Sh 29/02/1/1713-сонли Гаровга қўйилаётган мол-мулкни суғурталаш


суғурта даъволарини кўриб чиқиш тартиби


Download 290.5 Kb.
bet7/11
Sana01.03.2023
Hajmi290.5 Kb.
#1240296
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Гаров мулк шартномаси 4 томонлама

суғурта даъволарини кўриб чиқиш тартиби

8.1. Суғурта товони мазкур Шартномада назарда тутилган воқеалар оқибатида келтирилган зарар сабаблари ва миқдори аниқланганидан ва суғурта далолатномаси тузилганидан сўнг тўланади. Бунда суғурта ҳодисаси вужудга келиш сабабларини ва зарар миқдорини асословчи ҳужжатларни тақдим этиш мажбурияти суғурта қилдирувчи/Наф олувчи зиммасига юклатилади.
8.2. Суғурта ҳодисаси белгиларига эга воқеа вужудга келганда, Суғурта қилдирувчи ёки унинг вакили қуйидагиларни амалга ошириши шарт:

  • Дарҳол, аммо 3 кундан кечиктирмасдан бу ҳақда Суғурталовчини огоҳлантириш, ҳамда суғурта ҳодисаси сабаблари ва вазиятларига қараб, тегишли ваколатли давлат хизматларига (ёнғин ўчириш, авария хизматлари) хабар бериб, у ердан зарур ҳужжатларни (далолатнома, баённома, қарор) олиш.

  • Зарарни камайтириш ва суғурталанган мулкни қутқариш учун зарур бўлган барча чора-тадбирларни кўриш;

  • Суғурталовчига шикастланган мулкни кўрикдан ўтказиш ва текшириш имкониятини бериш, зарар келиб чиқиш сабаблари ва вазиятларини тергов қилишда кўмаклашиш;

  • Суғурта ҳодисаси оқибатларини фақат Суғурталовчи кўриги ва розилигидан сўнг бартараф этиш;

  • Суғурталовчига зарар факти, миқдори ва сабабларини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиш;

  • Суғурта ҳодисаси сабабларини кўрсатган ҳолда, зарарни қоплаб бериш тўғрисида ариза;

  • Суғурта ҳодисаси содир бўлганлиги ва вазиятларини тасдиқловчи, ЙҲХДХ, ИИБ, ЙҚБ, гидрометхизмат ва суғурта ҳодисаси турига қараб, бошқалардан олинган ҳужжатлар;

  • Суғурталовчи билан келишилган ҳолда тайинланган мустақил баҳоловчи (эксперт)нинг тиклаш ишларига зарарни баҳолаш далолатномаси;

  • Суғурталовчи айбдор шахсларга нисбатан талаб ҳуқуқини амалга ошириши учун зарур бўлган барча ҳужжатларни Суғурталовчига бериш.

8.3. Узрли сабабсиз Суғурталовчи талаб қилган ҳужжатларни тақдим этмаслик, бундай ҳужжатлар билан тасдиқланмаган зарар қисмида суғурта товонини тўлашга рад жавобини беришга асос бўлади.
8.4. Суғурта қилдирувчи тақдим этган ҳужжатлар асосида Суғурталовчи 5 (беш) кун ичида суғурта ҳодисасини тан олиш ёки тан олмаслик ва суғурта товонини тўлаш ҳақида қарор қабул қилади. Суғурталовчи суғурта ҳодисасини тан олган тақдирда, тўланиши лозим бўлган суғурта товони миқдори аниқланади ва у Суғурталовчи, суғурта қилдирувчи ва Наф олувчи вакиллари томонидан имзоланадиган Суғурта ҳодисаси тўғрисида далолатномада қайд этилади.
8.5. Суғурталовчининг суғурта товонини тўлашга рад жавоби Суғурта қилдирувчи/Наф олувчи барча зарур ҳужжатларни тақдим этганидан сўнг 15 (ўн беш) кундан кечикмасдан Суғурта қилдирувчи/Наф олувчига берилиши керак, унда рад жавоби берилишининг асосланган сабаблари кўрсатилган бўлиши шарт.
8.6. Суғурталовчи қароридан норози бўлган тақдирда, Суғурта қилдирувчи/Наф олувчи эътирозни кўриб чиқиш учун ўз ҳисобидан мустақил экспертни тайинлашни талаб этишга ҳақли.
8.7. Суғурта товони Наф олувчи ихтиёри бўйича унга ёки Суғурта қилдирувчига Суғурта ҳодисаси тўғрисида далолатнома имзоланган кундан бошлаб 10 (ўн) кун ичида тўланади. Суғурта товони суғурта Шартномаси билан белгиланган шартсиз франшиза миқдорини айирган ҳолда тўланади.


  1. Download 290.5 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling