Ш. А. Абдуллаева


И.А.Каримов. Тарихий хотирасиз келажак ё`=. Т., «Шар=». 1998 й. 16 б


Download 1.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet122/158
Sana07.04.2023
Hajmi1.59 Mb.
#1336646
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   158
Bog'liq
педагогика Абдуллаева

.
1
И.А.Каримов. Тарихий хотирасиз келажак ё`=. Т., «Шар=». 1998 й. 16 б
 
2
Темур тузуклари. Б.Ащмедов тащрири. Т. 1991 й., 58 б
.


155 
- дўст ва душманлик; 
- муомала ва ширинсуҳанлик; 
- сўз ва ишнинг бирлиги; 
- ботирлик ва қўрқоқлик. 
Амир Темурнинг ўгитлари одоб-ахлоқ борасида дастур тўла олади. 
Бунинг катта тарбиявий кучга эга бўлган педагогика дейиш мумкин. 
Мирзо Улуғбек ва Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг педагогик 
ғоялари 
 
Мирзо Улуғбек (1394-1449) Ўрта Осиё халқлари илм-фани ва 
маданиятини жаҳон миқёсига олиб чиққан, миллат педагогик фикр 
тараққиётига муносиб ҳисса қўшган буюк сиймолардан биридир. 
Юртбошимиз И.А.Каримов Улуғбек зиммасига тушган вазифа ҳақида 
ёзган эди: «Тақдир бу зотнинг зиммасига беҳад улкан ва машаққатли 
вазифаларни юклади. Буюк саркарда Амир Темур бунёд этган салтанатнинг 
вориси бўлишдек мислсиз синов айнан унга насиб этди»
3

1411 йили 17 ёшли Улуғбек Мовароуннаҳр ва Туркистоннинг ҳокими 
этиб белгиланади. Унинг ташаббуси билан ўлкада илм-фан, айниқса 
фалаккиёт илми юксала борди. У риёзиёт фанини мукаммал эгаллаган ва 
унгача ҳеч ким унчалик тез ва аниқ ҳисоблай олмаган. 
У давлатнинг маданий марказларидан Бухоро (1417), Самарқанд 
(1420) кейинчалик /иждивонда (1433) мадрасалар қурдирди. Бу мадрасаларда 
машҳур олимлар, илоҳиёт илмларидан ташқари риёзиёт, хандаса, 
астрономия, тиббиёт, тарих, география, илми аруздан дарс беришган. 
Мадрасаларда машҳур, билимли кишилар мударрислик қилди. Йирик 
олимлардан +озизода Румий, /иёсиддин Жамшид ибн Масъуд, Мансур 
Коший, Муҳаммад Биржоний, Али +ушчи кабилар фаолият кўрсатди. 
Мадрасада Улуғбекнинг ўзи ҳам астрономиядан маърузалар ўқиган. 
Мадраса қурдирганидан 4 йил ўтгач, Обирахмат сойининг бўйида 
расадхона қурдиради. Унинг қурилишига 5 йил кетади. Кутубхона очиб
машҳур асарларни йиғади. 
Мадраса билан расадхона ўртасида мустаҳкам алоқа бор эди. 
Расадхонада ишлаганларнинг бир қисми мадрасада мударрислик ҳам 
қилишган. Бу эса риёзиёт ва юлдуз илмини юксакликка кўтарди. 
Улуғбекнинг «Зижи Улуғбек» асари жуда машҳурдир. Яна риёзиётга 
оид «Бир даража синусини аниқлаш ҳақида рисола», юлдузларга 
бағишланган «Рисолаи Улуғбек» ва тарихга оид «Тарихи арбаъ улус» 
асарлари бор. 
Улуғбек 
ёшлар 
таълим-тарбиясига 
катта 
эътибор 
беради. 
мадрасаларда ўқитиш тизимини жонлантиради. Ўқиш муддати 15-20 йилдан 
3
И.А.Каримов. Исти=лол ва маънавият. Т., «Ызбекистон». 1994 й
.


156 
8 йилга тушурилади. Ўқувчилар билан расадхонада амалий машғулотлар 
ўтказишни жорий этади. 
Улуғбек ўқитувчи – мударрисга катта талаблар қўяди. Мударрислар 
авваламбор, ўзини тарбияламоғи, билим ва малакаларни эгалламоғи, ўз 
устида тинмай ишлаши, дарсларни юқори савияда ўтишга аҳамият бериш 
керак. У таълимда дарсликларнинг ўрнини муҳим деб билади. Шунинг учун 
дарслик мазмунига катта эътибор беради ва муаллифлар олдига жиддий 
талаблар қўяди. Дарслик ҳаёт ҳақиқатидан узоқ бўлмаслиги, содда, 
тушунарли тилда ёзилиши лозим. 
Улуғбек таълимга математика, фалаккиёт, адабиёт, тарих фанларига 
катта аҳамият беради. 
У ўз педагогик қарашларида болаларнинг жисмонан соғлом, харбий 
ҳунар эгаллаган, жасур, мард бўлиб йетишишларига алоҳида эътибор беради. 
У дўстлик ва биродарликни улуғлайди. 
Заҳириддин Муҳаммад Бобур (1483-1530) –ўзбек халқининг илм ва 
маданият хазинасига улкан ҳисса қўшган мутафаккир олим, тарихчи, 
қонуншунос ва лирик шоирдир. 
Бобур илм-фан, санъат, маданият ва уларнинг соҳалари билан яқиндан 
танишган, унинг ижодини асосан лирик шеърлар ва адабий-тарихий асарлар 
ташкил қилади. 
«Бобурнома» қомусий характердаги асар бўлиб, унга тарих
география, ботаника ва бошқа фан соҳаларига оид маълумотлар берилган. 
Бобур мусулмончилик қоидалари ва қонуншуносликка бағишланган 
«Мубаййин», араб алфавитининг ислоҳига оид «Хатти Бобурий», аруз вазни 
ва қофияга оид «Муфассал», мусиқа ва ҳарбий санът ҳақидаги асарлар 
яратган. 

Download 1.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling