Сезги режа
Сезги борасидаги назариялар
Download 143.08 Kb. Pdf ko'rish
|
СЕЗГИ
Сезги борасидаги назариялар
Психология фанида шундай илмий далиллар мавжудки, мободо инсон ахборотларнинг шахобчасидан маҳрум бўлса, у ҳолда у уйқу фаолиятига шўнғийди. Масалан, тери туйиш сезгилари патологияга учраса, унда одам (кўпинча вақтинча муваққат) кўриш, эшитиш, ҳид сезгисидан маҳрум бўлиши мумкин. Мободо ахборотларни кўзатиш шахобчаси илк болалик ёши даврида бўзилса, кар ёки кўр бўлиб қолса, у тақдирда унинг ақлий ривожланишида кескин тўхталиш, вақтинча орқада қолиш юзага келади. Агар бола махсус усул ёки услубга ўргатилмаса, табиий равишда мавжуд камчиликларнинг ўрнини тўлдириб бўлмайди. Сезгиларнинг рестептор назариясига кўра рестептор–сезги аъзолари уларга таъсир қилувчи қўзғатувчиларга нисбатан суст жавоб қайтаради, сезгилар ҳаракатга қарама – қарши турувчи суст жараёндир. Ҳаракатнинг ўзи эса аксинча фаол (актив)дир. Ҳозирги даврда сезгиларнинг рестептор назарияси мутлақо сезги жараёнларининг физиологик механизмини очиб беришга яроқсиз эканлиги қатор тадқиқотчилар томонидан ишончли омилларга суянган ҳолда таъкидлаб ўтилгандир. Сезги жараёнининг фаоллигини тан олувчи назария сезгиларнинг рефлектор назарияси деб аталади. Ҳайвонлар ва жониворларнинг сезгилари суст хусусиятга эмас, балки ташқи олам таъсирининг биологик аҳамиятга молик жиҳатларини фаол равишда ажратган ҳолда ҳатти-ҳаракатни амалга оширадилар. Масалан, асалари бир хил туркумдаги гулларга нисбатан аралаш ҳоллардаги гулларга фаолроқ жавоб реакстиясини билдиради. Мушук сичқоннинг қимирлашига эътиборини кучайтиради, лекин худди шунга ўхшаш камертон товушига асло парво ҳам қилиб қўймайди. Бу омиллар шуни кўрсатиб турибдики, биринчидан, сезгилар фаоллик хусусиятига эга, иккинчидан уларнинг вужудга келишида ҳаракат таркиблари иштирок этади. АҚШлик психолог Неффнинг таъкидлашича, микроскоп остига олиб терига игна санчилса, худди шу участкада рефлектор ҳаракат реакстиялари кўзатилган: томирнинг қисиши, тери гальваник рефлекс, гоҳо кўз ҳаракати, бўйин мускулларининг, таранглашувчи қўлнинг ҳаракат реакстияси содир бўлиши мумкин. Жаҳон психологлари томонидан нарсаларнинг мураккаб томонларини таниш, фарқлаш ҳаракатнинг иштирокисиз амалга ошмаслиги таъкидлаб ўтилган. Масалан, кўзни юмиб, жисмни фарқлаш учун қўл билан уни пайпаслаш керак, акс ҳолда унинг ҳолати, шакли, қаттиқ ёки юмшоқлиги ғадир-будурлигини билиб, сезиб бўлмайди. И.М.Сеченовнинг фикрига кўра жисмни кўз билан идрок қилиш учун кўз ўша нарсани “қидирсин”, фақат шундагина мақсадга мувофиқ ҳаракат юзага чиққан бўлади. Ҳозирги даврда психология фанида кўз ҳаракатлари назарияси ишлаб чиқилган бўлиб, улар макро ва микро ихтиёрий ва ихтиёрсиз кўринишларга ажратилади. Улар қуйидаги номлар билан ифодаланади: Конвергент, дивергент, горизонтал, вертикал, парсимон ва бошқалар. Кўз ҳаракати ёрдами билан фазода ўрин алмашиб турган жисмларни топиш, билиб олиш ва иденфикастиялаш амалга оширилади. Кўз ҳаракатлари уч жуфти ташқи мускуллари, яъни мия бош суягининг III, IV ва VI жуфт нервлари орқали рўёбга чиқади, кўзнинг макро ва микро ҳаракатлари сезгининг механизми ролини бажариш имкониятига эга. Жаҳон психология фани маълумотларига қараганда сезгилар атроф- муҳит тўғрисида ва ўзимиз ҳақимизда ягона билиш манбаи сифатида хизмат қилади. Сезгилар шундай бир ахборот каналики, улар ташқи оламдан ва ички тана аъзоларидан келадиган барча ҳолатлар, таассуротлар худди шу йўллар орқали мия пўстига етиб боради, инсонга таъсирларга нисбатан тўғри жавоб реакстиялари қайтаришга ёрдам беради. Ҳис этиш ёки сезгининг филогенетик тараққиёти шуни кўрсатадики, ҳайвонларда маълум нарсани сезиш, ҳис этиш уларнинг биологик жиҳатдан зарурият эҳтиёж эканлигига қараб ривожланган. Бу ҳолатлар кўпинча хориж олимлари томонидан изчил равишда ўрганилган, уларнинг ўзига хос омиллар механизмлари мавжудлиги таъкидлаб ўтилган. Масалан, турли асалари хатти-ҳаракатлари кўзатилганда, гулга ўхшаш мураккаб геометрик шаклга нисбатан асаларининг дифференстировкаси осон кечган. Агарда шу мураккаб геометрик шакл гулларга оид бўлмаса, у ҳолда арида дифференстировка жуда қийинчилик билан вужудга келган. Тадқиқотчи Бостнинг кўзатишича, жониворлар қурт- қумурсқаларга хос бўлган товушларга нисбатан худди шу турдаги ҳаракатларга бефарқлик билдирмаган, мобода товушлар қаттиқ ва тез суръатда кечса, уларга ҳеч қандай эътибор бермаган. Ушбу вазифани олим биологик шартланганликдан келиб чиққан табиий эҳтиёж, инстинкт билан ўзвий боғлаган. И.П.Павлов томонидан анализаторларнинг мураккаб ўзаро таъсир шакллари мавжуд эканлиги қайд этилгандир. Улар бевосита бош мия пўстида намоён бўлиб, бир вақтнинг ўзида кўраётган жисмни, эшитилаётган товушни, келаётган ҳидни сезишимизда ўз ифодасини топади. Бу бош мия пўстида кечадиган физиологик жараёнларни босиб ўтиши зарур бўлган зоналар перекретик зоналар деб номланади. Сезгиларнинг классификастияси уларнинг турли спестифик тавсифларига, яъни моддаллигига қараб эмас, балки ташкил этилишининг ҳар хил даражаларига қараб ҳам ажратилади. Сезгиларни объектив йўналиши бўйича Е.Н.Соколов, Виноградовлар текширганлар ва улар пассив жараён эмаслиги, вегетатив элементлар физиологик нафас олиш тизимида ўзгаришга сабаб бўлишини тушунтириб берилган. Ушбу вақт рефлектор ўзгаришларни сезгининг объектив кўрсаткичи сифатида ишлашга имконият яратади. Маълумки, сезгини пайдо қилувчи ҳар бир қўзғатувчи, рефлектор жиҳатдан юзага келувчи жараёнларни чақиради, чунончи томирларнинг торайишини, тери гальваник рефлекторларнинг пайдо бўлиши, тери қалинлигининг ўзгариши миянинг электр фаолиятининг ўзгариши, кўзларнинг қўзғатувчи томон бурилиши кабилар. Буларнинг ҳамма сезги жараёнларнинг пайдо бўлишини ўз ичига олади. Худди шу сабабдан улар сезгиларнинг объектив кўрсаткичлари тариқасида хизмат қила олади. Тажрибаларда шу нарса қайд этилганки, қўзғатувчилар интенсивлиги ошган сари жавоб реакстияси ҳам интенсивроқ бўлиб борар экан. Бу эса сезгиларнинг интенсивлигини асос сифатида ишлатишга муҳим негиз ҳозирлайди. Томир ва электрофизологик реакстиялар чегараларга одатдаги қўзғатувчиларга қараганда яқин қўзғатувчиларга нисбатан кескинроқ бўлади. Назорат саволлари 1. Сезги тушунчасининг мазмунини кўрсатинг? 2. Сезгиларнинг нерв физиологик асослари нималар билан белгиланади? 3. Сезгиларнинг таснифини ажратиб кўрсатинг? 4. Сезгиларнинг турларини кўрсатинг? 5. Сезги соҳасидаги қонуниятларни изоҳланг? 6. Психология фанида сезги назарияларининг моҳиятини ажратиб кўрсатинг? Download 143.08 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling