Семинар раиси ва иштирокчилари эътиборингизга (1-слайд) "Саноат корхоналарини тежамкор ишлаб чиқариш концепцияси асосида бошқаришни такомиллаштириш"


Download 141.65 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/7
Sana03.02.2023
Hajmi141.65 Kb.
#1149558
TuriСеминар
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
доклад 02.06.-конвертирован (1)



ДОКЛАД 
Ассалому алайкум. Ҳурматли семинар раиси ва иштирокчилари 
эътиборингизга (1-слайд) “Саноат корхоналарини тежамкор ишлаб чиқариш 
концепцияси асосида бошқаришни такомиллаштириш” мавзусидаги илмий 
тадқиқот ишимни қисқача мазмунини тақдим этмоқчиман. 
Президентимиз Ш.М.Мирзиёев таъкидлаганларидек, “Тўқимачилик ва 
тикув-трикотаж саноатида амалга оширилаётган ислоҳотларни янада 
чуқурлаштириш, соҳани жадал ривожлантириш ва диверсификация қилиш 
учун қулай шарт-шароитлар яратиш, мавжуд ресурслардан оқилона 
фойдаланиш, тўқимачиликда ярим тайёр маҳсулотларни чуқур қайта ишлашга 
инвестициялар ҳажмини ва тайёр маҳсулотлар экспортини ошириш» бугунги 
кунда тўқимачилик корхоналари олдидаги устувор вазифа қилиб 
белгиланган.Шу боисдан ҳам мавзу долзарбдир. (2-слайд).
3-слайд. Тадқиқотнинг мақсади
тўқимачилик саноати корхоналарида 
“тежамкор ишлаб чиқариш” концепциясидан фойдаланиш асосида 
бошқаришни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан 
иборат бўлиб, ушбу мақсадга эришиш учун бир қатор вазифалар белгилаб 
олинган.
 
4-слайдда тадқиқот объекти ва предмети келтирилган бўлиб, 
тадқиқот 
объекти 
«Ўзтўқимачиликсаноат» 
уюшмаси 
таркибидаги 
тўқимачилик корхоналари, хусусан «Aпитекс», «Осборон текстил», «Асака 
ишонч кафолат» MChJ
тадқиқот объекти ҳисобланади.
Тўқимачилик саноати корхоналарида “тежамкор ишлаб чиқариш” 
концепцияси асосида бошқариш самарадорлигини ошириш жараёнида юзага 
келадиган иқтисодий муносабатлар тадқиқотнинг предметини ташкил этади. 
5-слайд. Тадқиқотда амалга оширилган вазифалар натижасида 
қуйидаги илмий янгиликлар ишлаб чиқилди.
6-слайд. Биринчи илмий янгилик келтирилган. Тадқиқот ишимизда 
тўқимачилик саноати корхоналари ресурсларини бошқаришда “тежамкор 
ишлаб чиқариш” концепциясидан фойдаланиш услубиёти тавсия этилган.
 
Фикримизча, тежамкор ишлаб чиқаришни ташкил этишда, корхонанинг 
моддий, техникавий ва меҳнат ресурсларидан фойдаланишга нисбатан илмий 
- асосланган меъёрларни ўрнатиш, ҳамда ресурслардан самарали 
фойдаланишга таъсир этувчи омилларни таҳлил қилиш асосида корхонанинг 
ишга солинмаган ички имкониятларини аниқлаш ва уларни амалга ошириш 
чора-тадбирларини ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқдир.
7-слайд. Тежамкор ишлаб чиқаришни ташкил этиш йўлларини тадқиқ 
этиш асосида тадқиқот объекти қилиб қабул қилинган “Aпитекс” МЧЖ да 
хом ашёдан фойдаланиш кўрсаткичлари тахлил қилинди. 
Корхонада маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ортган бўлишига 
қарамасдан, хом ашё сарфини пасайтиришга эришиш ҳисобига танда ипи 
бўйича ҳам, арқоқ ипи бўйича ҳам ҳаражатлар қисқарган. Ўртача 100 метр 


газлама ишлаб чиқаришга кетган ип сарфи қисқариши ҳисобига арқоқ ипи 
сарфи бўйича 77,5тонна, танда ипи бўйича 100,1 тонна иқтисодга эришилган

Download 141.65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling