Сезги режа


Download 55 Kb.
bet3/5
Sana11.05.2023
Hajmi55 Kb.
#1453960
1   2   3   4   5
Bog'liq
2-mavzu. Psixologiya nazariyasi va tarixi

Эшитиш сезгиси – овозларни сезиш (мусиқий ва шовқин), органи – қулоқ. Ташқи қулоқ – қулоқ чаноғи ва эшитиш бўшлиғидан иборат. Ўрта
қулоқ – учта суякчага маҳкамланган қулоқ пардаси, ички юпқа парда, ички тоғай. Ўрта қулоқнинг эшитув суякчасидан иборатдир (улар ҳаво тўлқинларини қулоқ ичкарисига ўтказади). Ўрта қулоқ оғиз бўшлиғи ва бурун билан бирлашгандир. Ички қулоқ учта бўлимдан иборатдир, бу – 3 та яримшар каналлар, қулоқ лабиринтини бошланиши ва чиғаноқдан иборат. Уларнинг барчаси эндолимфа билан тўлдирилгандир. Чиғаноқнинг ичида – Кортнев органи мавжуд бўлиб, у мембранали толалардан иборат.
Физик сабаб – ҳаво тўлқинларининг ҳаракати бўлиб, улар овоз чиқарувчиларнинг тебраниши натижасида юзага келади (16-20 дан 20-22 минг бир секундига тебраниш). 20-22 минг Герцдан юқори овозлар ультратовушлар ҳисобланса, 16-20 дан пасти – инфратовушлардир. Инсон қулоғи ультра ва инфратовушларни эшитмайди. Эшитишнинг мия маркази – бош миянинг чакак қисми.
Эшитиш сезгиларининг сифати:
а) овоз баландлиги (секундига тебраниш миқдори);
б) овознинг кучи – интенсивлиги;
в) овоз тембри – махсус сифат бўлиб, у таркиби бўйича қўшимча тебранишларни частота ва интенсивлиги бўйича ажратилади. Оддий товушлар тонлар, мусиқий товушлар тонлар ва обертонлардан иборатдир.
Ҳид билиш сезгиси – ҳидни билиш билан характерланади. Органи бурун бўшлиғининг юқори қисми бўлиб, унда ҳид билиш катаклари мавжуд.
Ҳидлар предметлар бўйича классификацияланади – нон ҳиди, сирень ҳиди, эфир ва ҳ.к. Физик сабаби – газга ўхшаш моддаларни бурун бўшлиғига тушиши ва ҳид билиш рецептори катакларига таъсир этиши.
Ҳид билиш маркази – миянинг энса бўлагининг пастки қисмида жойлашган.
Таъм билиш сезгиси – аччиқ, ширин, нордон, шўрни сезиш. Органи – тилнинг устки қисми ва танглай.
Таъм билишнинг физик сабаби – сувда ва сўлакда эрийдиган моддалар. Таъм билишнинг маркази ҳид билиш марказига яқиндир.
Тери туюш сезгиситемпература, тактик сезгилари. Температурани сезиш – иссиқ ва совуқни тери орқали бевосита сезиш билан боғлиқ, физик сабаби – терига бошқа моддаларни тегиши. Терида 250 мингта совуқ ҳамда
30 мингта иссиқни қабул қилувчи нуқта мавжуд. Тактил сезги – тегиш ва босимни сезиш. Органи – алоҳида туюш таначалари бўлиб, улар тана бўйлаб нотекис жойлашган. Ўрта ҳисобда танада 1 кв.см. га 25 та нуқта мавжуд. Бармоқлар, тил, лабда ушбу нуқталар кўпроқ.
Эстизиометр приборида тактил сезги текширилганда бармоқларда бу нуқталар 1-2 мм. да 2 тадан жойлашганини кўрсатса, белда улар 60 мм. да аниқланади. Тери сезгисининг маркази бош мия пўстлоғининг энса қисмида жойлашган.

Download 55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling