Кейсни ёзишда зарур бўладиган маълумотлар манбаи:
1. Оммавий матбуот воситалари.
2. Интернет.
3. Айрим корхона ва ташкилотлар фаолияти тўғрисидаги ахборот –
таҳлилий материаллар (ҳисоботлар, ахборот нашрлари ва бошқалар).
4. Аниқ корхоналар ёки ташкилотлар, уларнинг таркибий бўлинмалари
фаолият соҳасини тадқиқ қилиш материаллари.
Муаммоли вазиятларини стратегик бошқариш босқичлари.
Кейсларини тузишда стратегик бошқаришнинг қуйидаги асосий
босқичларига роия этиш лозим:
- ташкилот ваколатини аниқлаш;
- мақсадларни белгилаш (стратегик, оралиқ ва вазифавий);
- макор муҳит таҳлили;
- микро муҳит таҳлил
-
ички
имкониятлар
таҳлили,
мавжуд
низоли
вазиятларни
аниқлаштириш;
- асосий муаммони илғоб олиш;
- асосий муаммони ҳал этишнинг муқобил йўлларини топиш;
- мавжуд ечимларнинг ижобий ва салбий жиҳатларини баҳолаш;
- муаммони ҳал этишнинг мақбул вариантини танлаш;
- асосий муаммони ҳал этиш ҳаракати ва қабул қилинган вариантни
амалга ошириш режасини тузиш.
Японияда Кайзен усулидан фойдаланиш имкониятлари
- муаммони бартараф этиш имкониятиларини кўриб чиқиш;
- муаммони бартараф этиш имконияти бўлмаганида, муаммонинг
салбий таъсирини қисман қисқартириш йўлларини қараб чиқиш;
- вазиятни шундай ўзгартириш лозимки, натижада муаммонининг
салбий таъсири имкони борича камайсин.
Вазиятлар ўзгариши жараёнини бошқариш (5 S тизими):
(1С) – барча кераксизларни йўқотиб, фақат зарурий воситалар билан
ишлашни мақбул шаклда ташкил этиш;
(2С) – барчасини маълум тартибда жой- жойига қўйиш ва барча
кераклигини тезда топиш («30 секунд» қоидаси);
(3С) – доимий кузатув ва назорат ўрнатиш, натижада эса барчасини
«мусаффо» ҳолда сақлаш;
(4С) – барча ишлаб чиқариш кундалик амалларини самарали
фойдаланиш мақсадида стандартлаштириш;
(5С)- ходимлар ўртасида ўзаро интизомни ривожлантириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |