Ш. А. Абдуллаева


-БЎЛИМ. ПЕДАГОГИКАНИНГ УМУМИЙ АСОСЛАРИ


Download 1.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/158
Sana07.04.2023
Hajmi1.59 Mb.
#1336646
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   158
Bog'liq
педагогика Абдуллаева

1-БЎЛИМ. ПЕДАГОГИКАНИНГ УМУМИЙ АСОСЛАРИ 
Кадрлар тайёрлаш миллий модели ва унинг моҳияти.
 
 
1997 йилнинг 29 августида Ўзбекистон Республикаси Олий 
Мажлисининг IX сессиясида «Таълим тўғрисида»ги қонун ва «Кадрлар 
тайёрлаш миллий дастури» қабул қилинди. Улардан таълим-тарбия ва 
кадрлар тайёрлаш тизимини ислоҳ қилишга оид асосий йўл-йўриқлар 
кўрсатиб берилди.
Маълумки, кадрлар тайёрлаш миллий дастури беш бўлимдан иборат 
бўлиб, унда кадрлар тайёрлаш тизимини ислоҳ қилиш омиллари, дастурнинг 
мақсади, вазифалари ва уни рўёбга чиқариш босқичлари, кадрлар тайёрлаш 
тизимини ривожлантиришини асосий йўналишлари, дастурнинг рўёбга 
чиқаришга оид чора-тадбирлар белгилаб берилган. Дастурнинг 3-бўлимида 
кадрлар тайёрлашнинг миллий модели моҳияти ёритилган. Кадрлар тайёрлаш 
миллий моделининг асосий таркибий қисмлари қуйдагилардан иборат 
эканлиги кўрсатилган (1-чизма):
«Шахс-кадрлар тайёрлаш тизимининг бош субъекти ва объекти, таълим 
соҳасидаги хизматларнинг истеъмолчиси ва уларни амалга оширувчи»!. 
Кадрлар тайёрлаш соҳасидаги давлат сиёсати инсонни интеллектуал ва 
маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялаш билан узвий бо/лиқ бўлган узлуксиз 
таълим тизими орқали ҳар тамонлама баркамол шахс-фуқарони 
шакллантириш назарда тутади. Шу тарзда фуқарони энг асосий 
констутциявий ҳуқуқларидан бири билим олиш. Ижодий қобилиятни номоён 
этиш, интелликтуал жиҳатдан ривожланиш касби бўйича меҳнат қилиш 
ҳуқуқи рўёбга чиқарилади. 
Таълим хизматларининг истеъмолчиси сифатида шахсга давлат 
томонидан таълим олиш ва касб ҳунар таёргарлиги кўриш кафолатланади. 
Таълим жараёнида шахс дават таълим стандартларида ифода этилган 
талабларни бажариши шарт. Таълим хизматларини амалга оширувчи 
сифатида шахс муносиб даражада малака даражасини олгач, билим ва 
тажрибаларни таълим жараёнида ёш авлодга ўргатиш, моддий ишлаб 
чиқариш, илм – фан, маданият ва маиший хизмат соҳаларида фаолият 
кўрсатиш билан шуғулланади.
Ҳар бир одам фақат таълим, ижтимоий тарбия ва маънавий камолот, 
касб ҳунар ўрганиш тизими воситасигина Шахс бўлиб шаклланади.

Download 1.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling