Ш. А. Абдуллаева


Download 1.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet143/158
Sana07.04.2023
Hajmi1.59 Mb.
#1336646
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   158
Bog'liq
педагогика Абдуллаева

Мотивацион босқич. Мотив тушунчаси эҳтиёж, интилиш, майл, 
қизиқиш тушунчаларини қамраб олади. Мотив кишини бирор иш-ҳаракатни 
бажаришга ундовчи даъват, туртки ҳисобланар экан, ўқитувчи болага 
қизиқиш ҳосил қилишга интилиши зарур. Мотивация – бу шахс хатти-
ҳаракатини юзага келтирувчи ички ҳаракатлантирувчи куч, ҳиссиёт бўлиб, 
педагог уни бошқаришга ҳаракат қилади ва ўқув жараёнини ташкил этиш 
учун ҳисобга олади. Уни амалда вужудга келтириш ўқитувчи ўрганилаётган 
фаолият тажрибаларидан таассуротли далилларни махсус йиғиши ва 
ўқувчиларга ўқитилаётган предметнинг асосий ҳолатлари бўйича билимлар 
асосида ноқулай вазиятлардан чиқиб кетиш йўлларини намойиш қилиши 
керак. Ўқувчиларда ҳосил бўладиган мотивлар кучли ёки кучсиз бўлиши 
ўқитувчининг педагогик маҳоратига боғлиқ. Демак, ўқитувчи ҳар бир дарс 
мақсади ва мазмунига мос келадиган мотивация меъёрини аниқлаши лозим 
бўлади. Кучли мотив пировард мақсадни амалга оширишга кучли таъсир 
этади. Ўқиш мотивацияси мураккаб жараён бўлиб, у ўқувчининг хулқи, 
интилишлари, қизиқиши ва майлларига боғлиқдир. 
Ўқув фаолияти. Ўқувчилардаги мотивация характери кўп жиҳатдан 
уларнинг ўқув фаолиятига боғлиқ. Ўқув фаолияти фаолиятнинг умумий 
лойиҳаси бўйича кўрилади ва ўзида мўлжалли (йўналтирувчи), бажарувчи
назорат қилувчи ва тузатувчи ҳаракатларини мужассамлаштиради.


187 
Унинг шартли формуласи: 
ЎфқМҳ+Бҳ+Нҳ+Тҳ 
Бу ҳаракатларни ўқувчилар бевосита ўқитувчи ёки дарслик ёрдамида 
турлича тўлиқликда ва турлича таълим назариясига таянган ҳолда 
бажаришлари мумкин. 
Бошқариш. Дидактик жараённинг сўнгги таркибий қисми – ўқув-билиш 
фаолиятини бошқариш ҳисобланади. Ҳар қандай ўқув фаолиятини бошқариш 
имконияти мавжуд. Бошқариш тизими икки – бошқарувчи ва бошқарилувчи 
обеъктдан иборат бўлади. Агар дидактик жараёнда ўқитувчи бошқариш 
субъекти ҳисобланса, ўқувчилар бошқарув объектидир. Субъект узлуксиз 
тарзда мақсадга мувофиқ объектга бевосита ва билвосита таъсир ўтказади. 
Объект ҳам ўз навбатида субъект томонидан ўргатилган мақсад ва 
вазифаларни тўғри англаб етиши ва унга эришиш чораларини кўргандагина 
ўқув фаолиятининг самараси тўғрисида фикр юритиш мумкин бўлади.

Download 1.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling