Seven gate business
“OOO SEVEN GATE BUSINESS” маъсулияти чекланган жамиятининг асосий фаолияти таҳлили
Download 91.77 Kb.
|
Mahkamov Otabek Hisobot 2022
3. “OOO SEVEN GATE BUSINESS” маъсулияти чекланган жамиятининг асосий фаолияти таҳлили
Таъминот ва сотиш бўлими бу раҳбар ўринбосарига бевосита бўйсунади. Таъминот ва сотиш билан боғлиқ масалаларда таъминот ва сотиш бўлими бевосита раҳбарга эмас, ушбу раҳбар ўринбосари, бош мухандис асосий ва ёрдамчи цехлардаги асбоб ускуналар ишлаши, технологик жараёнларни бошқаради “OOO SEVEN GATE BUSINESS” МЧЖнинг бошқаришнинг ҳамма функциялари жамият рахбари қўлида тўпланиб, барча қуйи рахбарлар ва ишлаб чиқариш бўғинлари унга бўйсунади. Ҳар бир рахбар ўзига ишониб топширилган бўлимлар фаолиятини яккабошчилик асосида бошқаради ва барча зарур қарорларни мустақил равишда қабул қилади. Бўйсинувчи ходимлар фақат ўзларининг бевосита рахбарларининг фармойишларини бажарадилар. Юқори турувчи рахбар ходимларга уларнинг бевосита бошлиғининг четлаб мурожат қилмаслиги лозим бўлади. “OOO SEVEN GATE BUSINESS” МЧЖнинг барча ходимлари рахбар билан тузилган меҳнат шартномаси асосида ишга қабул қилинадилар. Меҳнат шартномаларининг шартлари икки томоннинг розилиги билан белгиланади ва ижро қилинади. Жамият раҳбари корхона бутун шахсий таркибининг бевосита бошлиғи ҳисобланади. Раҳбар амалдаги қонунларга риоя қилган холда ишчи ва хизматчиларга маош тўлаш, уларни моддий рағбатлантириш ёки жарима солиш тўғрисида қарор қилавди, буйруқ ва фармойишлар беради. Раҳбар қабул қилгана буйруқ ва фармойишлар корхона ишчи ходимларини бажариши учун мажбурийдир. Жамиятда молиявий ишлар бўйича рахбар муовини кўпчилик масалаларда рахбар ва рахбарнинг бошқа муовинлари билан ҳамкорликда фаолият юритади ва бу фаолият ўзини устунлик жихатларини доимо кўрсатиб келади. Жамиятнинг умумий мажлиси барча иштирокчиларнинг Умумий йиғилишида ўтказилиб жамият фаолиятига тегишли масалалар биргаликда ҳал қилинади. Жамиятнинг умумий йиғилишида бошқарув раҳбари сайланиши мумкин ва фаолияти юзасидан қарорлар қабул қилиниши мумкин. Жамиятнинг уставига биноан иштирокчилар улиши ҳисоб - китоб қилинади ва тақсимланади. Жамият фаолиятини тафтиш қилиш комиссияси сайланади ва унинг хисоботи мунтазам эшитиб борилади. Download 91.77 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling