Ш. А. Абдуллаева
Ҳадис илми ривожида ал-Бухорий ва ат-Термизийларнинг ўрни
Download 1.59 Mb. Pdf ko'rish
|
педагогика Абдуллаева
Ҳадис илми ривожида ал-Бухорий ва ат-Термизийларнинг ўрни
Ҳадис (арабча –«ривоят», «нақл», «ахборот етказиш» маъноларини билдиради) –ислом динида +урғондан кейинги муқаддас манба бўлиб, Муҳаммад пайғамбар бирор гапни айтган ёки бирор ишни қилишни кўрсатган бўлса, ёхуд бошқаларнинг ўзларига қилаётган бирор ишни кўриб уни ман этмаган бўлса, шу уч ҳолатнинг ҳар бири сунна ҳисобланади. Шулар ҳақида ривоятлар ҳадис деб аталади. Ҳадис илми билан шуғулланиш асосан VIII асрнинг 2-ярмидан бошланган. Дастлаб ҳадислар ёзилмай ёд олинган, лекин уни ёд билганлар камайиб боргач, уларни ёзишга зарурат туғилган. Бу ишларни бошида халифа Умар турган. Ҳадисларда таълим-тарбия, одоб-ахлоқ ҳақидаги фикрлар жуда кўплаб учрайди. Араблар босқинидан сўнг Мовароуннаҳрда мачитлар барпо этилди, мачитлар ҳузурида эса мактаблар очилди. Бу мактабларда ўғил болаларга +уръони Каримдан сабоқ беришга фармойиш берилди. Мачит имомлари болаларни ўқитишда мактабларда араб тили муҳим фан сифатида ўқитилган. VIII-IX асрлар ҳадис илми учун «олтин давр» ҳисобланади. Ҳадислар ўрганилиб, таҳлил этилиб, ишончлилари йиғила бошланади. Энг нуфузли 6 та ишончли тўпламни яратган муҳаддислар бизнинг ватандошларимиздир. Булар ал-Бухорий, ал-Халлож, ат-Термизий, Сулаймон Сижистоний, ан- Насоий, ибн Можжалардир. Булар яратган 6 та китоб «Суннан» ва «Ас Саҳиҳ» номли тўпламлар бўлиб, улар ишончли тўпламлар сифатида тан олинган. Ҳадис таъриф этишда асосан уч йўналиш пайдо бўлган: 1. Муснад йўналиш, турли мавзудаги ҳадислар алифбо тарзида жойлаштирилган (Абдуллоҳ ибн Мусо, Имом Аҳмад ибн Ҳанбал). 2. Саҳиҳ (ишончли)-йўналиш тўғри, ишончли ҳадислар киритилган. Бунга Имом ал-Бухорий асос солган. 3. Суннан йўналиши тўғри ҳадислар билан бирга «заф» ҳадислар ҳам киритилган (Абу Довуд, ат-Термизий, ан-Насоий, ибн Можжалар шу йўналишда ҳадис тўплаганлар). Ҳадис илмий ривожида ал-Бухорий ва ат-Термизийларнинг ўрни ниҳоятда каттадир. Download 1.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling