Ш. А. Абдуллаева


Download 1.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet151/158
Sana07.04.2023
Hajmi1.59 Mb.
#1336646
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   158
Bog'liq
педагогика Абдуллаева

1. Тақдим этиш. 
Ўқувчи ёки иштирокчилардан улар ўзларини таништиришлари ва ўзлари 
тўғрисида муайян ахборот беришлари сўралади. Улар тақдим этган ахборот 
сайланмаси синф ёки курс хусусиятига боғлиқ. Бу қуйидагилар бўлиши 
мумкин: 
- исм-шарифи; 
- яшаш жойи; 
- қизиқиши; 
- фанларга муносабати. 
Бу ахборот жадвал шаклида катта қоғоз варағига ёзиб жамланса яхши 
бўлади.
Бу усул кам вақтни олади (ҳар ўқувчига 1-2 минут), бироқ ундан 30 
кишидан кўпроқ гуруҳларда фойдаланиб бўлмайди. 
2. Интервью. 
Бир-бирларини яхши танимайдиган жуфтликлар тузилиб, уларга 
танишиб олишлари учун 5-7 минут вақт берилади. Сўнг жуфтликларни ҳар 
бир аъзояи бутун гуруҳга ўз шериги тўғрисидаги маълумотларни, бироқ 
қизиқарли фактни қўшган ҳолда тақдим этади. 
Бунда гуруҳдаги ҳар бир киши битта одам билан танишиши 
кафолатланади. Бу усул иштирокчиларга дадиллик ҳиссини беради, бироқ 
уни 25 кишидан кўп гуруҳда қўллаш мумкин эмас.
3. Жадваллар. 


199 
Ҳар бир иштирокчига фламастер ва катта қоғоз варағи берилади. +оғоз 
тўрт қисмга бўлиниб, ҳар бирига қуйидаги ахборотни ёзиш топширилади: 
- юқоридаги чап бурчакда: ўзингизни бир сўз билан тасвирланг; 
- юқоридаги ўнг бурчакда: нима билан фахрланишингизни ёзинг; 
- пастдаги чап бурчакда: ўзингиз ҳақингизда қандайдир бир сирни 
ошкор қилинг (бу жиддий сир бўлиши мажбур эмас, бироқ шундай ахборот 
бўлсинки, у ҳақида иштирокчилардан ҳеч ким билмасин); 
- пастдаги ўнг бурчакда: ўз хоббеингизни чизиб беринг. 
(Жадвалнинг катакчаларини гуруҳ хусусиятига қараб ўзгартириш 
мумкин). 
Ҳамма иштирокчилар ишни тугатганларидан кейин улар жадвални 
олдларида ушлаб залнинг ўртасига чиқишади. У ёқ - бу ёққа ўтиб 
иштирокчилар бир-бирлари билан танишадилар. Иштирокчилар ўз 
исмларини жадвалларга ёзиб, уларни деуорга илиб қўйишади. 

Download 1.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling