Сезги режа


Download 55 Kb.
bet2/5
Sana11.05.2023
Hajmi55 Kb.
#1453960
1   2   3   4   5
Bog'liq
2-mavzu. Psixologiya nazariyasi va tarixi

Сезгилар классификацияси.

Сезги жараёни объектив оламни тўғри акс этишини таъминловчи ташқи қўзғатувчиларни танлаш ва энергияни қайта ишловчи сенсор ҳаракатлар тизимидан иборатдир. Рецепторлар экстрорецепторлар (ташқи органларда жойлашга рецепторлар) ва проприорецепторларга (мускуллар ва боғловчи пайларда жойлашган рецепторларга) бўлинади.


Сезгиларни ўта миқдорда кўплиги, ҳамда ташқи олам энергиясини онгнинг ҳодисасига айланиши ҳақида аниқ фикрларни И.М. Сеченов берган. Агар инсонни уйғоқлик вақтини ўрта ҳисобда 12 соат деб олинадиган бўлса ва ҳар бир фаза бўйича ўрта сонни оладиган бўлсак, масалан кўриш сезгисини
5 қисмчаларга бўлсак, кўз орқали 8000 сезги, қулоқдан ундан кам эмас, мускуллар ҳаракатидан ундан ҳам кўп сезги юзага келар экан. Бир ҳафтада у
56 мингни, бир ойда 204 мингни, бир йилда 2 миллионга яқин сезги ҳосил бўлади.
Бу катта миқдордаги сезгилар турли сифатлар билан ассоциацияланади, идрок жараёнларида синтез бўлади, тасаввурлар юзасида мустаҳкамланиб, фикрлаш гуруҳига умумлашган ҳолда киради.
Инсоннинг барча сезгилари қуйидаги сифатларга қараб классификацияланади:
1. Экстероцептив сезгилар – ташқи оламдаги нарса ва ҳодисаларнинг сифатларини акс этади. Улар контакт ва дистант бўлади. Уларга кўриш, эшитиш, ҳид билиш, таъм билиш ва тери сезгилари киради.
2. Интероцептив сезгилар – ички органларнинг турли ҳолатларини акс этади (органик, оғриқ сезувчи).
3. Проприоцептив сезгилар – турли ҳаракат органларининг ҳолатларини акс этади (мускул-ҳаракат, кинетик ва мувозанат).
Энди алоҳида сезги турларини кўриб чиқамиз.
Экстероцептив сезгиларга кўриш, эшитиш, таъм билиш, ҳид билиш ва тери сезгилари киради.
Кўриш сезгиси. Кўриш сезгисининг органи – кўз. Кўз пардадан иборат: ташқи, томирлари ва тўр парда. Ташқи парда олди қисми билан мугуз пардага, томирли парда камалак пардага ўтади. Камалак пардада тешик (туйнук, тирқиш) мавжуд бўлиб – бу қорачиқдир, ундан кўзнинг ички қисмига ёруғлик ўтади. Қорачиқ тирқиши ва камалак ортида иккиламчи бўртиб чиққан тиниқ парда – хрусталик мавжуд. Бу ёруғликни сингдирувчи аппаратдир. Учинчи парда – тўр парда марказида жойлашган колбачалардан (7 миллионга яқин бўлиб, улар кундузги ёруғлик ва хроматик рангларни қабул қилади), ҳамда тўр парда ички қисмидаги таёқчасимон аппаратдан (123 миллион қоронғулик ва ахроматик ранглар) иборатдир. Таёқча ва колбачаларнинг энг кўп тўпланган жойи – сариқ доғдир. Кўр доғда – нервнинг чиқиш жойида таёқча ва колбачалар мавжуд эмас. Тўр парда ҳамда хрусталик оралиғи ойнасимон танадан иборат. Кўриш сезгисининг физик сабабчиси – ёруғлик тўлқинларидир (турли узунлик ва тебраниш частотасидаги электромагнит тўлқинлари).
380 миллимикронгача бўлган тўлқинлар – ультрасиёҳранг, 780 миллимикрондан ортиқ тўлқинлар эса – инфрақизилдир. Уларни инсон кўзи илғамайди.
Ранглар ахроматик (қора, оқ, кулранг) ҳамда хроматик (қизил, оч қизил, сариқ, ҳаворанг, кўк, сиёҳранг)га бўлинади.
Хроматик рангларни кўриш сезгиси қуйидаги хусусиятлар билан характерланади: а) ранг тони (тўлқин узунлигига боғлиқ); б) ёруғлиги – ушбу рангни қорадан фарқи, рангнинг қандай проценти акс этади (оқ қоғоз 85%, қора бахмал – 0,03%); в) тўйинганлиги – ушбу рангни худди шундай ёруғликка эга бўлган кулрангдан фарқи.
Кўриш сезгисининг ўзига хос ҳодисалари – ранг контрасти – бир вақтнинг ўзида ва кетма-кет; шапкўрлик – таёқча аппарати ёмон ишлаганда юзага келади; ранг кўрлиги – масалан, дальтонизм (қизил рангни ажрата олмаслик).
Кўриш сезгисининг маркази – мия катта ярим шарларининг энса бўлагидир.

Download 55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling