Суғурталанган мулк – гаровга қуйилаётган, суғурталаш жойида жойлашган ва мазкур Шартноманинг 1-иловасида таърифланган мулк.
Суғурта пули – Суғурта шартномаси бўйича Суғурталовчи мажбуриятларининг чегаравий ҳажмини ифодалайди ва Суғурталовчи суғурта Шартномаси бўйича суғурта товонини ушбу миқдор доирасида тўлаб бериш мажбуриятини олади, у Суғурталовчи ва Суғурта қилдирувчи ўртасидаги келишув билан аниқланади.
Суғурта полиси – ушбу шартнома кучга кирганини тасдиқлайдиган, Суғурталанувчи суғурта мукофотини ёки унинг биринчи қисмини тўлаганидан кейин унга бериладиган ҳужжат.
Суғурта ҳодисаси – Суғурта шартномасида назарда тутилган ва рўй берган ҳодиса, у вужудга келиши билан Суғурталовчининг Суғурта қилдирувчига ёки Наф олувчига (Наф олувчи танлаши бўйича) суғурта қопламасини тўлаш мажбурияти вужудга келади.
Суғурталаш даври – Суғурталовчи Суғурта полисида кўрсатиб ўтилган суғурта ҳодисалари бўйича жавобгарликни ўз зиммасига олган вақт.
Суғурта товони - ушбу шартномада келишилган суғурта ҳодисаси содир бўлганда етказилган зарарни қоплаш учун Суғурталовчи Суғурта қилдирувчи/Наф олувчига суғурта пулидан ошмаган миқдорда тўлайдиган пул маблағлари миқдори.
Суғурта ҳодисаси тўғрисида далолатнома – суғурта ҳодисаси содир бўлгандан сўнг Суғурталовчи, Суғурта қилдирувчи ва Наф олувчи томонидан тузиладиган ва суғурта товонини тўлаш учун асос бўладиган ҳужжат.
Шартсиз франшиза – зарарнинг маълум миқдори бўлиб, унинг чегарасида Суғурталовчи жавобгарликни ўз зиммасига олмайди ва зарарларни қоплашга доир талабларни кўриб чиқмайди.
Наф олувчи – унинг фойдасига ушбу шартнома тузилган ва суғурта товонини олишга ҳақли шахс.
Нобуд бўлиш (йўқолиши) – суғурталанган шикастланган мулкни тиклаш бўйича харажатлар суғурталанган мулкка белгиланган суғурта қийматидан ортиқ бўлган вазиятни билдиради.
2.11. Ёнғин – моддий қийматликлар нобуд бўлиши ёки шикастланиши билан кузатиладиган ва одамлар ҳаёти учун хавф туғдирадиган, назорат қилиб бўлмайдиган ёниш жараёни.
Do'stlaringiz bilan baham: |