Seven gate business


“OOO SEVEN GATE BUSINESS” маъсулияти чекланган жамиятининг молиявий-иқтисодий кўрсаткичлар таҳлили


Download 91.77 Kb.
bet5/9
Sana21.02.2023
Hajmi91.77 Kb.
#1216962
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Mahkamov Otabek Hisobot 2022

4. “OOO SEVEN GATE BUSINESS” маъсулияти чекланган жамиятининг молиявий-иқтисодий кўрсаткичлар таҳлили

Корхонанинг молиявий ҳолатини таҳлил қилиш вазифалари: молиявий режанинг бажарилишини, маблағларнинг тўғри ёки нотўғри тақсимланиши ва улардан тўғри ёки нотўғри фойдаланишни, хўжаликнинг ўз маблағлари билан таъминланганлигини аниқлашдан, айланма маблағлар запасининг белгиланган режаларга ва ҳисоб – китоб интизомига риоя қилиши, банк – кредитларидан фойдаланиш, хўжаликнинг тўлаш қобилияти, айланма маблағларнинг айланиб туришини ўрганишдан иборат.


1 – жадвал
2019 – 2021 йилларда “OOO SEVEN GATE BUSINESS” МЧЖнинг иқтисодий кўрсаткичлари таҳлили2



Кўрсаткичлар

Ўлчов бирлиги

2019

2020

2021

1.

Ишлаб чиқарилган ва қадоқланган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳажми

кг

151200,0

198720,0

237910,0

2.

Сотилган маҳсулотлар

минг.сўм

145678,0

178910,0

214567,0

3.

Маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархи

минг.сўм

125672,3

156768,9

198674,5

4.

Солиқ тўлангунгача бўлган фойда

минг.сўм

94567,9

98678,9

100456,7

5.

Соф фойда

минг.сўм

75654,3

78943,1

80365,4

6.

Асосий фондлар қиймати

минг.сўм

98867,0

98867,0

100567,7

7.

Капитал қўйилмалар

млн.сўм

45367,0

48767,5

51234,6

8.

Ишчи-ходимлар сони

киши

30

32

35




шу жумладан, саноат ишлаб чиқариш ходимлари

киши

25

27

30

9.

Ўртача иш ҳақи

минг сўм

280,0

345,0

457,0

1 – жадвалдан кўриниб турибдики ишлаб чиқарилган ва қадоқланган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳажми 2019 йилда 151200,0 минг сўмни ташкил этса, 2021 йилда эса 237910,0 минг сўмни ташкил этган. Молия таҳлилининг асосий манбаи бухгалтерия балансидир. Шу билан бирга молия режаси маълумотларидан, жорий ҳисоб – китоб маълумотларидан ҳам фойдаланилади.


2 – жадвал
OOO SEVEN GATE BUSINESS” МЧЖнинг 2017 йилда иқтисодий – молиявий кўрсаткичлари таҳлили3



Кўрсаткичлар

Ўлчов бирлиги

Режа

Ҳақиқат

Режанинг бажарилиши, фоиз

1.

Ишлаб чиқарилган ва қадоқланган озиқ-овқат маҳсулотлари

минг.сўм

213457,8

237910,0

111,4

2.

Маҳсулот сотишдан тушган тушум

минг.сўм

320186,7

321850,5

100,5

3.

Умумий ишлаб чиқариш харажатлари

млн.сўм

204323,5

219674,5

107,5

4.

Ишлаб чиқариш таннархи

минг.сўм

185067,9

198674,5

107,0

5.

Зарурий фойда

минг.сўм

19255,6

21000,0

109,0

6.

Сотишдан олинган соф тушум

минг.сўм

115863,2

102176,0

88,2

7.

Сотилган маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархи

минг.сўм

142345,8

134587,9

94,5

8.

Сотиш харажатлари

минг.сўм

9450,0

10800,0

114,3

9.

Маъмурий харажатлар

минг.сўм

9805,6

10200,0

104,0

10.

Ялпи фойда

минг.сўм

109890,7

100456,7

91,4

11.

Фойдадан солиқ

минг.сўм

21978,1

20091,3

91,4

12.

Соф фойда

минг.сўм

87912,6

80365,4

91,5

13.

Реализация рентабеллиги

%

34,3

31,2

-

14.

Соф реализация рентабеллиги

%

27,4

25,0

-

15.

Ишлаб чиқариш рентабеллиги

%

41,2

34,0

-

2 - жадвал маълумотлари шуни кўрсатадики, “OOO SEVEN GATE BUSINESS” маъсулияти чекланган жамиятида ишлаб чиқарилган ва қадоқланган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳажмининг режа топшириқларини 11,4 фоизга ошиши маҳсулот сотишдан тушган тушуми 0,5 фоизга, умумий ишлаб чиқариш харажатларини 7,5 фоизга, ишлаб чиқариш таннархини 7,0 фоизга ошишига олиб келди. 2021 йилда корхонанинг сотиш харажатлари 10800,0 минг сўмни ташкил этиб, режага нисбатан 14,3 фоизга ошган. 2021 йилда маъмурий харажатлар режаси 9805,6 минг сўм қилиб белгиланган.


Ҳақиқатда эса бу кўрсаткич 10200,0 минг сўмни ташкил этиб, 4,0 фоизга ошган. Маълумотларга кўра, корхонада ялпи фойда режаси 8,6 фоизга кам бажарилган.
3– жадвалда 2019 – 2021 йилларда “OOO SEVEN GATE BUSINESS” маъсулияти чекланган жамиятида маъсулот ишлаб чиқариш ва сотиш таҳлили берилган.


3 – жадвал
OOO SEVEN GATE BUSINESS” МЧЖида 2015 – 2017 йилларда маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш таҳлили4





Кўрсаткичлар

Ўлчов бирлиги

2019

2020

2021

1.

Ишлаб чиқарилган ва қадоқланган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳажми

минг.сўм

151200,0

198720,0

237910,0

2.

Халқ истеъмоли моллари

минг.сўм

151200,0

198720,0

237910,0

3.

Реализация қилинган маҳсулотлар ҳажми

минг.сўм

145678,0

178910,0

214567,0

4.

Тайёр маҳсулот заҳиралари

млн.сўм

5522,0

19810,0

23343,0

3 - жадвал маълумотлари шуни кўрсатадики, корхонада 2017 йилда 2016 йилга нисбатан маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 157,3 фоизга, истеъмол товарлари 157,3 фоизга сотилган маҳсулотлар ҳажмини 147,2 фоизга ортган.


6 – жадвалда корхонанинг 2021 йилдаги сарф харажатлари таҳлили берилган.
6 – жадвал
OOO SEVEN GATE BUSINESS” МЧЖининг 2017 йилда ишлаб чиқариш сарф – харажатлари таҳлили5



Кўрсаткичлар

Ўлчов бирлиги

Режа бўйича

Ҳақиқат

Режанинг бажарилиши, фоиз

1.

Ишлаб чиқарилган ва қадоқланган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳажми

минг.сўм

213457,8

237910,0

111,4

2.

Умумий ишлаб чиқариш харажатлари

минг.сўм

204323,5

219674,5

107,5

3.

Ишлаб чиқариш таннархи

минг.сўм

185067,9

198674,5

107,0

4.

Зарурий фойда

минг.сўм

19255,6

21000,0

109,0

5.

Давр харажатлари

минг.сўм

19255,6

21006,0

109,1

6.

Молиявий фаолият бўйича харажатлар

минг.сўм

-

-

-

6-жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми режа бўйича 213457,8 минг сўм қилиб белгиланган бўлса, ҳақиқатда эса бу кўрсаткич 237910,0 минг сўмни ташкил этган. Режа 24452,2 минг сўмга кўп ёки 111,4 фоиз бажарилган.


Корхонада умумий ишлаб чиқариш харажатлари режасининг бажарилиши 107,5 фоиз, ишлаб чиқариш таннархи харажатлари эса 107,3 фоизни ташкил этган. Корхонадаги зарурий фойда режага нисбатан 109,0 фоиз бажарилган.


5. “OOO SEVEN GATE BUSINESS” маъсулияти чекланган жамиятида персонал бошқарувни ташкил этиш

Корхона ва ташкилотлар асосий фаолият билан банд бўлган бўлинмалардан (улар пойабзал фабрикасида пойабзал ишлаб чиқариш, автомобиль заводида автомобил ишлаб чиқариш университетда талабаларга таълим бериш билан шуғулланадилар), асосий фаолиятда бевосита иштирок этмайдиган бўлинмалардан ташкил топади, лекин бу бўлинмалар ташкилотнинг нормал ишлашини (хом ашё сотиб олиш, иш ҳақи тўлаш, автомобилларни таъмирлашни) таъминлайди. Биринчи турдаги бўлинмалар ва уларнинг раҳбарлари кўпинча мунтазам раҳбарлар деб аталади, иккинчи турдаги бўлинмалар функционал ёки кўллаб қувватлаш бўлинмалари деб аталади.


Асосий мақсади маҳсулот ишлаб чиқариш, сотиш ва нусҳа кўчириш асбоб ускуналарини ишлаб чиқариш ҳисобига акциядорлар даромадини энг кўп даражада оширишдан иборат бўлган компания учун мунтазам раҳбарлар бош директор, завод, сотиш ва техник хизмат кўрсатиш бўйича минтақавий директорлар, усталар ва бригадирлар; вазифасига кўра раҳбарлар молиявий директор, таъминот бўлимининг бошлиғи, персонал бўйича директордир. Ҳарбий полкдаги вазият ҳам худди шунга ўхшашдир: полк кўмондони, батальонлар, роталар, взводлар ва бўлимлар қўмондонлари мунтазам раҳбарлар ҳисобланади, штаб бошлиғи, молиявий қисм бошлиғи, алоқа бошлиғи, жисмоний тайёргарлик раҳбари вазифасига кўра раҳбарлардир.
Ҳозирги вақтда “OOO SEVEN GATE BUSINESS” масъулияти чекланган жамиятида персоналини бошқариш концепцияси асосини ходим шахсий ролининг ортиб бораётганлигини, унинг асосий йўл-йўриқларини билими, уларни шакллантира олиши, корхона ва ташкилот олдида турган вазифаларга мувофиқ равишда йўналтира билиши ташкил этади.
“Персонал” ҳозирги вақтда иқтисодиёт фанида умум эътироф этилган атама ҳисобланиб, меҳнат жамоаси таркибий қисмларини қамраб олади. У моҳият бўйича “Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодекси” да қайд этилган “ходим” атамасидан келиб чиққан ҳолда ходимлар таркиби маъносини беради”6. Авваллари бу тушунча “кадрлар” атамаси сифатида қўлланиб келинган.
“OOO SEVEN GATE BUSINESS” масъулияти чекланган жамиятида ишлаб чиқариш персонали (ишчилар) - одатда моддий ишлаб чиқаришда банд бўлган ходимлардан иборатдир. Улар маҳсулот ишлаб чиқаришни, уни сотишни, унга сервис хизмати кўрсатишни амалга оширадилар. Ишлаб чиқариш персонали, ўз навбатида, икки тоифага бўлинади:
- асосий персонал - асосан ишлаб чиқариш, маҳсулотни йиғиш билан банд ишчилар;
- ёрдамчи персонал - асосан корхонанинг хизмат кўрсатувчи бўлинмаларида банд ишчилар.
Персонал, ишлаб чиқариш персонали ҳамда бошқарув персонали (2- расм) дан иборатдир.
Ишлаб чиқариш персоналининг меҳнат маҳсули товар (бинолар, машиналар, кийим-кечаклар, озиқ-овқат маҳсулотлари ва ҳоказолар) сифатида намоён бўлади. Бизнинг корхонамизда эса бу парранда гўшти ва тухум етиштиришдир.
Корхона фаолиятини режалаштириш ва таҳлил қилишда, айниқса, меҳнат унумдорлиги, ўртача иш ҳақи, кадрлар айланиши ва оқимини ҳисоблашда ўртача рўйхат сони кўрсаткичи қўлланиади. Бу кўрсаткич йил ёки чорак учун корхона фаолият кўрсатган барча ойлар учун ишчиларнинг ўртача рўйхатдаги сонини қўшиш ва ҳосил бўлган йиғиндисини мос равишда 3 (12) га бўлиш йўли билан аниқланади. Бу кўрсаткични тўғри аниқлаш учун ходимларни ишга қабул қилиш, бошқа ишга ўтказиш ва меҳнат шартномасини бекор қилишни инобатга олган ҳолда ҳар куни ҳисобга олиб боришни йўлга қўйиш зарур.
Меҳнат салоҳиятининг юқорида санаб ўтилган ва бошқа тушунча ва кўрсаткичлари корхона персоналининг миқдорий, сифат ва тузилмавий ҳолатлари ҳақида ва уларни персонални ва умуман ишлаб чиқаришни бошқариш, жумладан, корхона меҳнат ресурслари самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш, таҳлил қилиш ва режалаштириш мақсадлари учун ўзгартиришлар киритиш йўналишлари ҳақида маълумот беради.
“OOO SEVEN GATE BUSINESS” МЧЖ ходимлари жамоаси асосан Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қаторидан шакллантирилади. Дирекция Жамиятда фаолият кўрсатувчи касаба уюшмаси ташкилоти ёки ходимларнинг бошқа вакиллик ташкилоти билан жамоа шартномасини тузиши шарт. Мазкур шарноманинг моҳияти, жумладан, меҳнат жамоасини ижтимоий ривожлантириш қоидалари, Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги ва Жамият Низомининг қоидалари билан белгиланади.
“OOO SEVEN GATE BUSINESS” МЧЖ ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш, ишлаш ва дам олиш тартиби ижтимоий таъминоти, қопловларни тўлаш, суғурта масалалари, жамоа ёки якка тартибдаги меҳнат шартномаси (контрактлар)га асосан Ўзбекистон Республикасининг амалдаги Қонунчилининг тегишли талабларига мувофиқ тартибга солинади.
“OOO SEVEN GATE BUSINESS” МЧЖда ишлаб чиқариш персонали (ишчилар) - одатда моддий ишлаб чиқаришда банд бўлган ходимлардан иборатдир. Улар маҳсулот ишлаб чиқаришни, уни сотишни, унга сервис хизмати кўрсатишни амалга оширадилар. Ишлаб чиқариш персонали, ўз навбатида, икки тоифага бўлинади:
- асосий персонал - асосан ишлаб чиқариш, маҳсулотни йиғиш билан банд ишчилар;
- ёрдамчи персонал - асосан корхонанинг хизмат кўрсатувчи бўлинмаларида банд ишчилар.
Ишлаб чиқариш персоналининг меҳнат маҳсули товар (озиқ-овқат маҳсулотлари ва ҳоказолар) сифатида намоён бўлади.
Корхонада ходимлар фаолиятини ташкил этишда ишлаб чиқариш камчилигини ҳар қандай босқичда бартараф қилиш, ишлаб чиқариш технология жараёнини янги шароитга мослашишини, фонд сиғимли ва ихчам ишлаб чиқаришга, тез қабул қилинадиган қарорларга, ишлаб чиқаришда инсон омилининг улкан ўрнига, маҳсулот сифатини яхшилашга, ишлаб чиқариш харажатларини қисқартиришга, ишлаб чиқариш майдонларидан яхши фойдаланишга, юқори меҳнат унумдорлиги ва кам харажатли, мослашувчан оз миқдорли оммавий ишлаб чиқаришни ва янги ихчам турдаги хўжалик мужассамлари доирасида бирлаштиришга қаратилган бўлиши керак.
Корхона раҳбари маҳсулотни ишлаб чиқариш учун қайси материаллар керак бўлиши, қандай техника ва технология асосида маҳсулот ишлаб чиқилишини олдиндан режалаштиради. Ишлаб чиқариш қуввати ҳақида тавсиф берилади, ишга тушиши муддати кўрсатилади. Моддий техника таъминоти масаласи алоҳида кўриб чиқилади, яъни қаердан, кимдан, қандай материаллар сотиб олинади? Қандай ташиб келтирилади? Ва бошқалар. Етказиб берувчиларнинг маҳсулот сифати ва етказиб бериш кафолатлари баён қилинади. Бугунги кунда корхона ишлаб чиқараётган маҳсулотини харидор талабини қондириши учун, маҳсулот сифатини янада ошириши орқали эришиши мумкин.
Ишлаб чиқаришни тайёрлашга “OOO SEVEN GATE BUSINESS” масъулияти чекланган жамиятининг ишлаб чиқариш моддий — техник базасини ривожлантириш, меҳнатни, бошкариш ва ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича фаолияти, чунончи:
- тайёрланаётган маҳсулот, техника, технология, терма материалларни, ишлаб чиқаришни, меҳнат ва бошкаришни ташкилий такомиллаштириш билан боғлик, амалий тадбирларни ўтказиш;
- янги маҳсулотни лойиҳалаштириш ва олдингиларини замонавийлаштириш;
- маҳсулот тайёрлашнинг технологик жараёнларини ишлаш;
- ишлаб чиқариш, меҳнат ва бошкаришни ташкил этиш усулларини ишлаш;
- инструментлар, асбоб-ускуналарни лойиҳалаштириш ва тайёрлаш;
- стандартсиз асбобларни лойихалаштириш ва тайёрлаш;
- ишлаб чиқаришнинг моддий-техник таъминоти;
- ходимларни тайёрлаш, кайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;
- технологик, техник ва ташкилий хужжатларни ишлаш киради.
Ишлаб чиқаришни тайёрлашнинг моҳияти, бу жараёндаги иш кўлами ва ташкил этиш шакллари ишлаб чиқариш турига, маҳсулотнинг янги ёки эскилиги даражасига уни ишлаб чиқаришнинг осон ёки кийинлигага боғлиқ.
Ишлаб чиқариш жараёнининг натижаси технологик режимга амал қилинишига ва шароитларнинг йиғиндисига боғлиқм (жараённи олиб бориш учун технологик режим талаблари йиғиндиси: хомашё ва материалларнинг таркиби, меъёрдаги босим ва бошқа ишлаб чиқариш омиллари бўлиши шарт).
Ҳозирги замон корхоналарида ишлаб чиқариш жараёнини амалга ошириш учун, ишлаб чиқариш ва меҳнат воситаларидан ташқари моддий шароит (ишлаб чиқариш биноси, ёритиш қурилмалари, омборлар ва ҳ.к.) амал қилади. Бу шароитлар бўлмаса жараённинг юз бериши ё мутлақо мумкин эмас ёки фақат такомиллашмаган бир тусдагина юз беради.7
Ишлаб чиқариш жараёни икки томонлама, яъни: ижтимоий-иқтисодий (кишилар муносабати) ва моддий – техника шароитлари билан тавсифланади.
Бу омилларнинг таъсири натижасида ҳар қайси корхонада ишлаб чиқариш жараёни ташкил топади.
“OOO SEVEN GATE BUSINESS” МЧЖда ишлаб чиқариш жараёни саноат маҳсулотини тайёрлашдаги ролига караб, асосий, ёрдамчи ва хизмат қилувчи жараёнларга бўлинади.
Меҳнат қуролларига таъсир килишнинг усул ва ҳарактерига караб асосий ва ёрдамчи жараёнлар: қўл билан, машина-кул билан, машина билан, автоматлаштирилган ва аппарат билан бажариладиган жараёнларга бўлинади. Кўл билан бажариладиган жараён асосан меҳнат предметлари шаклининг ўзгаришига қаратилган бўлади.
“OOO SEVEN GATE BUSINESS” масъулияти чекланган жамиятида харидор ва хўжалик юритувчи субъектлар муносабатлари мажмуаси бўйича жавобгарлик тўғридан-тўғри маркетинг тизими ҳисобланади. Ечиладиган масалаларга асосан маркетинг вазифаси бир неча кичик вазифаларга бўлиниши мумкин:

  • бозор талабини тўла ҳисобга олиш- маркетинг изланиши;

  • ишлаб чиқариладиган муқобил ассортиментини аниқлаш-маҳсулот чиқариш ва маҳсулот турини режалаштириш бўйича сиёсат ишлаб чиқиш;

  • харидор учун маҳсулот нархини аниқлаш-нарх сиёсати, нарх белгилаш;

  • товарни етказиб бериш-тақсимлаш, тақсимлаш каналини танлаш ва бошқариш.

“OOO SEVEN GATE BUSINESS” масъулияти чекланган жамияти раҳбари томонидан қабул қилинадиган маркетинг қарорларни кўпчилиги келажакда пайдо бўладиган ҳодисаларни баҳолашга асосланган.
“OOO SEVEN GATE BUSINESS” масъулияти чекланган жамияти маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини ҳар йили ўртача 15-18 фоизга ошириши режалаштирган. Бу ички бозорнинг ўзимизда ишлаб чиқарилган тўқимачилик, трикотаж ва тикувчилик маҳсулотолари билан тўлиб тошишига, шунингдек,аҳолининг тармоқнинг арзон ва сифатли маҳсулотларига бўлган талабини қондиришга хизмат қилади. Пахтадан тайёрланадиган маҳсулотлар ассортиментининг кенгайиши ички бозорда импорт маҳсулоти билан барқарор рақобатни юзага келтиради.
Кичик бизнес миқёсида янги товар ассортиментлари бўйича янги товар майдонига чиқиш ва инвестициялар ҳақидаги қарорлар ва маркетинг стратегияси билан боғлиқ бўлганда узоқ муддатли прогноз шлаб чиқилади. Ўрта ва қисқа муддатли прогноз асосан молия, хом-ашё материаллар, иш кучи, ишлаб чиқариш режалари ва маркетинг тактикасини ўз ичига олади.
“OOO SEVEN GATE BUSINESS” масъулияти чекланган жамияти ўз маҳсулотини товар бозорида сотиш учун қуйидагиларни кўра олиши керак:
-маҳсулотнинг келгусидаги бозор потенциали;
- рақобатчиларнинг мавжудлиги ва имкониятлари;
- рақобатчи товарлар билан “курашиш” усуллари.
Сотувни рағбатлантириш бу маркетинг фаолиятини қамраб олувчи ва рекламадан фарқ қилувчи жараён бўлиб, истеъмолчи ва дилерларни сотиб олишини рағбатлантиради. Сотувни рағбатлантиришдаги асосий тадбирларга маҳсулот ишловчиларни кўргазмаларда, ярмаркаларда иштирок этишлари, корхона қошида кўргазма залларини ташкил этиш, товарларни тажриба нусхаларини имтиёзли шартлар билан тарқатиш, янги товарларни презентация қилиш, сотилаётган маҳсулот нархини бирдан пасайтириш, ишловчи корхоналарга экскурсиялар ташкил этиш ва бошқалар.



Download 91.77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling