Ш. А. Абдуллаева


Download 1.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet109/158
Sana07.04.2023
Hajmi1.59 Mb.
#1336646
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   158
Bog'liq
педагогика Абдуллаева

Илмийлик 
ва 
педагогикани 
амалиёт 
билан 
боғланиш 
принсиплари. Бу принсип халқ таълими органлари ва мактабнинг ҳамма 
ишлари Ўзбекистон Республикаси давлатининг кўрсатмаси фан ва техника 
ютуқлари ҳамда ижтимоий тараққиётнинг объектив қонуиятлари асосида 
амалга оширишни талаб этади. Чунки идора қилиш учун ишни билиш керак. 
Ҳамма нарсадан хабардор бўлмасдан ишни тўла-тўкис билимга эга 
бўлмасдан туриб, идора қилиш илмини билмасдан туриб бошқариш мумкин 
эмас. Халқ таълими ишлари мактаб ишини, касб-ҳунар коллежлари ишини ва 
унга ўқув раҳбарлик қилишда кўзланган мақсадларга эришиш учун миллий 
мафкура, миллий ғоя, педагогика, педагогика тарихи, психология, хусусий 
методика, мантиқ ва этика каби фанлар эришган ютуқларни мунтазам 
1
Кадрлар тайёрлаш миллий дастури. Баркамол авлод-Ўзбекистон келажагининг пойдевори. Т. , “Шар=”, 
1998 й. 55-56 б. 


134 
ўрганиб бориш, таҳлил қилиш ҳамда бу муваффақиятларни кенг қўлланиши 
зарур. 
Демократик марказлашган принсип. Таълим тизимини бошқаришда 
марказлашган ўқув раҳбарликни кенг демократия билан мустақиллик ва 
ташаббускорликни ривожлантиришг билан бирга қўшиб олиб бориш ўзига 
хос хусусиятларни ва шарт-шароитларни ҳисобга олиш имконини беради. 
Юқоридан туриб бир хил андоўа бичиб бериш демократия ва 
марказлашган ўқув раҳбарликка бутунлай ёт нарсадир.
Бошқаришнинг жамоатчилик принсипи ва маъсулият-тўғри бошқариш 
ва раҳбарлик қилишнинг олий босқичидир. Жамоа ва унинг маслахати тўғри 
раҳбарлик гаровидир. Жамоа йўли билан корхонани бошқариш ва унга 
рахбарлик қилиш, муҳим қарорларни биргаликда, маслахатлашиб ишлаб 
чиқиш тўғри бошқарувни ташкил қилишнинг муҳим шартидир. 
Бошқаришда ижрони текшириш принсипи. Ижрони текширишдан 
кўзланган асосий мақсад белгиланган иш режаси ва тадбирларни амалга 
оширишнинг барбод қилиш эхтимолининг олдини олишдан, камчиликларни 
аниқлаш ва бартараф этишдан, қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини 
таъминлашдан, ишни амалий ташкил қилишдан иборат. 
Ишлаб чиқариш ва таълим тизими. Кадрлар тайёрлаш ва биргаликда 
илмий-технологик ечимлар яратишда корхоналарнинг ишлаб чиқариш 
салохиятидан самарали фойдаланилади. Ишлаб чиқаришда кадрлар тайёрлаш 
қўллаб қувватланади. 

Download 1.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling