2.5 ФАН БЎЙИЧА ТАЛАБАЛАР БИЛИМИНИ БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ
“Социал психология ” фани ўқув режасида белгиланганидек 3 курс 6 семестрда ўтилади. Фан учун Жами - соат аудитория соати, шу жумладан соат маъруза, соат семинар машғулоти учун ажратилган.
Баҳолаш мезонлари
Балл
|
Баҳо
|
Талабанинг билим даражаси
|
5
|
Аъло
|
Берилган саволга тўлиқ ва аниқ жавоб бера олса, ҳар бир айтилган фикрни замонавий психология фани нуқтаи назаридан таҳлил қилиб берса. Савол мазмунидан келиб чиқувчи психологик-педагогик билимларга эга эканлигини яққол намоён қила олса, ўзига хос жиҳатлари тўғрисида билимга эга бўлса ва бу ҳақда теран, мустақил фикрлай билса “аъло” баҳо қўйилади.
|
4
|
Яхши
|
Берилган савол мазмунини англаш асосида тегишли билимларни намоён қила олса, этнопсихологиядан келиб чиққан ҳолда савол моҳиятини тушунтириб билса, фикрларни илмий этнопсихологик далиллар асосида баён эта олса. Берилган жавобларда этнопсихология структураси бўйича мавжуд хусусиятлар ва омилларга оид билимлар мавжуд бўлса “яхши”баҳо қўйилади.
|
3
|
қониқар-
ли
|
Берилган саволга қисман бўлса-да, жавоб берса, айнан савол мазмунидан келиб чиқувчи этнопсихологик тушунчалар ёки далилларни етарли даражада изоҳлай олмаса; жавобда аниқ фактлар ҳамда этнопсихологик билимларни атрофлича ва тўлақонли даражада ифодалай олмаса “қониқарли” баҳо қўйилади.
|
2
|
қониқар-
сиз
|
Берилган савол талабига мос жавоб ёки билимга эга бўлмаса, ўз фикрларини илмий психологик тушунчалар сифатида ифодалай олмаса; фан моҳиятига кирмаган ҳолда умумий, саёз гаплар билан ўз фикрини баён этишга ҳаракат қилса, савол мазмунидан келиб чиқувчи этнопсихологик соҳадаги билим ва илмий тушунчалар ҳақида етарли тасаввурга эга бўлмаса “қониқарсиз” баҳо қўйилади.
|
«Тасдиқлайман»
Кафедра мудири
________ Ш.Р.Баротов
«___» «_______» 2020
Do'stlaringiz bilan baham: |