Ш. А. Абдуллаева
Педагогик техника ҳақида тушунча
Download 1.59 Mb. Pdf ko'rish
|
педагогика Абдуллаева
Педагогик техника ҳақида тушунча Педагогик техника ўқитувчига ўқув фаолиятида ҳам ўқишдан ташқари фаолиятда ҳам зарур бўлган умумий педагогик малакалар мажмуидан ташкил топган. Аввало, педагогик техниканинг таркибий қисми сифатида ўқитувчининг нутқ малакаларини, яъни саводли гапириш, ўз нутқини чиройли ва тушунарли, таъсирчан қилиб баён этиши, ўз фикр ва хис туйғуларини сўздан аниқ ифодалаш малакасини айтиб ўтиш мумкин. Педагогик техниканинг бошқа таркибий қисми педагогнинг мимик ва пантомимик ифодалигидир. Аниқ, имо-ишора, маъноли қараш, рағбатлантирувчи ёки истеҳзоли табассум педагогик таъсир кўрсатишда кўп сўзли тушунтириш ёки эътироз билдиришга қараганда анча самарали муомила воситалари бўлади. 171 Педагогик техника тушунчаси 2 гуруҳ компонентларини ўз ичига олади: Биринчи гуруҳ компонентлари ўз хулқини, юриш, туриш, бошқариш малакалари билан боғлиқ. Ўз организмини бошқариш (мимика, понтомимика); хисссиёти, кайфиятини бошқариш; ижтимоий персептив қобилиятлар (диққат, кузатувчанлик, ҳаёл); оғиз техникаси (нафас, овозни қўйилиши, диксия нутқ темпи). Педагогик техниканинг иккинчи гуруҳ компонентлари шахс ва жамоада таъсир кўрсатиш малакалари билан боғлиқ бўлиб, таълим тарбия жараёнининг технологик томонини ёритади: дидактик таотчилик, конструктив, коммуникатив, қобилиятлар; талаб қонун жамоавий ижодий ишларни ташкил этиш, педагогик мулоқатни қариш ва бошқалар. Ўқитувчи нутқи дейилганда ўқитувчининг оғзаки нутқи кўзда тутилади. Педагог вазифани муваффақиятли бажариши учун ўқитувчининг нутқи маълум талабларга жавоб бериши, яъни керакли коммуникатив сифатларга мос бўлиши керак. Нутқ, бир нормаларга мос бўлиши керак: замонавий нормаларга, ифодали, адабий тил нормаларига. Ўқитувчи товушнинг ўзига хослиги нимада? Аввало бу товушнинг кучлилиги. Унинг кучли нутқ апарати органларининг активлигига боғлиқ. Диапазон – товушнинг ҳажми. Унинг чегараси жуда юқори ва паст тон билан аниқланади. Download 1.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling