Семинар Лаборотория машғулотнинг тузилиши


-илова “Чалкашликни аниқланг” дидактик ўйини


Download 105.29 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/5
Sana24.01.2023
Hajmi105.29 Kb.
#1118165
TuriСеминар
1   2   3   4   5
Bog'liq
5-seminar

5-илова
“Чалкашликни аниқланг” дидактик ўйини
Ўйинни ўтказиш тартиби:
1. Ўқитувчи доскага ёки проектор орқали дарс турларидан бирининг тузилишини
ёзади. Дарснинг тузилиш ўрнини алмаштириш ёки бошқа дарс турига хос белгини ёзиш
орқали чалкашликкка йўл қўяди.
2. Талабалар дарс тури билан танишидилар ва унинг тузилишида йўл қўйилган
хатоликни топадилар.
1) аралаш дарс:
а) ташкилий қисм;
б) ўрганилганларини такрорлаш ва мустаҳкамлаш;
в) ўқувчиларни баҳолаш;
г) янги мавзуни баён қилиш;
д) уй вазифаси.
2) янги билимларни баён қилиш дарси:
а) янги мавзуни баён қилиш;
б) ўрганилганларини мустаҳкамлаш;
в) ўқувчиларни баҳолаш;
г) уй вазифаси.
3) ўрганларини такрорлаш ва мустаҳкамлаш дарси:
а) ташкилий қисм;
б) ўқувчиларни баҳолаш;
в) уй вазифаси.
4) ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларини назорат қилиш дарси:
а) ташкилий қисм;
б) ўрганилганларини такрорлаш;
в) ўқувчиларнинг билимларини текшириш ва баҳолаш;
г) уй вазифаси.
6-илова
Кичик гуруҳларда ишлашга мўлжалланган анъанавий ва ноанъанавий дарс
турларини ташкил этишга доир амалий топшириқлар
1-топшириқ. Кичик гуруҳларда ҳамкорликда ишлаш асосида аралаш дарсни
кўрсатиб бериш.
1-гуруҳ дарснинг ташкилий қисми ва ўтилган мавзуни такрорлашни кўрсатиб
беради;
2-гуруҳ: янги ўқув материалини баён қилиш тартибини тушунтириб беради;
3-гуруҳ: ўрганилганини мустаҳкамлаш, ўқувчиларни баҳолаш ва уй вазифаси
беришни амалга оширади.
Мазкур топшириқни бажаришда ўқитувчи зиг-заг методига асосланади. Яъни ҳар
бир кичик гуруҳ ўзига берилган топшириқни бажариб бўлгач, бир-бирлари билан ўзаро
алмашинув асосида ўтказиладиган дарс ҳақида яхлит тасаввур ҳосил қилинади.


Талабаларда ўтказиладиган дарс ҳақида яхлит тасаввур ҳосил бўлгач, кичик гуруҳлар
навбати билан ўзларига берилган вазифаларнинг тақдимотини ўтказишади.
Топшириқни бажариш олдидан гуруҳ билан келишилган ҳолда, мутахассислик
билан боғлиқ бирор мавзуни танлаб олиш мақсадга мувофиқ.
2-топшириқ. Кичик гуруҳларда ностандарт дарслардан лавҳа кўрсатиш.
1-гуруҳ учун: конференция дарсини ўтказилишини кўрсатиб бериш.
2-гуруҳ учун: мусобақа туридаги дарсни ташкил этиш.
3-гуруҳ учун: ўйин типидаги дасрни намойиш этиш.

Download 105.29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling