Сенат томонидан 2019 йил 14 декабрда маъқулланган 1-боб. Умумий қоидалар


мактабгача таълим ва тарбия давлат стандарти


Download 52.01 Kb.
bet2/21
Sana11.03.2023
Hajmi52.01 Kb.
#1261082
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисидаги

мактабгача таълим ва тарбия давлат стандарти — таълим-тарбия жараёнининг ҳажмига, мазмунига ва сифатига, мактабгача таълим ташкилотини қуриш ва жиҳозлашга, шунингдек мактабгача ёшдаги болаларнинг соғлом овқатланишини ва хавфсизлигини ташкил этишга доир мажбурий талаблар мажмуи;
мактабгача таълим ва тарбиянинг давлат таълим дастури — бола томонидан ўзлаштирилиши лозим бўлган асосий билимларнинг, маҳорат ва кўникмаларнинг ҳажмини ҳамда мазмунини белгиловчи, шунингдек таълим ва тарбия мазмунининг ўзига хослигини, таълим-тарбия жараёнини ташкил этишнинг ўзига хос хусусиятларини тавсифловчи ҳужжат;
мактабгача таълим ташкилоти — мактабгача таълим ва тарбия соҳасида таълим ва тарбия хизматлари кўрсатувчи давлат ва нодавлат ташкилоти;
нодавлат мактабгача таълим ташкилоти — нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни амалга оширишга доир лицензия асосида мактабгача таълим ва тарбия соҳасида таълим ва тарбия хизматларини кўрсатувчи юридик шахс;
педагогнинг касбий стандарти — мактабгача таълим ташкилоти педагогининг шахсий касбий сифатларига, билимларига, маҳорати ва кўникмаларига доир асосий талаблар мажмуи;
таълим ва тарбиянинг муқобил шакли — мактабгача таълим ва тарбия тизимидаги инновацион таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш модели.
4-модда. Мактабгача таълим ва тарбиянинг асосий принциплари
Мактабгача таълим ва тарбиянинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:
ҳар бир бола учун мактабгача таълим ва тарбия олиш имкониятининг мавжудлиги;
ҳар бир боланинг истеъдоди нишоналарини, иштиёқлари ва қобилиятларини ривожлантириш учун шарт-шароитлар тенглиги;
мактабгача бўлган ёшдаги болаларга таълим, тарбия бериш ва уларни соғломлаштиришнинг, оила ҳамда мактабгача таълим ташкилоти тарбиявий таъсирининг бирлиги;
мактабгача бўлган ёшдаги болаларга таълим ва тарбия бериш уйғунлиги;
боланинг шахсини ривожлантиришга йўналтирилган шахсий ёндашув;
мактабгача ва умумий ўрта таълимнинг изчиллиги ҳамда узлуксизлиги;
таълим ва тарбиянинг демократик ҳамда дунёвий хусусиятга эгалиги;
таълим-тарбия жараёнининг шаффофлиги ва очиқлиги;
мактабгача таълим ва тарбия мазмуни, даражаси ҳамда ҳажмининг мактабгача бўлган ёшдаги болаларнинг ривожланиш хусусиятларига ҳамда соғлиғи ҳолатига мувофиқлиги.

Download 52.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling