Ш. А. Абдуллаева


Таълим тизимининг ҳаёт билан ва мустақил Ўзбекистон


Download 1.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet110/158
Sana07.04.2023
Hajmi1.59 Mb.
#1336646
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   158
Bog'liq
педагогика Абдуллаева

Таълим тизимининг ҳаёт билан ва мустақил Ўзбекистон 
давлатининг сиёсати билан боғлиқлик принсипи. Таълим тизимини ҳаёт 
билан, давлатимиз сиёсати билан боғлаш принсипи Ўзбекистон мактаблари, 
касб-ҳунар коллежлари, умуман барча таълим муассасалари сафида турган 
асосий назарий ва амалий принсипдир. 
“Таълим тўғрисида” ги қонунимизнинг IV бўлимида “Таълим тизимини 
бошқариш” масаласи кўриб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 
махкамасининг, 
таълимни 
бошқариш 
бўйича 
ваколатли 
давлат 
органларининг ва маҳаллий давлат хокимияти органларининг таълим 
соҳасидаги ваколатлари кенг ёритиб берилган. 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


135 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
IV-БЎЛИМ. ПЕДАГОГИКА ТАРИХИ 
Президент И.А.Каримов таълим-тарбия жараёнида аждодлар меросидан 
самарали фойдаланишнинг аҳамияти ҳақида 
Узоқ ва бой тарихга эга бўлган Марказий Осиё халқлари ўзининг 
таълим–тарбияга оид бой меросини яратиб, такомиллаштириб, инсониятнинг 
авлодларини инсонпарварлик, илмпарварлик, меҳр-оқибат, меҳнатсеварлик, 
дўстлик, сахийлик каби умуминсоний фазилатлар руҳида тарбиялаб келган. 
Халқимиз яратган маърифий фикр сарчашмалари қадим-қадимларга бориб 
тақалади. Лекин мустақилликка эришгунимизга қадар биз бу меросларнинг 
баридан бебаҳра эдик. Истиқлолимиз шарофати билан миллий-маданий 
меросимиз, қадриятларимиз, маънавиятимизни ўрганиш ва уни янада 
юксалтириш учун имкониятлар юзага келди. 
Юртбошимиз И.А.Каримов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси 
IX сессиясида сўзлаган-нутида таъкидлаганидек: «Мамлакатимизни истиқлол 
йўлидаги биринчи-қадамлариданоқ, буюк маънавиятимизни тиклаш ва янада 
юксалтириш, миллий-таълим-тарбия тизимини такомиллаштириш, унинг 
миллий заминини мустаҳкамлаш, замон талаблари билан уйғунлаштириш 
асосида жаҳон андозалари ва кўникмалари даражасига чиқариш мақсадига 
катта аҳамият бериб келинмоқда». 
Бу эса қадимий бой маърифий меросимизнинг қимматли 
манбаларини, бебаҳо хазинамизни юзага олиб чиқиш, уни ҳозирги илмий-
педагогик тафаккур истеъмолига киритишни тақозо этади. 
Ўтмиш аждодларимиз қолдирган бой миллий қадриятларимизнинг 
аҳамиятини Президентимиз И.А.Каримов ўз асарларида алоҳида таъкидлаб 
дейди: «Халқимиз таянчи-аждодларимиз қолдирган маънавий мероснинг ўзи 
бир хазина. Бу хазинадан оқилона фойдаланишимиз лозим»
1

Президентимиз жамиятимиз миллий мафкурасини яратишда ҳам 
ўтмиш мутафаккирларимиз меросини муҳим деб билади. У бу мафкурани 
яратишда «миллий тарихимиз ва умумбашарий тараққиёт ривожига 
унутилмас ҳисса қўшган олиму фузалоларнинг мафкура ва унинг жамият 
ҳаётидаги аҳамияти ҳақида қолдирган илмий мероси, фалсафий қарашларини 
1
И.А.Каримов. Буюк ма=сад ё`лидан о\ишмайлик. Т., «Ызбекитон», 1993 й, 8 б. 


136 
ҳар томонлама ўрганиш даркор. Мен бу ўринда Абу Носир Форобий, 
Беруний, Ибн Сино, Аҳмад Яссавий, Алишер Навоий, Баҳовуддин Нақшбанд, 
Нажмиддин Кубро каби улуғ аждодларимизнинг шу мавзуга дахлдор 
асарларини назарда тутаяпман. Масалан, Форобийнинг «Фозил одамлар 
шаҳри» асарини эсга олайлик. Бунинг минг йилча илгари яратилганига 
қарамасдан, бугунги ўқувчи ҳам бу асардан ҳозирги ҳаётнинг мураккаб 
муаммоларини ҳал қилишда асқотадиган муҳим фикр ва йўл-йўриқларни
топа олади»
1
-деб ёзади. 
И.А.Каримов «Тарихий хотирасиз келажак йўқ» рисоласида ҳам 
ўтмиш тарихимиз ва меросимиз аҳамиятини ёритувчи муҳим асардир. 
Президентимизнинг «Тарихий хотирасиз келажак йўқ» деган фикрлари фақат 
ижтимоий-сиёсий соҳага эмас, балки таълим тарбиямиз ва педагогикамз 
соҳасига ҳам таллуқлидир. Педагогикамиз тарихи, ўтмишда таълим-тарбия 
амалиёти ва назарияси қандай бўлганлигини билмасдан туриб ҳозирги 
таълим тарбиямизда юксак даражага эришиб бўлмайди. 

Download 1.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling