Ш. А. Абдуллаева


Download 1.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet150/158
Sana07.04.2023
Hajmi1.59 Mb.
#1336646
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   158
Bog'liq
педагогика Абдуллаева

Пинборд усули 
(Инглизчадан: «pin» - мустаҳкамлаш, «board» - доска)
Бу ўқитиш усулинниг моҳияти шундан иборатки, унда мунозара ёки 
ўқув суҳбати амалий усул билан боғланиб кетади. Унинг афзаллик
функциялари – ривожлантирувчи ва тарбияловчи вазифадир: ўқувчиларда 
мулоқат юритиш ва мунозара олиб бориш маданияти шаклланади, ўз 
фикрини фақат оғзаки эмас, балки ёзма равишда баён этиш маҳорати 
мантиқий ва тизимли фикр юритиш кўникмаси ривожланади. 
 
Мунозара (муҳокама) услуби 
Кўп ҳолларда семинар машғулотлари орада ўқитувчи монологлари 
билан бўлинадиган талабалар монологлари шаклида ўтади, қолган 
ўқувчитлар эса шу пайтда зерикиб ўтирадилар. Шунинг учун дарсда 
мунозара усулини қўллаш барча ўқувчиларнниг фаоллигини ошириб, 
зерикишларга йўл қўймайди. 
«Мунозара» ни ўтказиш усули:
1. Етакчи мунозара мавзусини танлайди ва қатнашувчиларни таклиф 
қилади; 
2. Етакчи қатнашувчиларга муаммони «Ақлий ҳужум» масаласини 
беради ва уни ўтказиш тартибини белгилайди
3. «Ақлий ҳужум» вақтида бердирилган ғоя ва фикрларни ёзиб бориш 
учун котиб тайинлади. Бу босқичда гуруҳ қатнашчиларининг ҳар бири ўз 
фикрини билдиришига шароит яратилади
4. Етакчи 2- босқичга ўтишдан аввал қисқа танаффус эълон қилади. 2- 
босқичда билдирилган фикр ва ғояларни гуруҳлаштириб, уларни таҳлил 
қилишга ўтилади; 
5. Таҳлил орқали қўйилган вазифани энг мақбул ечимини топишга 
ҳаракат қилинади. 
Ўқитувчи мунозара пайтида қуйидаги саволларни бериши мумкин: 

Сиз мисол келтира оласизми? 

Наҳотки! Нима учун? 

Демак. сиз Лоланниг фикрига қўшиласиз? 


198 

Сиз мени эмас, Акбарни ишонтиришингиз лозим? 

Сизнинг хаёлингизга ___ эканлиги тўғрисидаги фикр келмадими? 
Ўқувчилар фикрлари қандай бўлишидан қатъий назар, унга муносабат 
билдиришга шошилмаслик мунозара юритишнинг қатъий қоидаси бўлиб 
ҳисобланади. Шу билан бирга ўқитувчи фикрларнинг мантиқсизлигига, 
яққол қарама-қарши, асоссиз фикрларнинг билдирилишига ҳам йўл 
қўймаслиги лозим. Одобли луқма билан фикрларнинг асослилигини, 
айтилган ёки қўллаб қувватланган фикрнинг тўғрилигини ойдинлаштириб, 
уларга айтилган ғоянинг мантиқий оқибати тўғрисида фикрлашга қизиқиш 
уйғотиш зарур. 
Музёрар 
Кўпчилик одамлар нотаниш вазиятда (янги синф ёки янги мактабда
курснинг бошланишида) бўлганларида ўзларини журъатсиз сезишади. 
Кўпинча бир-бирларини билишмайди. Агар ҳеч бўлмаганда бир киши билан 
таниш бўлсалар, улар бирга бўлишади. Шунинг учун ўқитувчи (ёки 
бошловчи) ўқувчиларга ўзларига ишонч ҳиссиётини берадиган дўстона 
муҳитни ва улар ўзлари ўрганишлари керак бўлган нарсага диққатларини 
қарата оладиган вазиятни яратиши керак. Бунда музёрар усулидан 
фойдаланиш мумкин. Бу таълим берувчи ва таълим олувчилар ўртасидаги 
«тўсиқ»ни йўқотишга қаратилган усул. 
Музёрарга қуйидаги мисолларни келтириш мумкин: 

Download 1.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling