Сезги режа
Download 143.08 Kb. Pdf ko'rish
|
СЕЗГИ
сезувчанлиги деб қўзғатувчининг куч билан таъсир қилишига айтилади.
Бунда таъсир кўрсатаётган қўзғатувчига айнан ўхшайдиган сезги ҳосил бўлади. Бизнинг рестепторларимизга таъсир қилаётган қўзғатувчилар кучининг яна ҳам ошиши оғриқ сезгисини ҳосил қилади. Сезги аъзолари ёрдамида у ёки бу қўзғатувчининг фақат бор ё йўқлигини қайд этмасдан, балки қўзғатувчиларнинг кучига ва сифатига қараб фарқлай олишимиз мумкин. Сезгилар ўртасидаги биланар–билинмас фарқни ҳосил қилувчи иккита қўзғатувчи ўртасида мавжуд бўлган минимал фарқ ажратиш чегараси ёки айирма чегараси деб аталади. Сенсибилизация – анализаторларнинг ўзаро муносабати ва машқ қилиши натижасида сезгирликнинг кучайишидир. Сенсибилизастиянинг адаптастиядан фарқи: 1. Адаптастияда сезгирлик ошади ёки камаяди, сенсибилизастияда эса фақат ошади; 2. адаптастияда сезгирликнинг ўзгариши ташқи чегараларга боғлиқ бўлса, сенсибилизастияда психологик, физиологик ҳолатларга боғлиқ бўлади. Синестезия қўзғатувчининг бир анализаторга таъсири билан бошқа анализаторга хос сезгининг пайдо бўлишидир. Кўриш, эшитиш синестезияси кўпроқ учрайди. Синестезиялар ҳар бир шахс учун доимий бўлади. Масалан, композиторлардан Скребин, А.Ф.Лест, Н.Римский Корсаковларда “рангдор эшитиш” қобилияти бўлган. Демак, синестезия икки сезгининг бир сезги бўлиб қўшилишидир. “Масалан, “ширин сўз”, “бағри тош”. Сезгилар контрасти қарама–қарши сифатга эга бўлган бир вақтдаги қўзғалиш туфайли сезгирликнинг ўзгаришидир. Масалан, тинч жойда товуш кучлироқ сезилади. Оқимтир фонда қора ранг қорароқ, қорамтир фонда оқ ранг яна ҳам оч бўлиб сезилади. Одам чарчаганда сезгирлик пасаяди. Ҳаракат ошганда совуққа сезгирлик ўткирлашади. Сезгирлик касбга ҳам боғлиқ. Масалан, рассомларда ранг сезиш, мусиқачиларда товуш сезиш ва шу кабилар. Download 143.08 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling