Сенат томонидан 2019 йил 14 декабрда маъқулланган 1-боб. Умумий қоидалар


-модда. Мактабгача таълим ташкилотларида болаларни парваришлаганлик, овқатлантирганлик ва уларга қараб турганлик учун ҳақ тўлаш


Download 52.01 Kb.
bet14/21
Sana11.03.2023
Hajmi52.01 Kb.
#1261082
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   21
Bog'liq
Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисидаги

35-модда. Мактабгача таълим ташкилотларида болаларни парваришлаганлик, овқатлантирганлик ва уларга қараб турганлик учун ҳақ тўлаш
Давлат мактабгача таълим ташкилотларида болаларни парваришлаганлик, овқатлантирганлик ва уларга қараб турганлик учун ҳақ тўлаш қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда амалга оширилади.
Нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ўзи кўрсатаётган мактабгача таълим ва тарбия хизматлари қийматини мустақил равишда белгилайди, бундан қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга муҳтож бўлган оилаларнинг болаларини парваришлаганлик, овқатлантирганлик ва уларга қараб турганлик учун ҳақ тўлаш имтиёзли шартларда қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда амалга оширилади.
7-боб.Мактабгача таълим ташкилотларидаги таълим-тарбия жараёни иштирокчилари, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
36-модда. Мактабгача таълим ташкилотларидаги таълим-тарбия жараёни иштирокчилари
Мактабгача таълим ташкилотларидаги таълим-тарбия жараёни иштирокчилари қуйидагилардан иборат:
мактабгача бўлган ёшдаги бола;
боланинг қонуний вакиллари;
педагог ходимлар.
Мактабгача таълим ташкилотининг таълим-тарбия жараёни иштирокчилари билан ўзаро муносабатлари шартнома билан тартибга солинади.
37-модда. Мактабгача бўлган ёшдаги болаларнинг ҳуқуқлари
Мактабгача бўлган ёшдаги болалар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
давлат томонидан кафолатланган ҳажм доирасида бепул тиббий ёрдам олиш;
соғлиқ учун хавфсиз бўлган шароитларда таълим олиш ва тарбияланиш;
соғлом турмуш тарзини олиб бориш, болаларни меҳнат қилишга мажбурлашнинг ҳар қандай шаклларидан, жисмоний ва руҳий зўравонликдан, ўз шаъни ва қадр-қиммати камситилишидан ҳимояланиш;
ўз соғлиғига зарар етказадиган ахборотдан ҳимояланиш;
умумий ўрта таълимга мажбурий бир йиллик тайёргарликдан ўтиш.
Мактабгача ёшдаги болалар қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
38-модда. Боланинг қонуний вакилларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Боланинг қонуний вакиллари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
боланинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш;
ўз боласи учун мактабгача таълим шаклини ва таълим олиш тилини танлаш;
мактабгача таълим ташкилотлари маъмуриятидан мактабгача таълим ва тарбия тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган зарур шарт-шароитлар таъминланишини талаб қилиш;
мактабгача бўлган ёшдаги болани ривожлантириш, унга мактабгача таълим ва тарбия бериш масалалари юзасидан давлат органларига мурожаат қилиш;
болага нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлишни талаб қилиш;
мактабгача таълим ташкилотидаги таълим-тарбия жараёни ташкил этилишида иштирок этиш;
давлат мактабгача таълим ташкилотининг кузатув кенгаши таркибини сайлаш ва унга сайланиш.
Боланинг қонуний вакиллари қонун ҳужжатларига ва шартномага мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Боланинг қонуний вакиллари:
боланинг жисмоний соғлиғи, руҳий ҳолати ҳақида қайғуриши, унинг табиий қобилиятлари, иштиёқлари ва истеъдодларини ривожлантириш учун зарур шарт-шароитлар яратиши;
боланинг мактабгача таълим ташкилотларида мактабгача таълим ва тарбия олишига кўмаклашиши ёки унинг оилада таълим ва тарбия олишини таъминлаши;
мактабгача таълим ташкилотларидаги таълим-тарбия жараёни бошқа иштирокчиларининг шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсини ҳурмат қилиши;
болаларни Ватанга муҳаббат, меҳнатга, ўз халқининг миллий, тарихий, маданий қадриятларига, шунингдек умуминсоний қадриятларга ҳурмат билан муносабатда бўлиш, атроф-муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш руҳида тарбиялаши;
оилада боланинг ҳар томонлама ривожланиши, таълим ва тарбия олиши учун зарур шарт-шароитларни таъминлаши шарт.
Боланинг қонуний вакилларининг зиммасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
Болаларнинг умумий ўрта таълим муассасасига киргунига қадар умумий ўрта таълимга бир йиллик мажбурий тайёргарлик кўриши учун жавобгарлик уларнинг қонуний вакиллари зиммасига юклатилади.

Download 52.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling