Seven gate business
Корхонани самарали бошқариш йўллари
Download 91.77 Kb.
|
Mahkamov Otabek Hisobot 2022
1.6 Корхонани самарали бошқариш йўллари
Бошқарув ижтимоий ривожланиш махсули ва ижтимоий меҳнат жараёнининт объектив зарурий унсуридир. Бинобарин, ҳар қандай нисбатан катта миқёсда амалга ошириладиган бевосита ижтимоий ёки биргаликда қилинадиган меҳнат идора қилувчига маълум даражада муҳтождир. Бу идора қилувчи якка ишлар ўртасида уйғунлик ўрнатади ва ишлаб чиқариш организмининг мустақил органлари ҳаракатидан фарқ қилиб, бутун ишлаб чиқариш организмининг ҳаракатидан келиб чиқадиган функцияларни бажаради. Ишлаб чиқаришни бошқариш деганда ишлаб чиқариш доирасида амалга ошириладиган раҳбарлик, ташкилотчилик ва маъмурий ҳарактердаги алоҳида фаолият тушунилади. Бундай бошқаришда икки томон: ■ ижтимоий - иқтисодий; ■ ташкилий - техник томонлар фарқ қилинади. Бу хар иккала томонлар ўзаро боғлиқдир, лекин ишлаб чиқаришнинг боришига ижтимоий - иқтисодий томон ҳал қилувчи таъсир кўрсатади, чунки ишлаб чиқаришни бошқариш энг аввало, одамларни, уларнннг меҳнатини бошқаришдир. Ижтимоий меҳнат тақсимотига кўра бошқарув: саноат ишлаб чиқаришни, кишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришини, транспортни, савдони ва ҳоказоларни бошқараришга бўлинади. Ҳудудий бошқариш даражаршига кўра бошқарув: туман, вилоят, мамлакат миқёсидаги ишлаб чиқаришни бошқариш турларига бўлинади. Бошқаришга корхона нуқтаи назаридан қуйидагача таъриф бериш мумкин. Корхонани бошқариш - бу хўжалик раҳбар органлари, корхона маъмурияти ҳамда жамоат ташкилотларининг иқтисодий ва социал натижаларга эришишини кўзда тутган холда кишилар жамоасига, улар орқали ишлаб чиқаришнинг моддий-буюм унсурларига, уларнинг ўзаро амал қилишини уюштириш учун аниқ мақсад йўналишида тартибли таъсир кўрсатишдир. Хар қайси ишлаб чиқариш, хоҳ у корхона даражасида, хоҳ у мамлакат миқёсида бўлсин, ўзининг бошкарувчиси (объекти) ва бошқарувчиси (субъекти) га эга бўлади. Бошқарилувчи ёки бошқарув объекти кўп қиррали ишлаб чиқариш жараёни бўлиб, у: ■ моддий ва техникавий тайёргарлик (асосий ва айланма фондлари); ■ ташкилий меҳнат тайёргарлиги (кадрларни танлаш, ишга қабул қилиш, жой - жойига қўйиш, ўқитиш ва ҳоказо); ■ хизмат кўрсатишни ташкил қилиш (энергия бериш, таъмирлаш, ташиш ва ҳоказо); ■ маҳсулот ишлаб чиқаришнинг бевосита жараёни ва уни сотишни ташкил қилшини ўз ичига олади. Бошқарувчи ёки бошқарув субъекти - бу бир гуруҳ кишилар ҳамда бошқарув органларидан иборат бўлиб, турли шакллар, усуллар ва техникавий воситалар ёрдамида бошқарилувчи объектга таъсир ўтказади. Бошқариш объектлари бўлмаса, унинг субъектлари ҳам бўлмайди. Демак, бошқарувчи ички тизимининг негизида бошқарувчи кичик тизим ётади. Масалан, корхона бўғинида субъект бўлиб, шу корхонанинг директори ва унга бўйсунувчи бутун бошқарув аппарати ҳисобланади. Объект бўлиб эса шу корхонадаги барча цехлар ва участкалар ҳисобланади. Цех бўғинида субъект бўлиб, цех бошлиғи ва унга бўйсунувчи барча бошқарув аппарати ҳисобланса, бошқариладиган объектни эса барча цехлар ташкил қилади. Участка бўғимида бошқарилувчи объектга ишчиларнинг иш жойлари киради. Бошқарув субъекти бўлиб, участка бошлиқлари ҳисобланади. Иш жойларида ҳам бошқариш мавжуд бўлиб, у бошқа кўринишда амалга оширилади. Бундай бошқариш меҳнат воситаларини, яъни буюмни бошқариш дейилади. “OOO SEVEN GATE BUSINESS” масъулияти чекланган жамиятида ишлаб чиқариш ва маҳсулотнинг қайд этилган ишлаб чиқариш омиллари ва детерминацияланган турига мўлжалланган марказлашган бошқарув қайтарилмайдиган ҳолда ўтмишда қолди. Бозор иқтисодиёти шароитларида ҳар қандай корхона ўз инновацион стратегияси ва ташкилий тузилмасини мустақил равишда белгилайди, қўлланиладиган технологиялар турини танлайди, зарур технологик ускуналарни танлаб олади ва керакли миқдор ва сифатдаги моддий ва номоддий ресурсларни оборотга жал этади. “OOO SEVEN GATE BUSINESS” масъулияти чекланган жамиятининг янгилик киритишдан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятини ташкил қилиш алоҳида босқичлардан иборат ғоят мураккаб тадбирлардан ташкил топади, улар умуман янгиликнинг яшаш даврига таъсир кўрсатади. Лойиҳавий ёндашув бутун илмий ишлаб чиқариш доирасини чиқишга асосланади, унда янгиликларни ишлаб чиқиш, яратиш, татбиқ этиш ва тарқатишдан тортиб маҳсулотни фойдаланишдан олиб ташлашгача бўлган жараён тушунилади. Инновация бўйича илмий-ишлаб чиқариш давра тушунчаси принципиал техник-технологик тизимлар ҳамда тажрибали намуналар алмашуви ва ускуналарнинг мавжудларини алмаштиришга тегишлидир. Ишлаб чиқаришдаги технологик қарорлар, техника ва тайёр маҳсулотлар моделларининг доиравий айланиши ва алмашуви инновацион жараённинг асосий мазмуни ҳисобланади. Ишлаб чиқариш тизимларининг яшаш даври ишлаб чиқиш босқичидан бошланади. Бу ерда илмий тадқиқотлар, тажрибавий намуналарни тузиш ва яратиш, синовларни ўтказиш амалга оширилади. Маҳсулот мураккаблашгани ва модернизациялангани сари бу босқич боргани сари каттароқ аҳамият касб этади. Биринчи босқич серияли ишлаб чиқаришга ўтиш тўғрисида қарор қабул қилиш билан якунланади. Маҳсулотнинг илм истеъмоли қанча юқори бўлса, кичик серияли ишлаб чиқаришнинг роли ва қўлланилаётган технологик қарорларнинг эгилувчанлиги ва мослашувчанлиги шунчалик юқори. Кейинги босқич ишлаб чиқаришни технологик тайёрлаш ва технологияларни танлашни ўз ичига олади. Янги материаллар ва маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ўзлаштириш усулини танлашга ишлаб чиқаришнинг техник-иқтисодий тайёргарлигини ташкил қилиш тизими ва зарур технологик ускуналарнинг таркиби катта таъсир кўрсатади. Технологик жараённи ишлаб чиқишда таъсир кўрсатиш усуллари операция турлари ва уларнинг изчиллиги, маҳсулотла, оралиқ турлари, деталлар ёки қисмларни олишусуллари белгиланади. Ниҳоят, жараённинг асосий, ёрдамчи ва якуний босқичлари бирлаштирилади. Технологик ускуна унинг техник таърифлари (қуввати, ишончлилиги, унумдорлиги) ёши, эскириш даражаси, таъмирланишнинг технологик таърифлари бўйича танлаб олинади. Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида раҳбарга яхши маҳсулотга эга бўлиш етарли эмас, у рақиблардан орқада қолмаслик учун янги технологияларни пайдо бўлиши орқасидан эътибор билан кузатиши ва уларни ўз фирмасига тадбиқ этишни режалаштириш керак. Қўйилган мақсадларга эришиш учун бир қатор стратегик воситалар мавжуд. Ташқи муҳитдаги жараёнлар ва ўзгаришлар фирмага ҳаётий муҳим таъсир кўрсатади. Ташқи муҳит билан боғлиқ асосий омиллар – бу иқтисодиёт, сиёсат, бозор, технология, рақобатдир. Шунинг учун асосий рақибларни белгилаш ва уларнинг бозордаги ўринлари (бозордаги улуши, сотишлар ҳажмлари мақсадлари ва ҳ.к)ни аниқлаш зарур, рақибларнинг кучли ва кучсиз томонларини синчиклаб ўрганиш ва уларнинг натижаларини шахсий кўрсаткичлар билан солиштириш рақобат кураши стратегиясини яхшироқ ўйлаб кўришга имкон беради. Мақсадлардан биринчиси маҳсулотлар ва ишлаб чиқариш технологияларини такомиллаштириш ва янги маҳсулотлар ва жараёнларни ўзлаштиришни кўзда тутади. Бу, камида, асосий фаолиятнинг молиявий натижаларини пасайтирмаслик ва бунинг учун бизнеснинг ташқи муҳити ўзгарган ҳолда корхонанинг бозордаги ўрнини сақлаб қолишга имкон беради. Мақсадларнинг иккинчиси ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, бошқарув жараёнларини рационаллаштирилишига асосланади. Бунга ишлаб чиқариш ва вазифавий тузилмаларни такомиллаштириб, ресурслар (ходимлар, ахборот, молия, моддий)дан фойдаланишнинг самарадорлигини ошириб, ишлаб чиқариш – техник ва мухандислик базасини рационал равишда асослаб, эришиш мумкин. Иложи борича кўпроқ фойда олиш мақсадида янги рақобатбардош маҳсулотни яратиш ва уни техника ва технологияларнинг замонавий даражасида ишлаб чиқариш соҳасидаги илмий – техник сиёсатини ишлаб чиқариш ва амалга ошириш инновацион фаолиятнинг асосий мазмуни бўлади. Замонавий инновацион фирма ҳам инновацион жараёнларнинг кўп вариантлилиги ва кичикроқ детерминацияланганлиги (яъни асосланганлиги) оқибатида вужудга келувчи ташкилий тузилмаларнинг турли туманлиги билан таърифланади. Инновацион фирмани ташкилий лойиҳалаштириш ташкилий – бошқарув тузилмалари ва ишлаб чиқариш аппаратининг янгиликларни тадбиқ қилиш, ўзлаштириш ва диффузияси ўртасидаги ўзаро алоқага боғлиқ. Замонавий бошқарув назариясида амалда мувофиқ ташкилий тузилмалар ва инновацион бизнеснинг шаклларини танлашда қатъий афзалликлар йўқ. Ишлаб чиқарилаётган тайёр маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини таъминлаш учун музлатгичлар ва ем хашак омборларини модернизациялаш ёки тўлиқ янгилаш, хозирги кунда қўлда бажарилаётган моделлаш ва саралаш жараёнларини автоматлаштириш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ассортиментини кенгайтириш ва уларнинг сифатини халқаро бозорларнинг талаб даражасига етказиш зарурдир. “OOO SEVEN GATE BUSINESS” МЧЖи раҳбари маҳсулотни ишлаб чиқариш учун қайси материаллар керак бўлиши, қандай техника ва технология асосида маҳсулот ишлаб чиқилишини олдиндан режалаштиради. Ишлаб чиқариш қуввати ҳақида тавсиф берилади, ишга тушиши муддати кўрсатилади. Моддий техника таъминоти масаласи алоҳида кўриб чиқилади, яъни қаердан, кимдан, қандай материаллар сотиб олинади? Қандай ташиб келтирилади? Ва бошқалар. Етказиб берувчиларнинг маҳсулот сифати ва етказиб бериш кафолатлари баён қилинади. Бугунги кунда корхона ишлаб чиқараётган маҳсулотини харидор талабини қондириши учун, маҳсулот сифатини янада ошириши орқали эришиши мумкин. Корхонада ҳар доим ҳам ишлаб чиқаришни жадаллаштиришга, мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланишга эътибор сустроқ. Корхонада ишлаб чиқариш асбоб-ускуналари ишлатилмасдан кўп вақт туриб қолиш ҳоллари кўплаб учраб туради. Бу эса корхонада кутилган иқтисодий самарани қўлга киритишга имкон бермайди. Корхонада таҳлил қилиш жараёнида қуйидаги асосий муаммолари аниқланди: бозор конъюктураси, янги технологиялар тўғрисидаги ахборотнинг тақчиллиги. йирик саноат корхоналари билан кооперациялаш орқали касаначилликни ривожлантириш; маҳаллий ем-озуқа маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш; корхонани бундан буён ҳам бюджетдан ташқари фондлардан маблағ билан таъминлаш орқали уларнинг янги технологиялар ва ноу-хауга эришишларини таъминлаш; - корхонда моддий-техникавий таъминотининг бажарилиши ўз вақтида ва етарли ҳажмда эмаслиги хам салбий таъсир кўрсатмоқда. Ишлаб чиқариладиган маҳсулот сифати меҳнат жамоасининг иш натижаларига бевосита боғлиқ. Фан-техника тараққиёти шароитида вақт омили муҳим аҳамиятга эга. Янги маҳсулот турларини тезда ўзлаштириш ва унинг лойиҳада кўрсатилган меҳнат ҳажмига қисқа вақт ичида етиб олишга эришиш, жиҳозларнинг лойиҳада кўрсатилган қувватларини белигланган муддатдан олдин ўзлаштириш-янги маҳсулот ишлаб чиқариш миқдорини кўпайтиришга ва унинг иқтисодий самарадорлигин оширишга имконини яратади. Download 91.77 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling