Сенат томонидан 2019 йил 14 декабрда маъқулланган 1-боб. Умумий қоидалар


-модда. Мактабгача таълим ва тарбия соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари


Download 52.01 Kb.
bet3/21
Sana11.03.2023
Hajmi52.01 Kb.
#1261082
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисидаги

5-модда. Мактабгача таълим ва тарбия соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари
Мактабгача таълим ва тарбия соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:
ҳар бир боланинг мактабгача таълим ва тарбия олишга бўлган ҳуқуқи амалга оширилишини таъминлаш;
болаларнинг мактабгача таълим ва тарбияга тўлиқ қамраб олинишини таъминлаш учун шарт-шароитлар яратиш;
боланинг ривожланишида, мактабгача таълим ва тарбия олишида оилага ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш;
болаларнинг, шу жумладан алоҳида таълим олиш эҳтиёжлари бўлган болаларнинг сифатли мактабгача таълим ва тарбия олиши учун шарт-шароитлар яратиш;
таълим ва тарбия беришнинг муқобил шаклларини яратиш ҳамда ривожлантириш;
мактабгача таълим ва тарбияни ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш;
мактабгача таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтиришга қаратилган давлат-хусусий шериклик механизмларини жорий этиш ва ривожлантириш;
мактабгача бўлган ёшдаги болаларни ҳар томонлама ривожлантириш мақсадида замонавий инновацион ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;
халқаро ҳамкорликни ривожлантириш.
6-модда.Мактабгача таълим ва тарбия олишга доир давлат кафолатлари
Ҳар бир бола мактабгача таълим ва тарбия олиш ҳуқуқига эга.
Давлат ҳар бир боланинг умумий ўрта таълим ташкилотига ўқишга киришидан бир йил олдин давлат мактабгача таълим ташкилотларида умумий ўрта таълимга мажбурий бир йиллик тайёргарликдан ўтишга бўлган ҳуқуқини кафолатлайди.
Боланинг мактабгача таълим ва тарбия олишига доир давлат кафолатлари давлат мактабгача таълим ташкилотлари негизида мактабгача таълим ва тарбия хизматларини кўрсатиш, шунингдек таълим ва тарбия беришнинг муқобил шаклларини ташкил этиш орқали таъминланади.
2-боб.Мактабгача таълим ва тарбия соҳасини тартибга солиш
7-модда. Мактабгача таълим ва тарбия соҳасидаги давлат сиёсатининг рўёбга чиқарилишини амалга оширувчи органлар
Мактабгача таълим ва тарбия соҳасидаги давлат сиёсатининг рўёбга чиқарилишини амалга оширувчи органлар қуйидагилардан иборат:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (бундан буён матнда Давлат инспекцияси деб юритилади);
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги;
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги;
ўз тасарруфида мактабгача таълим ташкилотлари бўлган бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилмаган органлар ҳамда ташкилотлар қонун ҳужжатларига мувофиқ мактабгача таълим ва тарбия соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок этади.

Download 52.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling