Ш. А. Абдуллаева


Download 1.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet139/158
Sana07.04.2023
Hajmi1.59 Mb.
#1336646
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   158
Bog'liq
педагогика Абдуллаева

Технология тушунчаси техникавий тараққиёт билан боғлиқ ҳолда фанга 
1872 йилда кириб келди ва юнонча икки сўздан «texnos» - санъат, ҳунар ва 
«logos» - фан, таълимот сўзларидан ташкил топиб, «ҳунар фани» маъносини 
англатади. Бироқ бу ифода замонавий технологик жараённитўлиқ тавсифлаб 
беролмайди, технологик жараён ҳар доим зарурий воситалар ва 
шароитлардан фойдаланган ҳолда амалларни (операцияларни) муайян кетма-
кетликда бажаришни кўзда тутади. Янада аниқроқ айтадиган бўлсак, 
1
Осиё тара==иёт банки ырта махсус, касб-щунар таълимини ривожлантириш лойищаси. Таълим 
самарадорлигини ошириш йыллари. Семинар-тренинг материаллари. – Т., 2002 й, 29-30 б. 


180 
технологик жараён – бу меҳнат қуроллари билан меҳнат объектлари 
(хомашё) га босқичма-босқич таъсир этиш натижасида маҳсулот яратиш 
борасидаги ишчи (ишчи-машина)нинг фаолиятидир. Ана шу тарифни 
тадқиқот мавзусига кўчириш мумкин, яъни ПТ – бу ўқитувчи (тарбиячи)нинг 
ўқувчи (талаба) ларга муайян шароитларда таъсир кўрсатиш ва бу фаолият 
маҳсули сифатида уларда олдинда белгиланган шахс сифатларини интенсив 
шакллантириш жараёнидир.
Педагогика фанида педагогик технология тушунчасини таърифлашда 
ҳали ягона бир фикрга келингани йўқ.
Айрим амалиётчи педагоглар «педагогик технология» деганда 
технологик ёндашувга асосланмаган (баъзи фойдали, самарали усулларни 
ёки ўқитиш жараёнида техник воситаларни қўллашни) тушунадилар. 
Ваҳолангки, педагогик технология таълим жараёнига янгича, ўзига хос 
белгилар, хусусиятларга эга бўлган тизимли, технологик ёндашувга 
асосланади. 
Педагогик технологияни ўқув жараёнига тадбиқ қилиш зарурлигини бир 
қатор олимлар илмий асослаб беришган. Чунончи, В.П.Беспалко «педагогик 
технология – амалиётда жорий этиш мумкин бўлган педагогик тизимнинг 
лойиҳасидир», - деб таъкидлайди ва ўз фикрининг давомида қуйидагича 
таъриф беради: «Педагогик технология – бу ўқитувчи маҳоратига боғлиқ 
бўлмаган ҳолда педагогик муваффақиятникафолатлай оладиган ўқувчи 
шахсини шакллантириш жараёни лойиҳасидир»
1

Бу таъриф мазмунидан қуйидаги муҳим тамойилларни ажратиб 
кўрсатиш мумкин: 
- ПТ ўқувчи (талаба)ларда маълум ижтимоий тажриба элементларини 
шакллантириш учун лойиҳаланади; 
- лойиҳаланган тайёр технологияни амалга ошириш фан ўқитувчисидан 
катта маҳорат талаб этмайди; 
- якуний натижа албатта кафолатланади. 
ЮНЕСКО ташкилоти маъқуллаган таъриф: «Педагогик технология – бу 
таълим шаклларини оптималлаштириш мақсадида техник воситалар, инсон 
салоҳияти ҳамда уларнинг ўзаро таъсирини инобатга олиб, ўқитиш ва билим 
ўзлаштиришнинг барча жараёнларини аниқлаш, яратиш ва қўллашнинг 
тизимни методидир»
2

Америкалик олимлар Бинжамин, Блум, Леви Стросс, Жон Моренолар 
фикрича, «Педагогик технология таълим мақсадларини кўзлаган эталон 
асосида ўқувчиларнинг кузатиладиган ўлчанадиган ҳаракатлари шаклида 
ойдинлаштиришдир»
3
Бошқа муаллифларнинг таърифлари:
- педагогик технология – амалиётга жорий этиш мумкин бўлган маълум 
педагогик тизимнинг лойиҳасидир (В.П.Беспалко); 
1
Беспалко В.П. Педагогика и прогрессивние технологии обучения. М., «Педагогика», 1995. 
2
Фарберман Б.Л. Прогрессивние педагогические технологии. – Т., 1999, 3 б. 
3
Леви Стросс, Батхорю З. The Toxonomy of Educational obyekiv in Continental. Evrop, Univ. of Chikago. 1994, 
Р. 146-163. 


181 
- педагогик технология – таълим-тарбияда кўзланган мақсадга эришиш 
учун ўқув жараёнида қўлланиладиган усуллар, воситалар мажмуидир 
(Т.С.Назарова); 
- педагогик технология –олдиндан белгиланган, лойиҳалаштирилган 
ўқув-тарбия жараёнини изчил амалга оширишдир (К.Кларин). 
Профессор Н.Саидахмедов ПТ га берган таърифи: ПТ бу ўқитувчининг 
таълим-тарбия воситалари ёрдамида ўқувчиларга муайян ҳолда ва маълум 
кетма-кетликда таъсир кўрсатиши ва акс таъсир сифатида уларда олдиндан 
белгиланган шахс сифатларини интенсив шакллантириш жараёнидир
1

Профессор М.Очилов таърифи: ПТ тизимли технологик ёндашувлар 
асосида таълим шаклларини қулайлаштириш натижасини инсон салоҳияти ва 
ҳолисона баҳолаш учун техник воситаларни ўзаро таъсирини инобатга олиб, 
таълим мақсадларини ойдинлаштириб, ўқитиш ва билим ўзлаштириш 
жараёнида қўлланиладиган усул ва методлар мажмуидир
2

Бизнинг фикримизча, педагогик технология – таълим-тарбия 
жараёнлари, таълим усули, воситалари, шакллари, ўқитувчи ва таҳсил олувчи 
ўртасидаги муносабатлар мажмуи бўлиб, таълим жараёнига тизимли, 
технологик 
ёндашувни 
талаб 
қилади 
ва 
таълим 
мақсадларини 
ойдинлаштиришни, натижасини кафолатлашни ва объектив баҳолашдек 
муҳим белгиларни акс эттиради.
Педагогик технологиянинг фан сифатидаги вазифаларни ўқитишнинг 
ҳар бир босқичида таълимнинг мазмунини белгилаш, таълим-тарбиянинг 
шакллари ва воситаларини тайёрлаш, предметнинг мазмунига киритиш учун 
вазиятли матнлар, тестлар тайёрлаш, шахсда шакллантириш назарда 
тутилган касбий сифатлар ва маънавий фазилатларни ўзлаштиришга 
йўналтирилган топшириқлар тизимини ишлаб чиқиш таълимнинг натижаси 
ва ўзлаштириш даражасини аниқлаш, уларни объектив баҳолаш учун тест 
вазифаларини тайёрлаш кабилар ташкил қилади. 
Педагогик технология ХХ асрнинг охирларида деярли барча 
ривожланган мамлакатларда тез тарқалиб, нуфузли ЮНЕСКО ташкилоти 
томонидан ҳам тан олинди ва қўллаб-қувватланди.Ҳозирги кўпгина 
мамлакатларда муваффақиятли қўлланиб келинмоқда. 
Кўпгина мамлакатлар педагогик технологиядан фойдаланиб, таълим-
тарбия тизимини ривожлантиришда, ўқувчилар ўзлаштиришини оширишда 
сезиларли ютуқларга эришдилар. 

Download 1.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling