11-слайд. Иккинчи илмий янгилик келтирилган.
Тўқимачилик
саноати корхоналари ресурсларини бошқаришда
“тежамкор ишлаб чиқариш” концепциясидан фойдаланиш самарадорлигини
баҳолаш
мезонлари такомиллаштирилди.
12--слайд. Тадқиқот ишимизда хорижлик ҳамда Ўзбекистонлик
олимларнинг ресурс тежамкор ишлаб чиқариш концепцияси тўғрисидаги
изланишларини ҳамда тадқиқот объекти қилиб олинган корхоналар
фаолиятини тадқиқ этиш асосида «тежамкор ишлаб чиқаришнинг»
тамойилларини асосладик:
1. Қийматни тушуниш – истеъмолчи учун нима қийматга эга эканини тушуниш
зарур.
2. Қиймат яратиладиган оқимни аниқлаш – қиймат яратиладиган жараённи
ўрганиш ва ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган йўқотишларни аниқлаш
зарур.
3. Йўқотишлар билан курашиш – асосий йўқотиш турларини камайтириш ёки
бартараф этиш (кутиш, ортиқча ишлаб чиқариш,
материалларни ташиш,
ортиқча ишлов бериш, захиралар, у ердан бу ерга юришлар, нуқсонлар).
4. Маҳсулот оқими – маҳсулот хом ашёдан то тайёр маҳсулот кўринишига
келгунча махсус ишлаб чиқариш ячейкалари орқали узлуксиз оқим бўлиб
ҳаракатланишини таъминлаш.
5. Ишлаб чиқаришни «тортиб олиш» – операцияларда ҳеч қандай қиймат
яратмайдиган жараёнлардан воз кечиш, омборда катта заҳирани бўлмаслигини
таъминлаш.
6. Доимий такомиллашиш – йўқотишларни узлуксиз қисқартириш жараёни,
иш операцияларига вақтни, маҳсулот таннархини қисқартириш.
13-слайд.
Тадқиқот натижалари шуни кўрсатадики: аниқлаган регрессия
тенгламаси бўйича, бошқа омиллар ўзгармаган ҳолатда, маҳсулот
сотишдан
тушган соф тушумининг бир бирликка ошиши Ўзбекистон Республикаси
тўқимачилик тармоғида фаолият юритаётган корхоналар томонидан cотилган
маҳсулот таннархининг 0,102 бирликка ошишига олиб келади;
Ўзбекистон Республикаси тўқимачилик тармоғида фаолият юритаётган
корхоналар асосий воситаларнинг эскириш қийматини бир бирликка ошиши
Ўзбекистон Республикаси тўқимачилик тармоғида фаолият юритаётган
корхоналар томонидан cотилган маҳсулот таннархининг 0,412 бирликка
ошишига олиб келади;
Do'stlaringiz bilan baham: