Ш. А. Абдуллаева
Ўқув фаолияти мотивасияси. Ўқишга қизиқишни ошириш
Download 1.59 Mb. Pdf ko'rish
|
педагогика Абдуллаева
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мотив
Ўқув фаолияти мотивасияси. Ўқишга қизиқишни ошириш
Мотив ва мотивасия муаммоси хозирги куннинг долзарб масалаларидан бири бўлиб қолди. Чунки мотивларга дидактик жараённинг асосий ҳаракатлантирувчи кучи сифатида қаралаяпти. Мотив лотинча “мовере” – сўзидан олинган бўлиб, ҳаракатга келтирувчи, туртки маъноларини билдиради. “Мотивация – ўқувчиларнинг таълим мазмунини фаол ўзлаштириши ва уларда самарали билиш фаолиятини ташкил этишга ундовчи (туртки берувчи) жараён, метод ва воситаларнинг умумий номланишидир” 1 Психологик жихатдан мотивгв қуйидагича таъриф бериш мумкин: “Мотив – индивид томонидан ўз эхтиёжлари, мақсадларини қондириш билан боғлиқ бўлган маълум фаолият, фаолликнинг юзага келтирувчи ички туртки ҳисобланади” 2 Педагогик-психологик адабиётларда “мотив” тушунчаси қандай изоҳланишини М.Очилов қуйидагича кўрсатиб беради: “... агар таълим- тарбия жараёнида ўқув иши (вазифаси) талаба учун, бирор шахсий қимматга эга бўлсагина, кишида унга қизиқиш уйғониши ав таълим мақсади шахснинг ўз эхтиёжига айланиши мумкин. “Мотив” тушунчаси эхтиёж, интилиш, майил, қизиқиш каби маъноларни ҳам англатади. Мотив – кишини бирон иш харакатни бажаришга ундовчи даъват, туртки хисобланар экан, муаллимлар болада ўқишга мотив хосил қилишга интилишлари, ўқув жараёнида уни ҳисобга олиб, ўстириш ва бошқаришлари зарур.” 3 Ўрганилаётган мавзунинг ҳаёт ва фаолият учун ахамиятини англаш, ўз ўқув мақсадини аниқ тасаввур қилиш, мавзуни ўрганишга оид восита, усулларни олдиндан белгилаш ўқув-билим фаолияти учун турли мотив функцияларини бажаради. Бирор иш-фаолиятга мотив хосил қилиш - бу мураккаб рухий жараёндир, мотивларни шакллантириш масаласи индивидуал - шахсий хусусиятга эга бўлиб, таълимнинг мақсади, вазияти билан ўқишни ташкил этиш шакллари, усуллари мутаносиблигини тақозо қилади. Ўқувчида билим олишга интилиш (мотив) уйғотиш-ижодкор ўқитувчиларга хос хусусиятдир. Болада ўқишга мотив хосил бўлганлигини кўрсатувчи мухим белгилардан бири – ўқув топшириқларини бажаришга тезда, астойдил киришиб кетиши, ўқишга бўлган қизиқишининг барқарорлигидир. Ўқув мотивлари баъзан ички ва ташқи мотивларга бўлинади. Биринчиси, педагоглар, ота-оналар, гуруҳ, жамият белгилайди ва йўл кўрсатиш, лцқма ташлаш, талаблар, кўрсатмалар, қисташлар ва хатто мажбурлаш шаклида ҳам бўлади. Иккинчиси, кишининг ўзида бўлади ва у 1 И.П.Подласий. Педагогика. Новий курс. Книга И.М, “Владос”, 2003 й , 360 б. 2 У.Жумаев. Мотив ва мотивасия муаммосини ўрганиш хусусида\\ “Педагогик махорат”, 2002 й. 33 б. 3 М.Очилов. янги педагогик технологиялар. +арши, “Насаф”. 132 мотивлаштиришнинг хақиқий манбаи бўлиб ҳисобланади. Ўқувчининг ўзи бирор нарсани ҳохлаши ва бунга эришиши муҳимдир. Ўқувчининг билим олиш мотивлари кучли ёки кучсиз бўлиши мумкин. Мотивлар ўз-ўзидан пайдо бўлавермайди. Мотив ҳосил қилишнинг турли йўллари усуллари мавжуд. Мотив ҳосил қилишнинг оддий усуларидан бири синфдаги машғулот ёки дарсликдаги матиннинг қизиқарлилиги (“қизиқарли физика”, “қизиқарли кимё”, “мўжизасиз мўжизалар” кабилар бунга мисол бўлади). қизиқиш инсон фаолиятига кучли тасир этувчи мотив бўлиб ҳисобланади. Билишга оид қизиқиш ўқувчининг билиш объектига бўлган хисий муносабатларида номоён бўлади. Бундай биринчи қоида - қизиқишларнинг билим даражаси ва сифатига, ақлий фаолият усулларининг шаклларига боғлиқ бўлишидир. Иккинчи қоида ўқувчилар қизиқишини уларнинг ўқитувчига бўлган муносабатига боғлиқлигидир. Ўқувчиларни севадиган ва ҳурмат қиладиган ўқитувчиларда улар қизиқиб ўқийдилар. Машғулотлар жараёнида муаммоли вазиятни вужудга келтириш, ёки шу мавзуни ўрганишда киши ҳаёти учун ахамиятли бўлган ўқув-билиш вазифаларини қўя билиш-мотив хосил қилиш усулларидан биридир. Физика, химия, математика, адабиётни ўрганишга ҳаётий муаммоларни ҳал этишга доир ўткир вазиятлар кўпроқ учрайди. Бола келгусида касб-ҳунар эгаллаши, жамиятда обрули бўлиши учун бу Download 1.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling