Ш. А. Абдуллаева


Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн ал-Бухорий


Download 1.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet115/158
Sana07.04.2023
Hajmi1.59 Mb.
#1336646
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   158
Bog'liq
педагогика Абдуллаева

Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн ал-Бухорий (810-870) ҳадис илмида 
«Амир ил-мўминин», «Имом ал-муҳаддисийн» деган шарафли номга сазовор 
бўлган. 
Балх, Басра, Боғдод, Дамашқ, Миср, Макка ва мадина шаҳарларидаги 
ҳадисчилардан таълим олади. 6 йил Ҳижозда қолиб ҳадис илмидан таълим 
олади, машҳур олимлардан фиқҳ илмини ўрганади, ўзи ҳам талабаларга дарс 
беради. 


144 
Ал-Бухорийнинг зеҳни жуда ўткир бўлган. Унинг ёзишича 100 минг 
саҳиҳ ва 200 минг ғайри саҳиҳ ҳадисни ёд билган. У 1080 та муҳаддисдан 
ҳадис эшитган, ундан эса 90 минг киши ишонарли ҳадисларни эшитган. 
Бухорийдан бой илмий ижодий мерос қолган. Унинг «Ал-Жомеъ ас-
саҳиҳ», «Ал-адаб ал-муфрад», «Ат-Тарих ал-кибор», «Ат-Тарих ас-сарғийр», 
«Ал-+ироату халфал Имом», «Ўрта тарих», «Катта тўплам», «Хадя китоби» 
номли асарлар қолган. Булардан «Ал-Жомеъ ас-саҳиҳ» энг машҳур бўлиб, 
унга 600 минг ҳадисдан 7275 та энг саҳиҳ ҳадислар киритилган.
Ал-Бухорий ҳадисларидан намуналар: 
«Инсон ўз ота-онасига итоаткор ва меҳрибон бўлсин, деб васият 
қилган». 
«Одам қиладирган гуноҳи азимлардан бири –ота-онасини ҳақорат 
қилмоқдир». 
«Бировнинг ота-онасини сўккан одам ўз ота-онасини ҳақорат қилган 
бўлур». 
«+ариндошларига оқибатсиз одам жаннатга кирмағайдир». 
«Ширин сўз-садақадир». 
«Бадгумон бўлманглар, бадгумонлик-енг ёлғон сўздир. Гап 
пойламанглар, тирноқ остидан кир қидирманглар, бир-бировларингиз билан 
бахслашманглар. Бир-бирингизма ҳасад қилманглар. Ака-ука тутиниб, 
Оллоҳнинг бандалари бўлинглар». 
«Мунофиқни қуйидаги уч белгисига кўра билиб олмоқ мукин: ёлғон 
гапирғай, вадага вафо қилмағай ва омонатга хиёнат қилғай»
1

«Бир соатгина илм ўрганиш бир кечалик ибодатдан яхши, бир кунлик 
дарс эса уч ой утган рўзадан афзалдир». 
«Ёшликда олинган билим тошга ўйилган нақш кабидир». 
«Илм ибодатдан афзалдир, тақво динни тутиб турувчи (устун)дир». 
Машҳур маҳаддислардан яна бири Абу Исо ат-Термизий (824-892) 
ёшлигидан ҳадис илмига қизиқади. У 850 йилдан саёҳатга чиқиб, Макка, 
Мадина, Ироқ, Хуросонда бўлади, илмий ҳадис, фиқҳ, қироат, тарихни 
ўрганади. Унинг машҳур асарларидан: «Ал-Жомеъ ас-саҳиҳ» (Суннан), «Аш-
Шамоил ан-Набавия» (Пайғамбарларнинг алоҳида фазилатлари), «Влилал 
фи-л-ҳадис» (ҳадислардаги иллатлар ва оғишлар ҳақида). 
Ат-Термизийнинг «Суннан» китобида келтирилган ҳадислардан 
намуналар: 
«Аллоҳ наздида энг яхши дўст деб одамларга доимо хайрли ишларни 
қилиб юрувчи кишига айтилади». 
«Аллоҳ наздида энг яхши қўшни ўз қўшниларига яхшилик 
қилгувчисидир». 
«Икки нарса борким, кўпчилик уларни қадрига етмайди: бири соғлиқ, 
иккинчиси –бўш вақт». 
1
Ал-Бухорий. Щадис. Ал-Жомеъ ас-сащищ. Т., «+омуслар» бош тащририяти. 
4 жилд, 1992 й, 77-141 бб
.


145 
«Чинакам сабр-тоқатли деб мусулмон кишининг мусибат юз 
бергандаги чидамлилигига айтилади». 
«Ҳақиқий мўмин деб хушхулқ ва аёлига нисбатан ҳуш муомала 
кишига айтилади». 
«+ариндош-уруғлар билан алоқани узган киши жаннатга доҳи 
бўлмас». 
«Марҳум отасининг дўстлари билан доимо мулоқатда бўлиб туриш 
энг олийжаноб ишлардандир »
2


Download 1.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling