Ш. А. Абдуллаева


Одоб  Гўзал, яхши  Инсонни безайди, улуғликка кўтаради, яшнатади.  Инсон одоби билан гўзал.  Ахлоқ.  Кластер усули


Download 1.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet153/158
Sana07.04.2023
Hajmi1.59 Mb.
#1336646
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   158
Bog'liq
педагогика Абдуллаева

Одоб 
Гўзал, яхши 
Инсонни безайди, улуғликка кўтаради, яшнатади. 
Инсон одоби билан гўзал. 
Ахлоқ. 
Кластер усули
1
 
Кластерларга ажратиш – ўқувчиларга бирор – бир мавзу тўғрисида 
эркин ва очиқ тарзда фикр юритишга ёрдам берадиган педагогик 
стратегиядир. Бу усул кўп вариантли фикрлашни ўрганилаётган тушунча 
(ҳодиса, воқеа)лар ўртасида алоқа ўрнатиш малакаларини ривожлантиради. 
«Кластер» сўзи ғужм, боғлам маъносини англатади. Кластерларга ажратишни 
даъват, англаш ва мулоҳаза қилиш босқичларидаги фикрлашни 
рағбатлантириш учун қўллаш мумкин. У асосан янги фикрларни уйғотиш, 
мавжуд билимларга етиб бориш стратегияси бўлиб, муайян мавзу бўйича 
янгича фикр юритишга чорлайди. 
Бирор мавзу бўйича кластерлар тузишдан бу мавзуни мукаммал 
ўрганмасдан олдин фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. 
Кластер тузиш кетма-кетлиги: 
1. Катта вароғ қоғознинг ўртасига ёки синф доскасига ёҳуд ёзиш учун 
фойдаланиш мумкин бўлган сатҳга «калит» сўз ёки гап ёзилади; 
2. Шу мавзуга тегишли деб ҳисобланган ва хаёлга келган сўз ва гаплар 
ёзилади; 
3.Фикрлар пайдо бўлганда ва уларни ёзганда фикрлар ўртасида
мумкин бўлган боғланишларни белгилаш; 
4. Фикрлар тугамагунча ёки вақт тамом бўлгунича хаёлга келган барча 
фикрлар ёзилаверади; 
5. Келтирилган сўз ва фикрлар мазмуни ва яқинлигига қараб тоифаларга 
ажратиб чиқилади. 
Кластер тузишда гуруҳдаги барча ўқувчиларнинг эштирок этиши, шу гуруҳ 
учун ғоялар ўзаги бўлиб хизмат қилади. 
Инсерт усули 
Инсерт усули тушунишни кузатиш воситасидир. Инсерт – бу ўқув 
жараёнида ўз англашини фаол кузатиш учун ўқувчиларга имконият 
1
Хал=аро очи= жамият институтининг «Тан=идий фикрлашни ривожлантириш асослари» фанлараро 
дастури. Т., 2002 й., 12 б. 


201 
берадиган кучли воситадир, чунки шундай ҳоллар борки, одам матнни 
охиригача ўқиб, у ерда нима ёзилганлигини эслаб қололмаслиги мумкин. Бу 
эса одам нима ўқиётганлигини тушунмай, ўқув жараёнида фаол бўлишга 
қатнашмайдиган ва ўз англашини кузатмайдиган ҳолларнинг мисолидир. 
Инсерт - бу матн билан ишлаганда фаолликни қўллаб - қувватлаш учун 
кучли воситадир. 
Ўқувчи матн билан ишлаётганда бир қатор белшиларни қўйиб боради, 
улар эса қуйиги маъноларни билдиради: 
V – билганларимни тасдиқлайман; 
+ - янги ахборот
- - билганларимга зид келади; 
? – мени айлантириб қўйди. 
Матнни инсерт усулида ўрганганда қуйидаги жадвалдан фойдаланиш 
мумкин 
«V» 
«-» 
«+» 
«?» 
«Ҳа» - ўқиганлар 
ингиздан 
аниқ 
билган ёки биламан 
деб 
ўйлаган 
маълумот 
«манфий» - ўқиган 
ларингиз, 
билганларингизга
қарама 

қарши 
маълумот 
«мусбат»- ўқиган 
ларингиз 
орасида
сиз учун янги 
бўлган маълумот 
«савол» - ўқиган 
ларингиздан 
сиз 
учун 
тушунарли
ёки шу ҳақда 
кўпроқ 
нарса 
билишни истаган 
маълумот 

Download 1.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling