Сезги режа


Download 143.08 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/9
Sana16.06.2023
Hajmi143.08 Kb.
#1514735
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
СЕЗГИ

Эшитиш сезгилари 
Эшитиш сезгилари товушларни эшитишдан иборат бўлиб, мусиқавий ва 
шовқинли товушларни акс эттиради. Одатда товушлар оддий ва мураккаб 
турларга ажратилади, уларнинг биринчиси тонли, иккинчиси эса бир неча 
тондан ташкил топади. Тонлардан бири асосий тон ҳисобланиб, у товушнинг 
баландигини, кучини белгилайди, бошқалари келувчи товушлар саналиб, 
улар обертонлар дейилади. Мусиқа асбобларидан таралаётган товушларнинг 
ўзига хослиги фан тилида тембр деб аталади. Ҳатто нутқ товушлари ҳам 
оҳангли товушлар (унли товушлар) ёки шовқинлардан (ундош товушлар) 
ташкил топган бўлади. 
Эшитиш сезгилари органи қулоқ бўлиб, ташқи қулоқлар супраси 
билан эшитув йўлидан иборат. Ўша қулоқлар ноғора парда ва унга ёпишган 
учта суякча: болғача, сопдан ва ўзангидан ташкил топган. Ички қулоқ
(қулоқ лабиринти) ўзаро бирлашмаган учта бўлакдан тўзилган.


Ташқи қулоқ ҳаво тўлқинларини йиғувчи карнай вазифасини бажаради. 
Ноғора парда ва унга ёпишган суякчалар ҳаво тўлқинларини ички қулоққа 
ўзатади. Ўрта қулоқ махсус йўл орқали оғиз ва бурун бўшлиғи билан 
туташган бўлади. Ички қулоқларнинг юқори қисми учта ярим доира 
каналдан, ўрта қисми камерадан ва пастки қисми чиғаноқдан ташкил топган. 
Ички қулоқларнинг уччала бўлими эндолимфа номли суюқликдан 
иборатдир. Ички қулоқларнинг асосий қисми чиғаноқдан иборат бўлиб,
унинг ичида кортий орган мавжуд, у гумбаз шаклига эга бўлиб, асосида 
мембрана жойлашган. Мембрана ўзунлиги қисқариб борувчи эластик 
толалардан иборат бўлиб, улар таранг тортилган тўрларга ўхшайди. Унинг 
юқори қисмида махсус, таёқчасимон ҳужайралар мавжуд ва улар кортий 
дугалари деб юритилади. Мембрананинг толалари эндолимфага ингичка 
қўллари бор махсус ҳужайралар ёрдамида корний дугалари орқали катта 
ярим шарлар пўстининг бўлагида жойлашган. 
Ҳаво тўлқинларининг ҳаракати туфайли товуш чиқарувчи жисмлар 
тебранганида эшитиш сезгилари ҳосил бўлади. Агар мусиқавий товушлар
ҳаво тўлқинларининг секин ҳаракатлари натижасида вужудга келса
шовқинли товушлар эса уларнинг нотекис ҳаракатлари натижасида юзага 
келади. Одамнинг эшитиш органи бир секундда 16 мартадан 20000 мартагача 
тебранишли товушларни қабул қилади. 

Download 143.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling