195
Ўқитишнинг ноанъанавий моделларини 3 га ажратиш мумкин:
- ҳамкорликда ўқитиш модели;
- моделлаштириш;
- ўрганишнинг тадқиқот модели.
Бу моделлар асосан ўқувчи шахсига қаратилган бўлиб, уларни марказда
ўқувчи турган таълим моделлари деб аталади.
Моделлаштириш – реал ҳаётда ва жамиятда юз бераётган ҳодиса ва
жараёнларни ихчамлаштирилган ва соддалаштирилган кўринишини
(моделини) дарс хонада яратиш ва уларда ўқувчиларни шахсан қатнашиши ва
фаолияти эвазига таълим олишини кўзда тутувчи метод.
Ҳамкорликда ўрганиш модели – ўқувчиларнинг мустақил гуруҳларда
ишлаши эвазига таълим олишни кўзда тутадиган метод.
Ўрганишнинг тадқиқот модели – ўқувчиларни
муайян муаммони
ечиши учун мўлжалланган, мустақил тадқиқот олиб боришини кўзда тутувчи
метод.
Таълим усулларининг самарадорлиги
Вербал (оғзаки) ўқув усулларидан фойдаланилганда (маъруза, ҳикоя
тушунтириш) ўқувчилар маълумотнинг 5% ини эслаб қолишади.
Китоб ўқиш маълумотнинг 10% ини эслаб қолишга
имкон беради,
видеофильм, расм, кўргазмали қуролларни кўриш, кўрган маълумотларни 20
% ини ўзлаштиришни таъминлайди.
Лойиҳалаш усули ва ишбилармонлик ўйини энг самарали ҳисобланади,
бунинг натижасида ўқувчилар онгида маълумотнинг 75 % и сақланиб
қолади. Ўқув амалий машғулотларнинг ўқувчилар томонидан олиб борилиши
ундан ҳам самаралироқ ҳисобланади, бугда 90% и маълумот ўзлаштирилади.
Ўқитиш пирамидаси
1. Маъруза, доклад
Эшитганимизнинг 5%
2. Ўқиш
Ўқиганимизнинг 10%
3. Видео, расм, кўргазмаларни кўриш
Кўрганимизнинг 20%
4. Тажрибани намоён қилиш
Кўрган ва эшитганимизнинг 30%
5.
Мунозара
Бирга муҳокама қилганимизнинг 40%
6. Машқ
Ўқиган, ёзган, гапирганларимизнинг
50%
7. Ишбилармонлик ўйини, лойиҳа
Мустақил ўқиганларимизнинг таҳлил
қилганларимизни муҳокама, ҳикоя,
ёзганларимизни ва
намойиш
қилганларимизнинг 75%
8. Бошқаларни ўқитиш
Бошқаларини ўқитган нарсаларини 90%
ини.
Буни қуйидагича чизмада тасвирлаш мумкин:
1 (5 %)
2 (10 %)
3 (20 %)