Ш. А. Абдуллаева
«Китоб уш-шифо»нинг =исмлари
Download 1.59 Mb. Pdf ko'rish
|
педагогика Абдуллаева
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ибн Сино тавсия этган таълим-тарбия тизими
«Китоб уш-шифо»нинг =исмлари
Табиий фанлар Математика Метофизика ёки илощиёт Геометрия илмини ы=итиш услуби Манти= Ал-Ма=улот- категориялари Манти==а му=аддима 151 Китобнинг табиий фанлар қисми 8 бобдан иборат бўлиб, бунда фалсафанинг асосий қисми бўлган табиатдаги ҳодисаларни, яъни осмон ва олам, борлиқ ва бузилиш, таъсир ва таъсирланиш, жон ҳақида, ўсимликлар, ҳайвонлар тўғрисидаги илмий фикрлар асослаб берилган. Тавсия қилган таълим ва тарбия тизими қуйидагиларни ўз ичига олади: Абу Али ибн Сино камолотга эришишнинг биринчи мезони саналган маърифатни эгаллашга даъват этади. Чунки илм фан инсонга хизмат қилиб, табиат қонунларини очиб авлодларга етказиши керак. Билимсиз кишилар жоҳил бўлади, улар ҳақиқатни била олмайдилар, деб уларни етук бўлмаган кишилар қаторига қўшади. Бин Сино билим олишга, болаларни мактабда ўқитиш ва тарбиялашга катта аҳамият бериб, «Тадбир ул манозил» асарининг махсус бўлимини шу А=лий тарбия Жисмоний со\ломлаштириш (даволаш) тарбияси Ибн Сино тавсия этган таълим-тарбия тизими Естетик тарбия Ахло=ий тарбия Мещнат тарбияси (щунар ырганиш) тарбия 152 масалага бағишлайди. У таълимда қуйидаги томонларга риоя этиш зарурлигини таъкидлайди: - болага билим беришда бирданига китобга банд қилиб қўймаслик; - таълимда енгилдан оғирга бориш орқали билим бериш; - олиб бориладиган машқлар болалар ёшига мос бўлиши; - ўқитишда жамоа бўлиб мактабда ўқитишга эътибор бериш; - билим беришда болаларнинг майли, қизиқиши ва қобилиятини инобатга олиш; - ўқитишни жисмоний машқлар билан қўшиб олиб бориш. Бу талаблар ҳозирги давр таълим тамойилларига ҳам мос келиши билан қимматлидир. Талабага билим бериш ўқитувчининг масъулиятли бурчидир. Шунга кўра ибн Сино ўқитувчининг қандай бўлиши кераклиги ҳақида фикр юритар экан шундай йўл-йўриқлар беради. Булар қуйидагилардан иборат: 1. Болалар билан муомалада босиқ, жиддий бўлиш; 2. Берилаётган билимнинг талабалар қандай ўзлаштириб олаётганига эътибор бериш; 3. Таълимда турли метод ва шакллардан фойдаланиш; 4. Талабанинг хотираси, билимларни эгаллаш қобилияти, шахсий хусусиятларини билиши; 5. Фанга қизиқтира олиш; 6. Берилаётган билимларнинг энг муҳимини ажрата бера олиш; 7. Билимларни талабаларга тушунарли, унинг ёши, ақлий даражасига мос равишда бериш; 8. Ҳар бир сўзни болалар ҳиссиётини уйғотиш даражасида бўлишига йетказиш зарур 1 ,дейди олим. Ибн Сино инсоннинг камолга йетишида унинг ахлоқий камолоти муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлайди. Ибн Сино инсоннинг камолга йетишида тўсқинлик қилувчи нуқсолар сифатида жоҳиллик, ноданлик, шафқатсизлик, такаббурлик, нафратни кўрсатиб ўтади. Жоҳилликни –илмга, нодонликни –зеҳни ўткирликка, шафқатсизлик, такаббурликни адолатга, нафратни-севги-муҳамматга қарама- қарши иллат сифатида таърифлайди. Ибн Сино юксак ахлоқий ҳислатларга яна кишиларнинг бир- бирларига дўст бўлиб яшаши, ҳамкорлик қилишини ҳам киритади. Чунки ҳар бир киши жамиятда, одамлар билан бирга яшар экан, улар билан дўстона яшашга интилади. Ибн Синонинг ёшларни ҳар томонлама баркамол инсонлар қилиб тарбиялаш ҳақидаги фикрларидан ҳозирги таълим-тарбия жараёнида фойдаланиш албатта ижодий натижа беради. 1 С.Ращимов. Абу али ибн Сино таълим ва тарбия ща=ида. Т., «Ы=итувчи», 1991й, 75б Download 1.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling