Sh 29/02/1/1713-сонли Гаровга қўйилаётган мол-мулкни суғурталаш


Download 290.5 Kb.
bet4/11
Sana01.03.2023
Hajmi290.5 Kb.
#1240296
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Гаров мулк шартномаси 4 томонлама

2.23. Авария - сув таъминоти, иситиш, канализация ёки автоматик ёнғинни ўчириш тизимларида носозлик;
2.24. Қулфни бузиб, ўғирлик қилиш – суғурта қопламаси ҳудудига очқич ёки бошқа техник воситалар (асбоблар) ёрдамида кириш, ҳамда бино ва хоналарнинг конструктив элементларини бузиш натижасида кириш оқибатида суғурталанган мулк ўғирланиши;
2.25. Учинчи шахсларнинг ноқонуний ҳаракатлари – босқинчилик – очиқ-ойдин мулкни ўғирлаш ва талаш – ҳаёт ва соғлиқ учун хавфли куч ишлатиб, ёки бундай куч ишлатиш пўписаси билан мулкни ўғирлаш мақсадида ҳужум қилишни билдиради;
2.26. Учувчи аппаратлар қулаши – бошқариладиган учар аппарат, унинг қисми ёки ундаги юк тушиши оқибатида суғурталанган мулкнинг ҳар қандай бевосита шикастланиши ёки йўқ бўлиши;
2.27. Суғурталаш ҳудуди – суғурта ҳимояси амал қиладиган ҳудуд.

  1. суғурта ҳодисаси

    1. Мазкур Шартнома муддатлари, шартлари ва истисноларига мувофиқ, Суғурталовчи Суғурта қилдирувчига ёки Наф олувчига (Наф олувчи танлаши бўйича) мулк қуйида келтирилган ва суғурта ҳодисаси деб тан олиниши мумкин воқеалар оқибатида шикастланиши, нобуд бўлиши (йўқолиши) натижасида вужудга келган зарарларни қоплаб беради: ёнғин, портлаш, бўрон, довул, жала, дўл, кўп қор ёғиши, ўпирилиш, ер кўчиши, ер ости сувлар таъсири, сел, чақмоқ уриши, зилзила, сув тошқини, учинчи шахсларнинг қасддан ноқонуний ҳаракатлари (босқинчилик, талончилик) авария, қулфни бузиб ўғирлик қилиш, учувчи аппаратлар қулаши.

  2. истиснолар

    1. Агар ҳодиса қуйидагилар натижасида вужудга келган бўлса, Суғурталовчи ҳеч қандай тўловларни амалга оширмайди:

а) Суғурта қилдирувчи ва/ёки Наф олувчининг қўпол эҳтиётсизлиги, суғурта ҳодисаси вужудга келишига қаратилган қасддан ҳаракатлари/ҳаракатсизлиги, ўз фуқаролик бурчини бажариш ёки Суғурта қилдируви ва учинчи шахслар ҳаёти, соғлиғи, номуси ва қадриятларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ ҳаракатлар бундан истисно;
б) Суғурталовчига суғурта объекти тўғрисида била туриб ёлғон маълумотлар бериш;
в) ҳар қандай бино ёки унинг ичидаги мулк нобуд бўлиши (йўқ бўлиши) ёки шикастланиши, агарда бундан нобуд бўлиш (йўқолиш) ёки шикастланиш вақтида бино пойдевор, девор, шифт, том, том даражаси билан бир хил даражада бўлган томдаги тарнов ва деразалари қисмида шикастланган, нуқсонли ёки тушкун ҳолатда бўлган бўлса;
г) совуқ оқибатида шикастланиш ёки нобуд бўлиш;
д) суғурталанган мулкка куя, паразит, термит ёки бошқа ҳашаротлар таъсири билан келтирилган зарар, типик нуқсонлар, яширин камчиликлар, табиий аста-секин бузилиш, занглаш, қуруқ ёки нам буруқсиш, моғор, атмосфера намлиги, тутун ёки ғайритабиий ҳароратлар оқибатида шикастланиши ёки нобуд бўлиши (йўқ бўлиши);
е) фойдаланиш имкониятини йўқотиш;
ж) Суғурта қилдирувчи/Наф олувчи ёки суғурталанган мулк ишониб топширилиши мумкин бўлган унинг исталган ходими томонидан фирибгарлик ёки ҳар қандай алдов, уни яширин ҳолда ўғирлаш ёки тушунтириб бўлмайдиган вазиятда йўқолиши, текширув вақтида аниқланган камчиликлар;
з) суғурталанган мулкка ишлов бериш, янгилаш ёки таъмирлаш оқибатида мол-мулк нобуд бўлиши (йўқолиши) ёки шикастланиши;
и) нуқсонли лойиҳа, тасниф, материал ёки нуқсонлари бор бажарилган ишларни тўғрилаш қиймати, (ушбу истисно айтиб ўтилган лойиҳа, тасниф, материал ёки ишлар бажарилиши оқибатида суғурталанган мулк нобуд бўлиши (йўқ бўлиши) ёки шикастланиши вазиятига нисбатан ҳам қўлланилади), қурилиш меъёр ва қоидаларни бузиш;
к) суғурталанган мулк қуриш, буғланиш, вазни йўқолиши, ёруғлик таъсири остида ранги ўзгариши, текстура ёки таъми ўзгариши оқибатида нобуд бўлиши (йўқ бўлиши), бундай бузилиш, зарар ёки шикастланиш мазкур Шартнома билан суғурталанган бевосита хатарлар оқибатида етказилиши бундан истисно;
л) электр шикастланишлари ёки электр асбоблар, мосламалар иши бузилиши ёки сунъий ишлаб чиқариладиган электр токи билан электр симлари шикастланиши, шу жумладан электр тармоғида ток кучланиши ўзгариши оқибатида мулк шикастланиши ёки йўқ бўлишига олиб келганлар, қолган вазиятларда бундай бузилиш, зарар ёки шикастланиш мазкур Шартнома билан суғурталанган бевосита хатарлар оқибатида етказилган бўлса, улар мазкур Шартнома билан қопланади;
м) эскириш натижасида ёки ишлаб чиқариш жараёнида механик бузилишлар, қолган вазиятларда бундай бузилиш, зарар ёки шикастланиш мазкур Шартнома билан суғурталанган бевосита хатарлар оқибатида етказилган бўлса, улар мазкур Шартнома билан қопланади;
н) Суғурта қилдирувчи/Наф олувчи тасарруфида ёки бошқаруви остида бўлган ҳар қандай ўтхона (ёки ёниш камераси), ҳар қандай ўт сиғими ёки ёғиш қувурлари ёки ёнгандан сўнг қолдиқ газларни чиқарувчи қувурлар ичида тўпланган газ ёки ишлатилмаган ёнилғи портлаши оқибатида келтирилган бевосита зарар, ҳамда бойлер, экономайзер ёки ички босим фақат буғ билан яратиладиган ҳар қандай бошқа сиғим, машина ёки аппарат бузилиши билан келтирилган зарар қопланмайди;
о) ифлосланиш ёки заҳарланиш оқибатида суғурталанган мулк нобуд бўлиши (йўқотилиши) ёки шикастланиши, мулк нобуд бўлиши (йўқотилиши) ёки шикастланиши мазкур Шартнома билан суғурталанган бевосита хатарлар оқибатида вужудга келган заҳарланиш ёки ифлосланиш оқибатида вужудга келиши бундан истисно;
п) суғурталанган мулк доимий сақланиш жойидан ташқари бўлган жойда қолдирилганда суғурталанган мол-мулк ўғирланиши ёки салбий об-ҳаво шароитлари таъсири оқибатида нобуд бўлиши (йўқотилиши) ёки шикастланиши;
р) самолёт ёки товуш тезлиги ва товуш тезлигидан ортиқ тезлик билан ҳаракат қиладиган бошқа ҳаво аппаратлари (учар аппаратлар) таъсири остида вужудга келган босим тўлқинлари таъсири натижасида мол-мулк нобуд бўлиши (йўқотилиши) ёки шикастланиши;

    1. Мазкур Шартнома қуйидаги сиёсий тавсифга эга бўлган ҳодисалар оқибатида мулк нобуд бўлиши (йўқотилиши) ёки шикастланиши натижасида Суғурта қилдирувчига келтирилган зарарларни қопламайди:

а) ҳарбий бостириб келиш, ҳарбий ҳаракатлар ёки ҳарбий ҳаракатларга ўхшаш ҳаракатлар (уруш эълон қилинган ёки қилинмаганлигидан қатъий назар), фуқаролар уруши, манёвр ва бошқа ҳарбий тадбирлар;
б) ҳар қандай фуқаролик ғалаёнлари, иш ташлаш, локаут, шахсларнинг низолар ва бахсларда иштирок этиши, бир шахс ёки бир гуруҳ шахслар бирор бир ташкилот номидан ёки у билан боғлиқ ҳолда террорчилик актларини содир этиши. Бу ерда террорчилик акти сиёсий оқибатлар билан куч ишлатишни назарда тутади ва ўзига жамият ёки унинг бир қисмини йўқотиш мақсадида куч ишлатилишини олади;
в) миллийлаштириш, мусодара ёки ҳар қандай ҳукумат томонидан реквизиция ёки арест қилиш натижасида мажбурий бегоналаштириш (олиб қўйиш) оқибатида эгалик ҳуқуқидан вақтинча ёки доимий маҳрум этиш, ва шу билан боғлиқ зарарлар, ҳамда ҳукумат топшириғи бўйича мулкни йўқ қилиш ёки бузиш;
г) ҳар қандай ядро қурол таъсири, радиация таъсири ёки радиофаол заҳарланиш.

    1. Суғурталовчи Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунида назарда тутилган вазиятларда суғурта товонини тўлашдан озод этилади.


  1. Download 290.5 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling