Директор
Ишлаб чиқариш бўлими
Маркетинг бўлими
Бухгалтерия
Транспорт бўлими
Кадрлар бўлими
Лаборатория
1-расм. “OOO SEVEN GATE BUSINESS” масъулияти чекланган жамиятининг бошқарув тузилиши1
Жамиятда молиявий ишлар бўйича рахбар муовини кўпчилик масалаларда рахбар ва рахбарнинг бошқа муовинлари билан ҳамкорликда фаолият юритади ва бу фаолият ўзини устунлик жихатларини доимо кўрсатиб келади. Жамиятнинг умумий мажлиси барча иштирокчиларнинг Умумий йиғилишида ўтказилиб жамият фаолиятига тегишли масалалар биргаликда хал қилинади. Жамиятнинг умумий йиғилишида бошқарув раҳбари сайланиши мумкин ва фаолияти юзасидан қарорлар қабул қилиниши мумкин. Жамиятнинг уставига биноан иштирокчилар улиши хисоб - китоб қилинади ва тақсимланади. Жамият фаолиятини тафтиш қилиш комиссияси сайланади ва унинг хисоботи мунтазам эшитиб борилади.
“OOO SEVEN GATE BUSINESS” маъсулияти чекланган жамият Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига, жамият Низоми ва корхона Шартномасига зид бўлмаган шартларда бошқа корхоналар ёки жамиятларнинг қатнашчиси ёхуд таъсичиси бўлиши, иттифоқлар, уюшмалар, ассоциациялар ва бошқа бирлашмаларга аъзо бўлиши, шунингдек, фаолият йўналиши Жамиятнинг мақсадига мос бўлган турли ташкилотларни таъсис этиши ва уларнинг фаолиятида иштирок этиши мумкин.
“OOO SEVEN GATE BUSINESS” маъсулияти чекланган жамияти Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва бошқа мамлакатларда ўз филиал, бўлинма, шўъба корхоналари ва ваколатхоналарини таъсис этиш ҳамда идора ва офислар очиш ҳуқуқига эга.
“OOO SEVEN GATE BUSINESS” маъсулияти чекланган жамият ўз хўжалик фаолиятини бошқа, шу жумлада хорижий корхоналарининг даромадли активлари, қимматбаҳо қоғозларига инвестицияларни амалга ошириш йўли ҳамда фонд ва товар, шу жумладан, хорижий биржаларида операцияларни амалга ошириш йўли билан ривожланиш ҳуқуқига эга.
Do'stlaringiz bilan baham: |