Ш. А. Абдуллаева
Ыша асар. 2-жилд, Т., 1965 й. 125 б
Download 1.59 Mb. Pdf ko'rish
|
педагогика Абдуллаева
- Bu sahifa navigatsiya:
- Абу Али ибн Синонинг педагогик қарашлари
1 Ыша асар. 2-жилд, Т., 1965 й. 125 б . 2 Беруний. Танланган асарлар. 1-жилд. Т., 1968 й. 40 б . 150 1. Ҳар бир илм ва санъатнинг бориб тақаладиган бошланиш жойи бор. Шуни тўғри бошлаш зарур. 2. Илм бошланиш жойига яқинлашган сари то ўзига бориб етгунча соддалаштириб бориш. 3. Илм ўрганиш вақт ва сабрни талаб этади. Шошилиш керак эмас. Беруний илм аҳлини ҳурмат қилсагина, илмлар янада ривожланиб кетишини қайта-қайта уқтирган эди. Ўзи эса жуда кўп олим ва подшоларга сабоқ ҳам берган. Берунийнинг толмас заковатидан Султон Масъуд ҳам баҳра олган, яъни ундан фалаккиётшунослик илмини ўрганган, Беруний таҳлилидаги дарсликлар ғоят тушунарли, содда бўлиб, илмга чексиз муҳаббат уйғотган. Берунийнинг педагогик қарашлари фақат ўз замонасида эмас, ҳозирги таълим-тарбия ишларини такомиллаштиришда ҳам муҳим аҳамият касб этади. Абу Али ибн Синонинг педагогик қарашлари Шарқда «Шайх ар-Раис» номи билан машҳур бўлган алломалардан бири, ўрта аср буюк мутафаккири Абу Али ибн Сино (980-1037)дир. У қомусий олим сифатида математика, астрономия, физика, кимё, филология, мантиқ, таълим-тарбия соҳаларида ижод этиб, дунёга машҳур йирик асарларни мерос қилиб қолдирди. Абу Али ибн Сино Бухоро яқинадаги Афшона қишлоғида туғилди. Кейинроқ унинг отаси Бухорога кўчиб ўтди. Абу Али ибн Сино ўзи мустақил ҳолда барча фанлар билан шуғуллана бошлади. У айниқса тил илмини чуқур эгаллаб олди, бу соҳада унга Бухорода Абу Мансур +амарий таълим берди. Ибн Сино сўнгра фалсафани ўрганишга киришди. Х аср бошларига келиб, ибн Сино Хоразмга –Урганчга кўчиб ўтди. Хоразмда у бир қатор олимлар билан ҳамкорликда Абу Райҳон Беруний бошқараётган «Маъмун академияси»да илмий иш билан шуғуллана бошлайди. Хоразмда ўзининг йирик асарлари «Тиб қонунлари», «Аш-Шифо» китоблари устида иш олиб борди. Ибн Сино 450 дан ортиқ илмий асарлар яратган. Жумладан: «Ал- +онун», «Хайй ибн Яқзон», «Рисолат ат-тайр», «Рисолат фи-ишқ» («Ишқ ҳақида рисола»), «Китоб фи маъно зиёрат» («Зиёрат қилишнинг маъноси ҳақида»), «Рисолат фи моҳият ас-салот» («Номознинг моҳияти ҳақида рисола»), «Рисолат фи-даф ал-гам мин ал мивт» («Ўлимдан келадиган гамни даф қилиш ҳақида рисола»), «Рисолат ал-кадр», «Ан-Нажот», «Аш Шифо», «Донишнома», «Китоб аш-ишорат» ва ат танбихот» ва бошқалар. Ибн Сино ўзининг таълим-тарбияга оид қарашларини ижтимоий- фалсафий қарашлари билан боғлиқ ҳолда ифодалаган, махсус рисолаларда талқин этиб, фанларни таснифлайди. Йирик фалсафий асари «Китоб-уш- шифо»да қуйидагича таснифни учратишимиз мумкин: Download 1.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling