Сезги режа


 Сезгилар таснифи ва турлари


Download 143.08 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/9
Sana16.06.2023
Hajmi143.08 Kb.
#1514735
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
СЕЗГИ

6.3. Сезгилар таснифи ва турлари. 
Сезгилар қайси аъзолар ёрдамида ҳосил қилинишига қараб, қуйидаги 
турларга, яъни кўриш, эшитиш, ҳид билиш, таъм билиш, тери, мускул–
ҳаракат, органик сезгиларга ажратилади. Улар сезги аъзолари қаерда 
жойлашганлигига қараб тавсифланади. 
Жаҳон психологияси фанининг сўнгги ютуқлари ҳамда атамаларига 
биноан 
сезгилар 
қуйидагича 
классификастия 
қилинади. 
Ушбу 
таснифланишнинг дастлабки кўриниши инглиз олими Ч.Шеррингтонга 
тааллуқлидир. У рестепторнинг қаерда жойлашганлигига қараб, сезгиларни 
уч турга бўлади.
 Ташқи муҳитдаги нарса ва ҳодисаларнинг хусусиятларини акс 
эттиришгамослашган ҳамда рестепторлари тананинг сиртқи қисмида 
жойлашган сезгилар, яъни экстрорестептив сезгилар; 
 Ички тана аъзолари ҳолатларини акс эттирувчи ҳамда рестепторлари 
ички тана аъзоларида, тўқималарда жойлашган сезгилар, яъни 
интерорестептив сезгилар.
 Танамиз ва гавдамизнинг ҳолати ҳамда ҳаракатлари ҳақида маълумот 
(ахборот, хабар) берувчи мускулларда, боғловчи пайларда,
мушакларда жойлашган сезгилар, яъни проприорестептив сезгилар. 
Сезгиларнинг таснифи ва бу борадаги тадқиқотларни таҳлил 
қиламиз. Дастлабки мулоҳазалар интерорестептив сезгилар у борасида рус 
психологи А.Р.Лурия тадқиқот ишини олиб борган. Унинг фикрича,
интерорестептив сезгилар асл, туб, маънодаги сезгилар эмас, балки 
эмоциялар билан сезгилар ўртасидаги оралиқ сезгилар сифатида намоён 
бўлади. Психология фанида мазкур сезгилар тўла ўрганилмаганлиги
сабабли уни “номаълум ҳислар” деб аталган. Бу асосан ички органларнинг 
хасталикларида вужудга келувчи ҳолатларни диагностика қилишда алоҳида 
аҳамият касб этади.
Интерорестептив 
сезгилар 
инсоннинг 
кайфиятида, 
эмоционал 
реакстиялари ўзгаришида кўзга ташланади , болада эса хатти–ҳаракатнинг 
кескин ўзгаришига сабаб бўлади. Чунки бола тана аъзоларидаги ички 
ҳолатини англаш, ҳис қилиш имкониятига эга эмас. Шунинг учун ундаги 
хатти-ҳаракатнинг умумий ўзгариши белгилардан буни сезиш мумкин. 
Интерорестептив сезгилар организмдаги ички жараёнларни ўзаро ўрин 
алмаштириш мувозанатини таъминлаб туришнинг асоси ҳисобланади. Бу 
жараённи бир сўз билан айтганда, организмдаги жараёнларни ўзаро ўрин 
алмашиб туришнинг гемостази (барқарорлиги) деб аталади. Шунингдек,
мазкур сезгилар инсонда юзага келадиган пульс, зўриқиш, аффект 
ҳолатларини йўқотиш, туғилиб келаётган майлларни қондириш билан боғлиқ
вазифани бажаради. Натижада ички тана аъзоларининг фаолиятини издан 
чиқариш ҳолати юз бериши мумкин.


Проприостептив сезгилар гавданинг фазодаги ҳолати тўғрисида 
сигналлар билан таъминлаб туради. Улар инсон ҳаракатининг бошқарувчиси 
ҳисобланиб ва афферент асосини ташкил қилади. 
Переферик рестепторлар мускуллар, пай ва бўғимларда жойлашган 
бўлиб, махсус таначалар шаклига эга ва улар Пуччини таначалари деб 
аталади.
Таначаларда 
вужудга 
келувчи 
қўзғатувчилар 
мускулларнинг 
ҳаракатлашуви натижасида ва бўғимлар ҳолатининг ўзгариши, нерв толалари 
ёрдамида, орқа миянинг орқа устунидаги оқ суюқлигига етказилади.
Қўзғовчилар Бурдах ва Голл ядросининг қуйи бўлимларига етиб келади ва 
ундан пўстости тугунчаларидан ўтиб, бош мия катта ярим шарининг 
қоронғулашган зонасида ҳаракатларини якунлайдилар. 
Проприорестепторлар ҳаракатнинг афферент асоси эканлигини
А.Орбели томонидан, ҳайвонларда П.К.Анохин, одамларда эса 
Н.А.Бернштейнлар томонидан ўрганилган. 
Психологик маълумотларга кўра, гавданинг фазодаги ҳолати,
сезгирлиги статик сезгиларда ўз ифодасини топади. Унинг маркази ички 
қулоқ каналларида жойлашган бўлиб, улар ўзаро бир-бирига перпендикуляр 
бўшлиқда туташ ҳолатда ётади.
Масалан, бош ҳолатининг ўзгариши қуйидаги схемада кўриш мумкин: 
а) эндолимфа суюқлигига боғлиқ қўзғалиш; 
б) эшитиш нерви; 
в) вестибуляр нерви; 
г) бош мия пўстининг чакка бўлмаси; 
д) мия аппаратига ўтади; 
Вестибулятор сезги аппарати кўриш билан бевосита алоқада бўлиб, 
фазони мўлжалга олиш (ориентирлаш) жараёнида иштирок этади.
Масалан, автомобил йўлидан ўтиш ва ҳоказо. Бу жараён патологик 
ҳолатда ҳам учраши мумкин. 
Экстрорестептив 
сезгилар 
интермодал, 
носпестифик 
сезги 
туркумларига ҳам ажратилади. Масалан, эшитиш органи орқали 10-15 
секундга тебранишни сезиш мумкин, лекин қулоқ билан эмас, балки суяклар 
ёрдамида (мия қопқоғи, тирсак, тизза учлари) пайқаш–вибрастия сезгилари 
дейилади. Масалан, карларни товушларни идрок қилиши. Одатда 
вибрастион сезгирлик интермодал сезги деб ҳам номланади. Унинг қуйидаги 
кўринишлари ҳам мавжуд:
а) ҳид, таъм, ва маза сезгиларида; 
б) ўта кучли товушда, ўта ёрқин ёруғликда; 
в) уч хил таъсирнинг уйғунлашган интегратив ҳолатида;
Сезгининг носпестифик шаклига терининг фото сезгирлиги кириб, у 
рангларни, нозик жумлаларни ажратиш, қўл учлари билан сезиш орқали 
рўёбга чиқади. Терининг фото сезгирлиги А.Н.Леонтьев томонидан кашф 
қилинган бўлиб, бу нарса кўпгина ҳолатларга оқилона ёндашиш 
имкониятини вужудга келтиради. Тадқиқот асосан қўл учига яшил ва қизил 


рангларни юбориш орқали амалга оширилган. Терининг фото сезгирлиги 
табиати психологияда етарли даражада ўрганилмаган. 

Download 143.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling