Sh 29/02/1/1713-сонли Гаровга қўйилаётган мол-мулкни суғурталаш


томонларнинг жавобгарлиги


Download 290.5 Kb.
bet10/11
Sana01.03.2023
Hajmi290.5 Kb.
#1240296
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Гаров мулк шартномаси 4 томонлама

томонларнинг жавобгарлиги

  1. Ўз зиммасига олган мажбуриятларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун томонлар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

  2. Суғурта қилдирувчи суғурта мукофотини ўз вақтида тўламаса, Суғурталовчига тўлаш муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун тўланмаган суғурта мукофотининг 0,1% миқдорида, аммо тўлаш муддати ўтиб кетган миқдорнинг 10%дан ошмаган миқдорда пеня тўлайди. Бунда Суғурталовчининг мажбуриятлари навбатдаги тўлов кечиккан вақтдан зарур суғурта мукофоти тўланиши пайтигача тўхтатилади.

  3. Тўланиши лозим бўлган суғурта товонини тўлаш муддатини ўтказиб юборгани учун Суғурталовчи тўлаш муддати ўтиб кетган ҳар бир кун учун муддатида тўланмаган ва суғурта ҳодисаси тўғрисида далолатномадан қайд этилган зарарнинг 0,1% миқдорида, лекин зарарнинг 10% дан ошмаган миқдорида жарима тўлайди. Жарима тўлаш Суғурталовчини суғурта товонини тўлаш мажбуриятидан озод қилмайди.

  4. Агар тарафлар ушбу Шартномадаги ўз мажбуриятларини бажармаслигига енгиб бўлмайдиган куч (форс-мажор) сабаб бўлса, тарафлар жавобгарликдан озод бўладилар. Енгиб бўлмайдиган куч таъсирида бўлган тараф бошқа тарафни ана шундай ҳолат юзага келгани ва унинг таъсири яна қанча давом этиши мумкинлиги ҳақида зудлик билан хабардор қилиши шарт.

  • НИзоларни ҳал этиш тартиби

    1. Ушбу Шартномада назарда тутилган ёки у билан боғлиқ масалалар бўйича низолар, талаблар ёки келишмовчиликлар юзага келган тақдирда томонлар уларни музокаралар олиб бориш йўли билан ҳал қилиш чораларини кўрадилар.

    2. Ушбу Шартномадан келиб чиқувчи ёки у билан боғлиқ, шу жумладан унинг бажарилишига, бузилиши, тўхтатилиши ёки ҳақиқий эмаслигига тааллуқли низолар, келишмовчиликлар ёки талабларни музокаралар олиб бориш йўли билан ҳал қилишнинг имкони бўлмаганда улар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал этилади.

  • бошқа шартлар

    1. Мазкур Суғурта шартномаси кучга киришидан аввал Суғурта қилдирувчи ва/ёки Наф олувчи суғурталанган мулкка нисбатан амал қилувчи барча бошқа суғурта шартномалари ҳақида хабардор қилиши шарт.

    2. Ушбу Шартномага киритиладиган ҳамма қўшимчалар ва ўзгартиришлар, шунингдек унинг муддатини узайтириш ҳамда тўхтатиш тарафлар розилиги билан ёзма равишда амалга оширилиши лозим.

    3. Томонларнинг ушбу Шартномада баён этилмаган ўзаро муносабатлари Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.

    4. Тарафлар ушбу Шартнома, унинг иловалари ва мазкур Шартнома билан боғлиқ бошқа ҳужжатлар мавжудлигини ва уларнинг мазмунини тегиши тарафнинг ёзма розилигисиз учинчи шахсларга ошкор этмаслиги билан рози ва буни тасдиқлашади, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига асосан тарафларнинг ҳар бири маълумотни давлат органларига тақдим этиши мажбур бўлган вазиятлар бундан истисно.

    5. Мазкур Шартнома бир хил юридик кучга эга бўлган 4 (тўрт) нусхада тузилган, Суғурталовчи, Суғурта қилдирувчи, Наф олувчи ва нотариусда биттадан нусха сақланади.





    1. Download 290.5 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling