Ш. А. Абдуллаева


Берунийнинг педагогик қарашлари


Download 1.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet117/158
Sana07.04.2023
Hajmi1.59 Mb.
#1336646
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   158
Bog'liq
педагогика Абдуллаева

Берунийнинг педагогик қарашлари 
 
Ўрта асрнинг буюк қомусий олими бўлган Абу Райхон Беруний (973-
1048) ҳам табий, ҳам ижтимоий фанлар ривожланишига ёкўп ҳисса қўшган. 
Берунийнинг машҳур асарларидан: «+адимги халқлардадан қолган 
ёдгорликлар» («Ал-осорул боқия ан ил қурун ил ҳолия»); «Турар жойлар 
орасидаги оралиқни белгилаш учун жойларнинг чегараларини аниқлаш» 
(«Сеодезия»); «Ҳиндистон»; «+имматбаҳо тошларни аниқлаш ҳақида 
тўплам» 
(«Минералогия»); 
«Китоб 
ас-Сайдона» 
(«Тиббиётда 
2
Ыша жойдан. 17 б. 
3
Юсуф Хос Щожиб. +утад\у билиг. Т., «Юлдузча», 1990 й, 11 б
.
1
Ыша жойдан. 69б. 


148 
боришунослик»); «Юлдузшуносликда бошланғич таълимотларни аниқлаш»; 
«+онуний Масъудий» кабилардир. 
Унинг турли ҳажмдаги 150 та асарлари ҳозирги кунда аниқланган, 
лекин шулардан 30 тагинаси етиб келган. Улуғ олимнинг турли фанларга 
доир асарлари орасида ижтимоий таълимотлари, дунёқараши ифодаланган 
асарлари алоҳида ўрин тутади. Масалан, «Китоб –ахборотил мубаййизот 
вилқаромита» («Оқ кийимликлар ва караматийлар хабарлари ҳақиа китоб»), 
«Китобул мақолот вал-арз вад-диёнот» («Мақолалар, эътиқодлар ва динлар 
ҳақида китоб») «Геодезия», «Минералогия» номлари билан таржима 
қилинган асарлари ҳам анашулар жумласидандир. 
Олим «Минералогия» номли асарида инсон ер юзидаги барча 
мавжудотларга 
қараганда 
масъулиятлироқ 
вазифаларни 
бажариши 
кераклигини қуйидагича ифодалайди: «Инсон табиатнинг энг олий зоти 
камолотидир, инсон зоти барча ҳайвонлардан юқори туради… Инсонга катта 
шараф кўрсатилган –унга ақл-заковат ва куч армуғон этилган. Шу сабабдан, 
инсоннинг маънавий қиёфаси унинг олдига қўйилган вазифаларга мос 
бўлиши учун у юксак ахлоқи, билимли, маърифатли бўлмоғи даркор»
1

Беруний ўз асарларида таълимнинг кўрсатмали, изчил, мақсадга 
мувофиқ бўлиши кераклигини, шахснинг баркамоллиги, кишилар ўртасидаги 
ижобий ахлоқий муносабатлар ва олийжаноблик каби юксак фазилатларнинг 
моҳиятини асослаб берган; 
Беруний илм-фаннинг мухлиси ва буюк хомийси сифатида 
мамлакатнинг ободончилиги илм-фаннинг гуллашига боғлиқ, одамларнинг 
бахти эса унинг маърифатида деб билган. Маърифат душманларига, ёмон 
урф-одатларга, адолатсизликка қарши бўлган. Инсон камолоти ўтмишдаги 
файласуф-мутафаккирлар томонидан ифодаланган бўлсада, Беруний уни 
янада ривожлантирган ва тўғри асослаган. 
Беруний тавсифи бўйича болаларни қуйидаги тарбия усуллари орқали 
комилликка эриштириш мумкин: 
Олимнинг фикрича ахлоқийлик комилликнинг энг муҳим мезонидир. 
Лекин бу хислат бирданига таркиб топмайди. У кишиларнинг ўзаро 
мулоқоти, ижтимоий муҳит-жамият тараққиёти жараёнида таркиб топади. 
1
О.Щасанбойев, Ж.Щомидов. Педагогика тарихи. «Ы=итувчи» 197 й. 47 б
.
Ырнак олиш 
Панд ва насищат 
Донишманд ва олимлар хул=ларидан 
ырнак олиш, яхши хул=ни
ривожлантириш, ёмон одатларни йы= 
=илиш. Ота-она намунаси 
Панд-насищат ор=али болалардаги ай-
рим ну=сонларни англатиш, «..ырган-
ган, одатланган ва кыпчиликка маъ=ул 
былган нарсага =аршилик 
кырсатмаслик». 


149 
У «+адимги халқлардан қолган ёдгорликлар» асарида шундай ёзади: 
«Яхшилик ҳислатлари: тақводорлик, тўғрилик, одиллик, инсоф, камтарлик, 
лутф, собитқадамлик, эҳтиёткорлик, саҳийлик, ширинсуҳанлик, сиёсат ва 
бошқариш ишларида билимдонлик, тадбиркорлик. Тўғри тахмин қила билиш 
ва булардан бошқа ақлга сиғмайдиган, киши баён этиб тугата олмайдиган 
(яхши) сифатлардан иборатдир»
1

Ёмон иллатларга эса ҳасадгўйлик, бахиллик, ўз манфаатини сўзлаш, 
мансабпарастлик кабиларни киритади. У инсоннинг маънавий қиёфасидаги 
барча ахлоқий ҳислатларни яхши ва ёмонга бўлади. 
Берунийнинг педагогик ижодида инсон ва унинг бахт-саодати
таълим-тарбияси, камолоти бош масала бўлган. 

Download 1.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling