Ш. А. Абдуллаева


V – БЎЛИМ. ПЕДАГОГИК МАҲОРАТ


Download 1.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet128/158
Sana07.04.2023
Hajmi1.59 Mb.
#1336646
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   158
Bog'liq
педагогика Абдуллаева

V – БЎЛИМ. ПЕДАГОГИК МАҲОРАТ 
 
Ҳозирги кунда ўқитувчи – мураббий шахсига қўйилган талаблар 
«Таълим тўғрисида»ги +онун ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида 
белгиланган мақсад ва вазифаларнинг амалга ошириш, таълим-тарбия 
соҳасини тубдан ислоҳ қилиш ва ҳар томонлама комил инсонни тарбиялаб 
етиштириш авваламбор, ўқитувчи зиммасига юклатилгандир. Халқимизнинг 
келажаши, мустақил Ўзбекистонннинг истиқболи кўп жиҳатдан ўқитувчига, 
унинг савиясига, тайёргарлиги, фидоийлигига, ёш авлодни ўқитиш ва 
тарбиялаш ишига бўлган муносабатига боғлиқ. 
Ўқитувчилик шарафли, лекин жуда масъулиятли ва мураккаб касбдир. 
Яхши ўқитувчи бўлиш учун педагогик назарияни эгаллашнинг ўзигина 
этарли эмас. Чунки педагогик назарияда болаларни ўқитиш ва тарбиялаш 
ҳақида умумий қонун-қоидалар, умумлаштирилган усулий ғоялар баён 
этилади. Ўқувчиларнинг ёш индивидуал хусусиятларини эътиборга олиш 
таъкидланади. Мактаб ҳаёти, амалий педагогик жараён эса хилма-хилдир. 
Педагогик назарияга мос келмайдиган вазиятлар учраб туради. Бу эса 
ўқитувчидан кенг билимдонликни, пухта амалий тайёрганлик, юксак 
педагогик маҳорат ва ижодкорликни талаб этади. 
Ҳозирга кунда юқоридагиларни ҳисобга олиб ўқитувчига қатор 
талаблар қўйилади, умумий таълим мактабида ишлайдиган ўқитувчи:
- педагогик фаолиятга қобилиятли, ижодкор, ишбилармон; 


167 
- миллий маданият ва умуминсоний 
қадриятларни, дунёвий 
билимларини мукаммал эгалаган, диний илмлардан ҳам хабардор, маънавий 
баркамол; 
- Ўзбекистоннинг мустақил давлат сифатида тараққий этишига 
ишонадиган, ватанпарвар эътиқодли фуқаро; 
- ихтисосга доир билимларни, психологик, педагогик билим ва 
маҳоратни, шунингдек, назарий билимларни мукаммал эгаллаган; 
- ўқитувчилик касбини ва боларани яхши кўрадиган, ҳар бир ўқувчиси 
улғайиб яхши одам бўлишига чин кўнгилдан ишонадиган, уларнинг шахс 
сифатида камол топишига кўмаклашадиган; 
- эркин ва ижодик фикрлай оладиган, талабчан, адолатли, одобли 
бўлмоғи лозим. 
Ўқитувчилик ихтисосига хос бу хусусиятлар профессограммада ўз 
ифодасини топади. 
Ўқитувчи шахсининг хусусиятлари ғоявий соҳада қуйидагилардан 
иборат: 

илмий дунёқараш ва эътиқод; 

ижтимоий эхтиёж ва ахлоқий заруриятларни чуқур тушуниш; 

ижтимоий ва фуқаролик бурчини англаш; 

ижтимоий-сиёсий фаоллик. 

Download 1.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling