Ш. А. Абдуллаева
Download 1.59 Mb. Pdf ko'rish
|
педагогика Абдуллаева
Сенквейн усули
1 Ж.Стилл, К.Мередис, Ч.Темплнинг «Ўқиш ва ёзиш танқидий фикрлашни ривожлантириш учун» дастурида ўқувчи ва талабалар фаоллигини оширувчи, уларни танқидий фикрлашини ўстирувчи қатор усуллар кўрсатиб ўтилади. Шулардан айримларига қисқача тўхталиб ўтамиз. Сенквейн – француз тилида «беш қатор» маъносини билдиради. Сенквейн маълумотларини синтезлаш (бир бутунга келтириш)га ёрдам берадиган қофияланмаган шеър бўлиб, унда ўрганилаётган тушунча (ҳодиса, воқеа, мавзу) тўғрисидаги ахборот йиғилган ҳолда, ўқувчи сўзи билан турли вариантларда ва турли нуқтаи назар орқали ифодаланади. Сенквейн тзиш – мураккаб ғоя, сезги ва ҳиссиётларни бир нечагина сўзлар билан ифодалаш учун муҳим бўлган малакадир. Сенквейн тузиш жараёни мавзуни яхшироқ англашга ёрдам беради. Сенквейн тузиш қоидалари: 1-қатор: Мавзу бир сўз билан ифодаланади (одатда от танланади). 2-қатор: Мавзу иккита сифат билан ифодаланади (2 та сифат ёзилади). 3-қатор: Мавзу доирасидаги хатти-ҳаракатни 3 та сўз билан ифодаланади (3 та феъл ёки равишдош ёзилади). 4-қатор: Мавзуга нисбатан муносабатни англатувчи ва тўртта сўздан иборат бўлган фикр ёзилади (4 та сўздан иборат жумла ёзилади). 5-қатор: Мавзу моҳиятини такрорлайдиган, маъноси унга яқин бўлган битта сўз ёзилади (мавзуга синоним сўз ёзилади). Сенквейнлар қуйидаги ҳолларда жуда фойдали бўлади: - Мураккаб ахборотни синтезлаш учун восита сифатида; - Ўқувчилар тушунчаларининг йиғиндисини баҳолаш воситаси сифатида; - Ижодни тақдим этилишининг воситаси сифатида. 1 Хал=аро очи= жамият институтининг «Тан=идий фикрлашни ривожлантириш асослари» фанлараро дастури. Т., 13-бет 200 Сенквейнга қуйидига мисолларни келтириш мумкин: Таълим Узлуксиз, ихтиёрий (мажбурий). Ўргатади, йўл кўрсатади, руҳлантиради. Ҳаётдаги энг ёруғ чироғ! Билим. Download 1.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling