Ш. А. Абдуллаева
Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини амалга ошириш босқичлари
Download 1.59 Mb. Pdf ko'rish
|
педагогика Абдуллаева
Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини амалга ошириш босқичлари Ўзбекистоннинг Кадрлар тайёрлаш миллий дастури 1997-йилнинг 29- августида қабул қилинган бўлиб у беш бўлимдан ташкил топган. Дастурнинг иккинчи бўлимида дастурнинг мақсад ва вазифалари билан бирга рўёбга чиқариш босқичлари ҳам кўрсатиб берилган. Дастурнинг мақсад ва вазифаларини кетма- кет уч босқичда амалга ошириш кузда тутилган. Биринчи босқич 1997-2001 йилларни уз ичига камраб олган бўлиб, унда мавжуд кадрлар тайёрлаш тизимининг ижобий салоҳиятини саклаб колиш асосида Ушбу тизимни ислоҳ ва ривожлантириш учун ҳуқуқий, кадрлар жиҳатидан, илмий–услубий, молиявий-моддий шарт шароитлар яратиш кузда тутилган эди. Бу босқичда Таълим қонуни асосида таълим тизими ва мазмуни кайта курилди, умумий ўрта ва олий таълим учун ДТСлар яратилди, таълим жараёни дидактик ва ахборот таминотининг Янги авлодини ишлаб чикиш ва жорий этиш бошланди, ўрта махсус таълим учин зарур моддий техника, ўқув услубий ва кадрлар базаси тайёрланди, таълим муассасалари фаолиятига бахо беришнинг ретинг тизими жорий этила бошлади. Иккинчи босқич 2001-2005 йилларни уз ичига камраб олган бўлиб, унда Миллий дастурни тулик рўёбга чиқариш, меҳнат бозорини ривожлантириш ва реал ижтимоий иқтисодий шароитларни хисобга олган холда унга аниқликлар киритиш кузда назарда тутилди. Бу босқичда қуйидаги вазифаларни ҳам амалга ошириш муҳим деб белгиланган: Мажбурий умумий ўрта ва ўрта махсус, касб ҳунар таълимига, шунингдек ўқувчиларнинг қобилиятлари ва имкониятларига караб, табакалаштирилган таълимга утишни тулик амалга ошириш: Таълим муассаларининг махсус тайёрланган малакали педагог кадрлар билан тулдириш, уларнинг фаолиятида ракобатга асосланган мухит вужудга келтириш: Таълим муассасаларининг моддий техника ва ахборот базасини мустахкамлашни давом эттириш, ўқув тарбия жараёнини юқори сифатли ўқув адабиётлари ва илгор педагогиг технологиялар билан таминлаш, узлуксиз таълим тизимини ахборотлаштиришни амалга ошириш. Бу босқичда таълим хизмати кўрсатиш бозорини шакллантириш механизмларини тулик ишга солиши лозим. Ҳозирги кунда иккинчи босқичда белгиланган вазифалар имконият даражасида бажарилиб, ҳаётга тадбик этиб келинмокда. Учинчи босқич 2005 ва ундан кейинги йилларни уз ичига камраб олган бўлиб унда тупланган таржимани таҳлил этиш ва умумлаштириш асосида мамлакатни ижтимоий иқтисодий ривожлантириш истикболларига мувофик 10 кадрлар тайёрлаш тизими такомиллаштириш ва янада ривожлантириш кузда тутилган. Бунда таълим муассаларининг ресурс, кадрлар ва ахборот базалари янада мустахтахкамланиши ўқув тарбия жавраёнини янги ўқув услубий мажмуолар илгор педагогик технологиялар билан билан тулик таминланиши, миллий (элита) олий таълим муассалари карор топиши кузда тутилган. Download 1.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling