27-слайдларда тадқиқот ишимизда эришилган асосий хулосалар келтирилган.
1.Тежамкор ишлаб чиқаришни амалга
ошириш контекстида фирмага
раҳбарлик қилишдан стратегик мақсад – чиқимларни камайтириш ҳисобидан
корхонанинг самарадорлигига эришишдир.
3. «Тежамкор ишлаб чиқариш» – бу бошқарув фалсафаси бўлиб,
мунтазам равишда ноишлаб чиқариш йўқотишларини аниқлашга ва
ишлаб
чиқариш жараёнини такомиллаштиришга асосланган.
4. Фикримизча, тўқувчилик корхоналарида махсулот ишлаб чиқариш
таннархини пасайтиришда хом ашё ва асосий
материаллар омилининг
таъсирини баҳолашда қуйидагилар инобатга олиниши керак:
- махсулот ишлаб чиқариш таннархида хом ашё ва
асосий материалларга
кетган харажатларнинг режа кўрсатгичидан фарқланиши;
- хом ашё сарфи меъёри ва бахоси омилларининг хом ашё ва
асосий
материалларга кетган сарф-харажатларнинг режа кўрсатгичидан
фарқланишига таъсирини аниқлаш;
- баъзи омилларнинг хом ашё сарфи меъёрига таъсирини аниқлаш;
- хом ашё ва асосий материаллар қийматининг режа кўрсатгичларидан
фарқ қилиш сабабларини аниқлаш;
- махсулот ишлаб чиқариш таннархида хом ашё ва асосий материалларга
кетган сарф-харажатларни қисқартириш ички имкониятларини аниқлаш.
Концепция – бу умумий ғоя билан боғланган,
инсон фаолиятини
белгиловчи ва маълум мақсадга эришишга йўналтирилган низом ва қоидалар
мажмуасидир.
Тизим – бу ўзаро боғлиқ ва тартиблаштирилган элементлардан ташкил
топган, ягона мақсад сари интилувчи объект ёки объектлар йиғиндиси.
Тизимли таҳлил тушунчасининг турлича талқинлари мавжуд: муаммони
ўрганишнинг
комплекс шакли; - тизимли ёндашув асосидаги таҳлил тури; -
бошқарувда
фойдаланиладиган услуб; тизимлар
назарияси асосидаги
услубият.