Ш. А. Абдуллаева


Шарқ уйғониш даври ва унда таълим-тарбия масалалари


Download 1.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet113/158
Sana07.04.2023
Hajmi1.59 Mb.
#1336646
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   158
Bog'liq
педагогика Абдуллаева

Шарқ уйғониш даври ва унда таълим-тарбия масалалари 
 
Йирик араб халифалиги давлати ташкил топганидан сўнг IX асрларга 
келиб халифаликнинг Боғдод, Дамашқ шаҳарларига маданий-маърифий 
ҳаётида юксалиш бошланди. Бу юксалиш бошқа шарқ мамлакатларига ҳам 
1
 
Ж.Йылдошев, С.Щасанов. авецода ахло=ий-таълимий =арашлар. Т., 
«Ы=итувчи», 1992 й. 21 б. 


141 
тарқалди ва Шарқ уйғониш даври деб атала бошланди. Уйғониш даври IX 
асрдан бошланиб, айрим узилишлар билан XV-XVI асрларгача давом этди.
Халифа Хорун ар-Рашид (IX аср) ва унинг ўғли Маъмун даврида 
Боғдодда «Байтул ҳикма» (Донишмандлик уйи) ташкил топди. Машҳур илм 
соҳиблари бу ерга тўпланди. Бу илм маскани Шарқ ва /арбда илм-фаннинг 
тараққий этишига катта таъсир кўрсатди. 
Х асрдан бошлаб Мовароуннаҳр ва Хуросонда мустақил феодал 
давлатлар – Тохирийлар, Сомонийлар, +орахонийлар, /азнавийлар, 
Хоразмшоҳлар давлатлари пайдо бўлгач, уларда ҳам маданият ривожланди. 
Бу даврда пул муомаласи ривожланди, жамият сиёсий, ижтимоий-
иқтисодий ҳаётидаги ўзгаришлар албатта маданий ҳаётга ҳам ўз таъсирини 
ўтказмасдан қолмади. 
Сомонийлар давлатида Мавр, Бухоро, Самарқанд ва Урганч ўша 
даврнинг маданий марказларидан саналарди.
Бу даврда араб тили илмий ва алоқа тили эди. Мактабларда дарслар 
араб тилида олиб бориларди. Расмий ҳужжатлар, шариат қоидалари араб 
тилида юритилар эди. Илмий асарлар ҳам араб тилида ёзилар эди. Х аср 
ўрталарига келиб, форс-тожик тилида ҳам иш юритила бошланди, аммо 
ёзиладиган ҳужжатлар, ишлар форс-тожик тилида бўлса ҳам, араб имлосида 
ёзилар эди. 
Ўша даврда Бухорода катта китоб бозори бўлган, китоб дўконларида 
олим ва фозил кишилар учрашиб, илмий бахс, мунозаралар ўтказганлар. 
Сомонийлар даврида Рудакий, Фирдавсий, ал-Хоразмий, ал-
Фарғоний, ал-Форобий, Беруний, Ибн Синолар яшаб ижод этганлар.
Х асрнинг 2-ярмида ташкил топган +орахонийлар давлатида илм-фан 
ривожланиб, туркий тил шаклланиб борди. Юсуф Хос Хожиб, Махмуд 
+ошғарийлар машҳур асарлар яратдилар. 
XI асрда Хоразмшохлар давлати ташкил топиб, илм-фан ривожланди. 
Хоразм шоҳи Маъмун ўз саройида йирик олимларни йиғди. У ташкил этган 
«Байтул ҳикма»да қомусий олимлар Беруний, ибн Сино, тарихчи Мискавайх, 
риёзиётчи Ироқ каби илм-фан билан шуғулланганлар. 
Салжуқийлардан Али Арслон Муҳаммад ҳокимиятни бошқарган 
даврда унинг вазири Низом ул Мулк машҳур маърифатпарвар сифатида 
довруғ қозонди. У давлат бошқарувига оид «Сиёсатнома» асарини (1091-
1092 йиллар) ёзади. 1067 йили Боғдодда «Низомия» мадрасасини қурдиради. 
1074 йили Ўрта Шарқ мамлакатлари учун календар-тақвим яратади. 
Шарқ уйғониш даврида илм-фан асосий уч йўналишда ривожланади:
Математика-
тиббиёт йыналиши 
Ижтимоий-
фалсафий йыналиш 
Хорозмий, Ибн Сино, Фар\оний, Умар 
Щайём, Беруний, ар-Розий, Улу\бек, 
Али +ушчи, Жомий, +озизода Румий, 
Юсуф Табиб 
Форобий, Ибн Сино, Наршахийлар, 
Беруний, Навоий, Кошифий, Давоний, 
Али Яздий, Абдураззо= Самар=андий, 
Машхадий… 


142 
Шарқ уйғониш даврининг машҳур алломаларидан бири Аҳмад ал-
Фарғоний (IX аср) бўлиб, у Боғдоддаги Байтул ҳикмада мударрислик қилади, 
риёзиёт, фалаккиёт, географияга оид асарлар яратади. Унинг машҳур 
«Самовий ҳаракатлар ва юлдузлар фанининг мажмуаси ҳақида китоб»и араб 
тилида ёзилган дастлабки китоб, «Ой ер устида ёки унинг остида бўлган 
пайтлардаги фактларни ўрганиш ҳақида», «Етти иқлим ҳисоботи» китоблари 
ҳам машҳурдир. 
Буюк олим алжабр фанининг отаси Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ал-
Хоразмий (783-850) «Ал-жабр ва ал муқобала» (Тенгламалар ва 
қаршилантириш), «Ҳисоб ал ҳинд» (Ҳинд ҳисоб), «Китоб сурат ал-арз» (Ер 
сурати ҳақида китоб), «Китоб ат-тарих» (Тарих китоби), «Устуролоб 
юлдузларининг ҳарактини кузатиш» номли машҳур асарларни яратди. «Ал-
жабр ва ал муқобала» асари билан математика фанига асос солди. Олим 
«Фалаккиёт жадваллари», «+уёш соатлари тўғрисида» рисолалар ёзди. 
Хоразмий ҳинд ҳисоблари, уларнинг ишлатилиши, сонларни кўпайтириш, 
бўлиш, қўшиш ва айиришнинг сон йўлларини кўрсатди. Унинг арифметикаси 
математика ва саноқ тартиби тарихида янги бир даврни очди. 
Шарқ уйғониш даврининг вакилларидан яна бири, йирик файласуф ва 
олим Абу Носир Форобий (879-950)дир. У Сирдарё бўйидаги Фороб 
қишлоғида туғилган. Форобий кўплаб фан соҳалари билан шуғулланди. 
Фалсафа, психология, мусиқа, математикага оид кўплаб асарлар яратган. 
Унинг таълим-тарбияга оид асарлари: «Ёшларнинг ақли ҳақида китоб», 
«Таълимнинг келиб чиқиши ва таснифи», «Бахт-саодатга эришув ҳақида 
рисола», «Фазилатли хулқлар» ва бошқалар. 
Форобий ўз қарашларида инсонларга доимий таълим ва тарбия бериш 
лозимлигини таъкидлаган. У ўз фалсафий қарашларида инсонпарварлик 
ғояларини илгари суради. Ўзи мадрасаларда дарс беради. Ўз асарларида 
фанларнинг таснифини беради. 
Форобий асарларида ахлоқ тарбиясига алоҳида аҳамият беради. 
«Фозил одамлар шаҳри» асарида инсонни баркамол бўлиши учун аввало 
юксак ахлоқли бўлиши лозимлигини ўқтиради.
Инсонга, айниқса, ўқув раҳбарларига хос бўлган асосий сифатларни 
таърифлаб беради. Ахлоқни эзгу ва ёмон сифатларга ажратади. Инсон доимо 


143 
бахтга интилиши керак. Алломанинг инсон камолотига оид ғоялари ҳозирда 
ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган. 

Download 1.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling