Ш. А. Абдуллаева
Темурийлар даврида таълим-тарбия ва педагогик фикрлар
Download 1.59 Mb. Pdf ko'rish
|
педагогика Абдуллаева
.
153 Темурийлар даврида таълим-тарбия ва педагогик фикрлар Темурийлар ҳукмронлиги даврида таълим-тарбия, маданиятимиз ва маънавиятимиз ривожига катта ҳисса қўшилди ва улар ҳозирда ҳам ўз аҳамиятини сақлаб келмоқда. XIV асрнинг 50-йилларида Амир Темур сиёсат майдонига чиқди. Марказлашган йирик феодал давлат барпо этилди. Маданият, маорифқайтадан юксала бошлади. Шунинг учун XIV асрнинг 2-ярми ва XV аср тарихида Шарқ уйғониш даврининг 2-босқичи деб аталади. Темур Мовороуннаҳрга бошқа ўлкалардан ҳунармандларни олиб келтирди. Самарқанд ва Хиротда мадрасалар, кутубхоналар, расадхоналар қурилди. Тиббиёт, риёзиёт, фалаккиёт, география, тарих, адабиёт, фалсафа, табиатшуносликка оид ажойиб асарлар яратилди. Темурдан сўнг темурийлар даврида мамлакат Мовороуннаҳр ва Хуросон давлатига ажралган ҳолда бошқарилди. Самарқанд ва Хирот маданияти, илм-фан марказига айланди. Шоҳизинда, Гўриамир, Бибихоним масжиди, Регистон майдони, қатор боғлар ва бошқалар барпо этилди. Улуғбек замонига келиб эса математика, астрономия фанлари ривожланди. Тиббиёт, тарих, адабиёт ва диний билимларга эътибор берилди. Бухоро, Самарқанд, /иждивонда мадрасалар қурилди. Бу давлатда адабиёт соҳасида Атоий, Саккокий, Ҳайдар Ҳоразмий, Дурбек, Лутфийларнинг қимматли асарлари яратилди. Самарқандда +озизода Румий, Мансур Коший, Хиротда Навоий, Жомий, Беҳзод, тарихчи Хондамир, хаттот Султон Али машҳадий ва бошқалар ижоди гуллади. Али +ушчи астрономияга оид «Рисола дар фалаккиёт» асарини ёзиб, унда геометрик билим асослари, тиббиёт фанлари ва бошқа соҳаларга оид бошланғич билимларни баён этди. ХВ асрда тарих фани ривож топди, Хофизу Абру «Забдан товара» (Тарихнинг қаймоғи) китобини ёзиб, унда 1427 йилгача бўлган воқеаларни баён этди. Абдураззоқ Самарқандий буни давом эттириб «Икки саодатли юлдузнинг чиқиш жойи ва икки денгизнинг қўшилиш жойи» асарида 1471 йилгача воқеаларни баён этди. «Равзатус сафо» асарини ёзган Мирхонд, «Ҳабибус сияр» асарини ёзган Хондамир асарининг бир қисми Султон Ҳусайн ҳукмронлик қилган даврга бағишланди. Шу асарларда қатор илм масканлари: Шайбонийхон мадрасаси, Абдураҳим Садр мадрасаси, Мирараб мадрасаси, масжиди калон ва бошқалар қурилди. Хусусий мактаблар юзага келди, уйда муаллим йўллаб ўқитиш одат тусига кирди. Шаҳар қишлоқ, овулларда очилган мактабларда ўқитиш 6 ёшдан бошланди. Болалар мактабда алифбе ўрганиб, айрим ҳарфларни чизишни машқ қилар эдилар. Ўқувчилар мактабларда савод чиқаргач мадрасага кириб диний ва дунёвий таълимлардан билим олардилар. Амир Темур Кўрагон ибн Амир Тарағай (1336-1405). Темур шахсий масаласи узиқ йиллар давомида ман қилинганлиги натижасида нафақат 154 Темур тарихи, билки Марказий Осиёнинг XIV-XV асрлардаги тарихи, маданияти деярли ўрганилмай қолган эди. Бу ҳақда Президентимиз И.А.Каримов шундай ёзади: «Амир Темур номи тарихимиз сахифаларида қора бўёқ билан ўчирилди, унутишга маҳкум этилди. Мақсад халқимизнинг (онгидан) юрагидан миллий онг, миллий ғурур туйғусини йўқотиш, уни қарамликка, тобеликка кўндириш эди. Лекин ўзбек халқи ўз аждодларини, ўз баҳодирларини унутмади, ҳамиша юрагида, қалб тўрида сақлади» 1 .Мустақиллигимиздан сўнг эса ўз миллий қадриятларимизни, тарихимизни ҳаққоний ўрганиш имкониятига эга бўлдик. Юртбошимиз Амур Темур ҳаёти, фаолияти, қолдирган буюк меросига катта эътибор берди. «Истиқлол ва маънавият» асарида Темурнинг қолдирган катта мерос ҳақида ёзади: «Амир Темур ким эди? У биринчи навбатда улуғ бунёдкор шахс эди. Самарқанддаги обидалар, Шахрисабздаги ёдгорликларни ким қурди? Туркистондаги Яссавий мақбарасини ким тиклади? Ким “Куч -адолатдадир” деган оламшумул, теран хикматни ўз фаолиятига асосий тамойил қилиб олди?» 1 . Юртбошимиз Темур ва Темурийларнинг биз учун қолдирган меросларини юксак қадрлади ва баҳолади. Темурнинг қанчалик буюк зот бўлганлигини унинг номига қўшилган унвонлардан ҳам кўриш мумкин. Унинг исмига Кўрагон (хон куёви ёки кўркам, тоза уруғдан), «Соҳибқирон» (юлдуз буржларининг бахтли келиши (кирон)да туғилган фарзан) (Искандар, Муҳаммад пайғамбар , Темур), «+утбиддин» (замона пешвоси), «Абулмансур» (зафарманд, ғалаба қозонувчи) каби унвонлар қўшилиб улуғланган. Темур дин арбоблари, олимларни, илмни ва илм аҳлини хурматловчи шахс бўлган. Темур тузукларида шундай ёзилади: «Ҳар бир шаҳарда масжидлар, мадрасалар, хонақалар қуришни буюрдим. Мусулмонларга диний масалаларда таълим бериб, шариат ақидалари ва ислом дини илмлари: тавсир, ҳадис, фиқҳдан дарс берсинлар деб, ҳар бир шаҳарга олимлар ва мадаррислар тайин қилдим» 2 . Амир Темур одоб, ахлоқ иймон-еътиқод, тарбия соҳасида ўзи юксакликка, мукаммалликка эришган инсонлардан бўлган. бунга ишонч ҳосил қилиш учун соҳибқирон ҳақидаги асарлар, унинг ўзи яратган тузуклар ва ўгитларни кўриш кифоя. Темур ўгутларини моҳият ва мазмунига қараб уйига гуруҳларга ажратиш мумкин: а) дин ва шариат, б) давлат ва уни идора этиш, в) кенгаш ўтказиш, г) подшо ва вазирлар. Унинг одоб-ахлоққа оид ўгитларини қуйидагича гуруҳлаштириш мумкин. - адолат ва адолатсизлик; 1 И.А.Каримов. Ици=лол ва маънавият. Т., «Ызбекистон». 1994 й Download 1.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling