Семинар Лаборотория машғулотнинг тузилиши


Download 105.29 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/5
Sana24.01.2023
Hajmi105.29 Kb.
#1118165
TuriСеминар
1   2   3   4   5
Bog'liq
5-seminar

Мавзу
Мақсад:
а) таълимий
б) тарбиявий
в) ривожлантирувчи
Вазифалар
Ўқув жараёнининг
мазмуни
Ўқув жараёнини
амалга ошириш
технологияси
Метод:
Шакл:
Восита:
Усул:
Назорат:
Баҳолаш:
Кутиладиган
натижалар
Ўқитувчи:
Ўқувчи:
2-илова
Талабаларнинг машғулот бўйича баҳолаш мезонлари
Жами: 5 балл
1. Адабиётлар билан ишлаш ва конспект қилиш. – 2 балл.
2. Анъанавий ва ноанъанавий дарс турларини ташкил этишга доир амалий
топшириқларни бажариш – 2 балл.
3. Бир соатлик дарс ишланмасини тузиш – 1 балл.


3-илова
“Севимли ўқитувчимнинг дарси қизиқиқарли бўлишининг сабаби шундаки...”
мавзусида асосланган эссе
Топшириқни бажариш тартиби:
1.
Мазкур мавзу юзасидан ўз нуқтаи назарингизни баён этинг.
2.
Нуқтаи назарингизни асослаш учун далиллар киритинг.
3.
Мавзу юзасидан аниқ хулосалар чиқаринг.
4-илова
Дарс ва унга қўйиладиган талабларнинг ўзлаштирилишига доир ижодий тест
топшириғи
1. Керакли сўз ёки жумлани топиб қўйинг.
... бевосита ўқитувчи раҳбарлигида аниқ белгиланган вақт давомида муайян
ўқувчилар гуруҳи билан олиб бориладиган таълим жараёнининг асосий шакли.
2. Гапни давом эттиринг.
Дарс таълимнинг бошқа шаклларидан фарқ қилувчи қуйидаги ўзига хос белгиларга
эга: ...
3. Гапни тугалланг.
Дарсга қўйиладиган дидактик (ёки таълим)ий талабларга ҳар бир дарснинг таълим
вазифаларини аниқ белгилаш, дарсни ахборотлар билан бойитиш, ижтимоий ва шахсий
эҳтиёжларни ҳисобга олиш билан мазмунини оптималлаштириш, идрок этиш энг янги
технологияларини киритиш, турли хилдаги шакли, методлари ва кўринишларидан мос
равишда фойдаланиш ...
4. Керакли сўзни топиб қўйинг.
Ўқув материалининг тарбиявий имкониятларини аниқлаш, дарсдаги фаолият, аниқ
эришилиши мумкин бўлган тарбиявий мақсадларни шакллантириш ва қўйиш, фақат ўқув
ишлари мақсадлари ва мазмунидан табиий равишда келиб чиқадиган тарбиявий
масалаларни белгилаш, ўқувчиларни умуминсоний қадриятларда тарбиялаш, ҳаётий
муҳим сифатлар (тиришқоқлик, тартиблилик, масъулиятлилик, интизомлилик,
мустақиллик, иш бажаришга қобилиятлилик, эътиборлилик, ҳалоллик ва бошқалар)ни
шакллантириш кабиларнинг дарсга қўйиладиган ... талабларни ўзида акс эттиради.
5. Гапни давом эттиринг.
Дарсга қўйиладиган ривожлантирувчи талабларга ўқувчиларда ўқув-ўрганиш
фаолияти ижобий сифатлари, қизиқиш, ижодий ташаббускорлик ва фаоллик
шакллантириш ҳамда ривожлантириш, ўқувчиларнинг идрок этиш имкониятлари
даражасини ўрганиш, ҳисобга олиш, “ривожланишнинг яқин зонасини лойиҳалаштириш”,
“ўзиб кетиш” даражасидаги ўқув машғулотларини ташкил этиш ...



Download 105.29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling