Ш. А. Абдуллаева
Дидактик масалалар ва педагогик технологиянинг ўзаро муносабати
Download 1.59 Mb. Pdf ko'rish
|
педагогика Абдуллаева
Дидактик масалалар ва педагогик технологиянинг ўзаро муносабати
Педагогик технология амалиётга жорий этиш мумкин бўлган педагогик тизим лойизасидир. Педагогик тизим маълум шахс сифатларини шакллантиришга тартибли, аниқ мақсадни кўзлаб ва олдиндан ўйлаб педагогик таъсир этишни вужудга келтириш учун зарур бўлган ўзаро боғлиқ воситалар, усуллар, жараёнлар йиғиндисидир. Ҳар бир жамиятда шахсни шакллантириш мақсади белгилаб олинади ва унга мос педагогик тизим ташкил қилигади. «кадрлар тайёрлаш миллий дастури» ўз мустақил фикрга эга бўлган, ҳар томонлама ривожланган шахсни тарбиялашнинг асосий мақсад қилиб қўйди. Н. Саидахмедов таъкидлаганидек: «Миллий дастур бизда таълим ва тарбия соҳасида давлат буюртмаси сифатьида қабул қилинаяпти» 1 . Давлат буюртмаси эса таълим ва тарбиянинг умумий мақсад ва вазифаларини белгилаб беради. Педагогик тизим ўзаро боғлиқ бўлган қуйидаги инвариатив элементлардан ташкил топади: 1. Ўқувчилар (талабалар). 2 Т.С.Назарова. Педагогическая технология новый этап эволюции. Т., 1999, 5-б. 1 Н.Саидахмедов. Янги педагогик технология мощияти. // «Хал= таълими», 1999 й, 1-сон 100 б. 185 2. Таълим – тарбия мақсадлари. 3. Таълим – тарбия мазмуни. 4. Дидактик жараён. 5. Ташкилий шакллар. 6. Педагог ёки ЎТВ. Бу педагогик тизим ҳар қандай назарияга хос бўлгани каби икки тушунчани қамраб олади: дидактик масалалар ва уларни амалга оширишнинг педагогик техналогияси. Дидактик масалалар педагогик тизим доирасида инсон фаолиятининг муҳим соҳаси сифатида аниқ мақсад ва унга эришиш учуг шарт-шароитлар ҳамда бу фаолият учун ахборотлар бўлиши керак. Дидактик масаларни ҳал этиш мақсади шахснинг маълум сифатларини шакллантириш зарурияти бўлса, шарт-шариотлар ўқувчи (талаба) ларнинг бошланғич сифат кўрсатгичлар, ахборот эса ўқув предметининг мазмуни ёки тарбиявий таъсиридир. Ҳар бир дидактик масала педагогик тизимда ўзига мос келадиган ПТ элементлари билан ҳал қилинади, улар: дидактик жараён, ўқитишнинг ташкилий шакклари ҳамда педагог ёки ўқитишнинг техник воситалари (ЎТВ). Расмда ижтимоий буюртма йўналиши дидактик масалаларга қаратилган ва бу бежиз эмас: таълим ҳар доим жамият талабларини қондиришга хизмат қилади ва у онгли равишда ёки интуитив тарзда тез ёки секинлик билан бу талабларга мос ҳолда тузатила борилади. Дарҳақиқат, XXI аср бўсағасида таълим тараққиётининг ҳаракатлантирувчи кучи, ҳаққоний двигателли – бу ўзида дидактик масалалар ва ПТни мужассамлаштирган педагогик тизим ҳисобланади. ПТ нинг муваффақиятли лойиҳалаштириш ва якуний натижанинг кафолатланиши ўқитувчининг дидактик масалалар моҳиятини англаб етиш даражасига ва дарсда уларни тўғри белгилаб олишига боғлиқдир. Агар педагог (6) қўлида билимга чанқоқ, иқтидорли ўқувчилар (1), фан мақсадига (2) мос мазмун – дастур, ўқув қўлланма, дарсликлар (3) мавжуд бўлса, у дидактик жараённи (4) муваффақиятли амалга ошириш учун билиш фаолиятининг ташкилий шаклларидан (5) самарали фойдаланиб янги педагогик технологияни амалга изчил ва кетма-кет жорий этиш мумкин. Download 1.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling