Ш. А. Абдуллаева
“Мащбуб ул =улуб”нинг =исмлари
Download 1.59 Mb. Pdf ko'rish
|
педагогика Абдуллаева
- Bu sahifa navigatsiya:
- Жадидчилик ҳаракати намоёндаларининг Туркистон маорифи ривожига қўшган ҳиссалари
“Мащбуб ул =улуб”нинг =исмлари
1-=исм “Щалойи= ащволи ва афгори ва ащволининг кайфияти” 2-=исм “Яхши феъллар ва ёмон хислатлар то’рисида”. 3-=исм “Турли фойдали маслащатлар ва ма=оллар”. 159 1-қисмда феодал жамиятдаги турли ижтимоий табақаларнинг жамиятда тутган ўрни ва вазифаси ҳақида сўз юритилади. Деҳқонлар ва уларнинг меҳнати улуғланади. 2-қисмда одоб ва ахлоққа оид масалалар ёритилади. Одабли инсонлар улуғланиши, ҳурматли бўлиши кўрсатилади. 3-қисмда сахийлик, олийжаноблик, мурувват, карам, вафо, мулойимлик каби инсоний хислатлар таҳлил этилади. +атор мақоллар келтирилади: «Тилга ихтиётсиз –елга эътиборсиз», «Билмаганни сўраб ўрганган олим, орланиб сўрамаган ўзига золим», «Оз-оз ўрганиб доно бўлур, қатра-қатра йиғилиб дарё бўлур». Навоий илмни ва илм аҳлларини улуғлайди. Мамлакат ободонлигини таъминлашда халқ аҳволини енгиллаштиришди илм аҳлига катта умид боғлайди. Навоийнинг таълим-тарбия ҳақидаги ўгитлари, унинг маърифатпарварлик ғояларининг узвий қисмини ташкил илади. У бутун умри давомида илм-маърифатни тарғиб қилади. Навоий меросини чуқур ўрганиш ундан таълим-тарбия жараёнида кенг фойдаланиш ҳозирги кунимизнинг муҳим талабларидан биридир. Жадидчилик ҳаракати намоёндаларининг Туркистон маорифи ривожига қўшган ҳиссалари XIX асрнинг охирига келиб Ўрта осиё халқлари чор ҳукуматининг зулмидан оғир аҳволда қолган эди. Чор ҳукумати Ўрта осиёда феодал- патриархал тузимини сақлаб қолиб, халқни қашшоқликда, ўзига бўйсунган ҳолда сақлаб қолишга ҳаракат қилади. У маҳаллий халқнинг маорифи, адабиёти, озодлик ва эркинлик ғояларини илгари суриш воситаларини ривожлантиришига тўсиқлик қиладиган чораларни кўрди. Халқнинг маърифий қашшоқлиги, мавжуд мактабларнинг инқирози, маданий ортга кетиш –буларнинг ҳаммаси энди чидаб бўлмайдиган ҳаёт тарзи бўлиб қолган эди. Шунинг учун мамлакатдаги илғор, тараққиётпарвар кучлар бирлашиб, ислоҳат, ўзгаришлар қилишга киришдилар. Улар аввало мактаб, маорифни, кейин эса ижтимоий турмушни ислоҳ қилиш ғояларини илгари сурдилар. Уларни жадидлар деб атай бошладилар, чунки жадид «янги», янгилик тарафдори маъносини англатувчи сўздир. Жадидчилик оқими ХИХ асрнинг 90-йилларида майдонга келди. Жадидлар ўрта аср ўқитиш усулига асосланган таълимга қарши қилиб, янги усулда ўқитишни, қатор дунёвий фанларни ўқув жараёнига киритишни талаб қилдилар. Жадидчиликнинг асосчиси маърифатпарвар Исмоилбек Гаспирали ҳисобланади. У ўқитишнинг янги усулига асос солди. 1884 йили 12 болани «усули жадид»да ўқита бошлади. Болалар 40 кун ичида саводини 160 чиқаришади. Улар учун «Хўжаи сибён» («Болалар муаллими») дарслигини яратди. 1883 йилдан «Таржимон» газетасини чиқара бошлади. Гаспиралининг ғоялари таъсирида Ўрта Осиёда кўплаб жадид маърифатпарварлари етишиб чиқди. Жадидлар халққа маърифат ва маданият тарқатишга ҳаракат қилдилар. Бунинг учун мактаб ва мадрасаларни ислоҳ қилиш ғояларини тарғиб этдилар. Янги усулдаги мактаблар очиб, газета, журналлар чиқардилар, театр, кутубхоналар ташкил этидилар. Жадидлар «Тараққий», «Самарқанд», «Садои Туркистон», «Ойна», «Бухорои Шариф» каби газета журналлар, ўз ҳисобларидан дарслик, ўқув қўлланмалари нашр қилдирдилар. Кўплаб театр труппалари ташкил топди. Драматургия майдонга келди. Публисистика ривожланди. Жадилар мактаб ва мадрасаларда диний ва дунёвий илмларни бирга қўшиб олиб боришга ҳаракат қилишди. Жадидларнинг йирик вакилларидан бири Махмудхўжа Беҳбудийдир. У Самарқанднинг Бахшитепа қишлоғида туғилган. Адабиёт, тарих, сеография, ислом тарихи соҳалари билан шуғулланди ва янги усул мактабларининг ташкилотчиси сифатида тан олинди. Абдуқодир Шакурий очган мактабга ҳомийлик қилди. Ўзбек фа тожик тилларида «Болалар китоби», «Исломнинг қисқача тарихи», «Аҳоли географиясига кириш», «Россиянинг қисқача географияси» каби китоблар яратди. «Беҳбудий» нашриётири ташкил этиб, унда дарсликлар, хариталар босиб чиқди. Кутубхоналар очди. Драматургия соҳаси билан шуғулланиб «Падаркуш» драмасини ёзди. Бунда илмсизлик, нодонликни танқид қилди. «Самарқанд» газетаси, «Ойна» журналини чиқарди. Жадид маърифатпарварларидан Мунаввар +ори Абдурашидхонов, Абдуқодир Шакурий, Ишоқхон Ибрат, Саидрасул Азизий, Сиддиқий Ажзий, Абдурауф Фитрат ва бошқалар ҳам Туркистон маорифи юксалиши йўлида фаолият олиб бордилар. Мактаблар очдилар, дарсликлар яратдилар, газета-журналлар ташкил этиб, уларда илм-маърифатни тарғиб қилдилар. Муҳаммад +ори Абдурашидхонов (1872-1931) Тошкент шаҳрида зиёли оиласида туғилган. Онаси отин ойи эди. Оиладаги илмга чанқоқлик муҳити ўз таъсирини кўрсатди. Абдурашидхонов 1901 йили биринчи жадид мактабини очишга муваффат бўлди. Янги мактаблар учун товуш усулида «Адиби аввал»(1907), «Адиби соний» дарсликларини ёзди. 1906 йили Исмоил Обид муҳаррирлигида «Тараққий» газетасини ташкил қилди. Дарсликлари қайта- қайта нашр юзини кўрди. Абдурауф Абдураҳим ўғли Фитрат (1886-1938) Бухорода туғилган. Дастлаб мактабда, сўнгра Мирараб мадрасасида ўқиди. У адабиёт, тарих, фалсафани чуқур ўрганди. 1909 йили «Жамият хайрия» кўмагида Туркияга ўқитишга бориб, 4 йил давомида илм-фан чўққиларини эгаллашга эришди. У ерда «Мунозара» ва «Ҳинд сайёҳи қиссаси» асарларини ёзди. Бунда Бухородаги ўқув-ўқитув ишлари, уларни тубдан ўзгартириш масалаларига 161 эътибор берилган. «Раҳбари нажот» (1913), «Оила» (1916) асарлари. «Ўқув» (1917) дарслигини ёзди. 1922-23 йилларда Бухоро халқ маорифи нозири бўлиб, чет элларга ўқишга талаба ва ўқувчилар юборишга раҳбарлик қилди. 1923-24 йилларда Москва ва Ленинград (Петербург)да яшаб ижод қилди, профессор унвонини олди. Кейин қатор олий ўқув юртлари, тадқиқот институтлари педагогик ва илмий фаолият билан шуғулланди. Download 1.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling