Ш. А. Абдуллаева
Таълимни дидактик лойиҳалаш
Download 1.59 Mb. Pdf ko'rish
|
педагогика Абдуллаева
Таълимни дидактик лойиҳалаш
Лойиҳа кенг маънода маълум объект, хатти-ҳаракат, ҳолатнинг тархи демакдир. Дидактик лойиҳаларда таълим субъектлари ўзаро таъсиридан шаклланадиган, истиқболга йўналган ширкат фаолият моддийлаштирилади. Дидактик лойиҳаларнинг энг оддийси (дарс конспекти)дан тортиб, уларнинг энг мураккаб кўринишлари (дастур, дарслик, таълим эталони) гача турлари 1 М.Очилов. Янги педагогик технологиялар. (Маърузалар матни), +арши., 2000й, 6-7 б. 189 инсон фаолияти антисипирик – олдиндан пайқаш, кўра билиш лаёқати маҳсулидир. Педагогик ҳодисаларнинг бориши, ривожланишидаги ўзгаришларни лойиҳада акс эттириш, лойиҳада кўзланган мақсад, восита, натижаларни ўқувчи фаолиятига нисбатан тасаввур қилиш, маълум бир дидактик назарияга асосланиб, лойиҳани тайёрлаш лойиҳа муаллифи педагогик билимларининг такомиллашувига, педагогик амалиётдаги янги боғланишларни сезиш ва ажратишга олиб келади. Дидактик лойиҳалаш таълимнинг амал қилиш намунасини тайёрлаш жараёнидир. У жараён сифатида лойиҳалаш фаолияти, воситаси предметидан иборат. Бу жараёнда маълумот мазмуни ёки унинг бир қисми – ўқув материали лойиҳалаш предмети функциясида қатнашади. Ўқув материалига педагогик ишлов бериб, дарсликдаги шаклдан янги шаклга олиб кирилади. ўқув топшириқлари, муаммолари, тестлар тизими ва шу кабилар ўқув материалини ўқитиш ва ўқиш эҳтиёжларига кўра ўзгартирилган – лойиҳалаштирилган шаклларидир. Лойиҳа муаллифининг дидактик билимлари унда шаклланган педагогик маҳорат, орттирган ҳаётий тажрибаси лойиҳалаш воситалари бўлиб, улар лойиҳа сифатини белгиловчи омиллардир. Дидактик билимлар кўлами, ҳажми, аниқлиги, педагогик тажрибанинг етуклиги, унинг пухта эгалланганлигига кўра дидактик лойиҳалар бир-биридан фарқ қилади. Бинобарин, дидактик лойиҳаларнинг самарадорлиги ва сифати пировард натижада лойиҳа муаллифининг билими, тажрибаси, маҳоратига бориб тақалади. Дидактик лойиҳалаш – бу таълим субъектлари ўзаро таъсирининг таълим мазмунига йўналган акт, звено, босқич, давр шаклидаги ҳаракатларини келгусида амалга ошириш намунаси тимсолини тайёрлаш демакдир. Ўзбек мактабларида таълимни лойиҳалашнинг икки жиҳатдан аҳамияти бор: таъилм жараёнининг янги, педагогик амалиётда ҳали учрамаган лойиҳалаш воситаларини излаб топиш; оригинал лойиҳалар асосида ўқув- тарбия жараёнининг замонавий сифатларини қайд этиш. Дарсликларни лойиҳалашда маълумот мазмуни ва таълим мазмуни тушунчаларини фарқлаш керак. Маълумот мазмуни: ёшларнинг маълумоти, ривожланиши, тарбиясини мўлжаллкб ҳозирги замон фани, техникаси, ишлаб чиқариши, фикрлашининг умумий асосларига дидактик ишлов бериш йўли билан танланган билимлар, кўникма-малакалар, ижодий фаолият тажрибаси ва муносабатлар мажмуидир. Таълим мазмуни, буни ўқув материалига тенг ҳодиса деб қараймиз. Маълумот мазманини ижтимоий тажрибани ўрганиш, таълим мазмуни эса таълим жараёни контекстида қаралади. таълим мазмуни ёшларни маълумотли қилиш, тарбиялаш ва ривожлантириш мақсадида таълим жараёнига олиб керилган билим, кўникма – малака, фаолият усулллари ҳамда табиат, жамияит ва тафаккур ҳодисаларини эмосионал баҳолашга доир муносабатлардир. Таълим мазмунини таълим жараёнига ўқув материали шаклида олиб кирилади. Ўқув материали маълумот мазмунини шакллантиришнинг энг лхирги даражаси саналади. У таълим бошлангунича турли норматив лойиҳалар ўқув дастури, ўқув дарслиги таркибида тайёр ҳолда бўлади. таълим 190 жараёнида эса ўқув – тарбия ишлари ўқув материалини ўрганишдан бошланади. Ўқув матирали маълумот мазмуни билан таълим мазмуни ўртасидаги оралиқ звено ҳисобланади. Ўқув материали асосида иккиламчи лойиҳалар: дарс конспекти, топшириқлар тизими, тестлар, таълим эталонлари тузилади. Ўқув материалини икки хил таркиби тузилиши – структурасини фарқлаймиз: ўқув материалини мантиқий қурилиши; ўқув материалининг дидактик қурилиши. Ўқув материалини дидактик қурилиги икки хил тушунилади: ўқув материалининг дидактик кенг (глобал) қурилиши; ўқув материалининг тор (локал ) қурилиши. Ўқув материалининг кенг қурилишини олимлар М.Скаткин, В. Кракевский, И.Лернерлар бошлаб беришган. Уларнинг ёзишича, ўқув материали билимлар тизими, кўникма ва малакалар, муносабатлар тизимидан иборат. Ўқув материалини локал тушунишда 3 хил элемент ажратилади: билим, малака, кўникма. Ўқув материалини кенг ҳодиса сифатида қараб унниг таркибида қуйидаги элементларини ажратамиз: билимлар тизими, тушунча, термин, фактлар, қонуниятлар, назариялар, кўникма – малакалар тизими, ижодий фаолият тажрибаси, муносабатлар тизими. Ўқув материалининг шакллари кўп. Улардан бири ўқув топшириғидир. У қатор хусусиятларга эга: уларда ўрганилган ўқув материали мазмуни ҳам акс этган, дидактик лойиҳада болаларнинг ўқув – билув фаолияти ҳам моддийлаштирилади; дидактик лойиҳаларда ўқув - билув фаолияти усуллари ҳам берилади. Download 1.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling