Ш. А. Абдуллаева
«АВЕСТО» - энг қадимги ёзма маърифий ёдгорлик сифатида
Download 1.59 Mb. Pdf ko'rish
|
педагогика Абдуллаева
«АВЕСТО» - энг қадимги ёзма маърифий ёдгорлик сифатида
«Авесто»да Ўрта осиё, Озарбайжон, Эрон ҳамда Яқин ва Ўрта Шарқ халқларининг энг қадимги (ер.ав. 2-минг йилликнинг охирларидан 1-минг йилликнинг кейинги асрларигача бўлган) даврдаги тарихи, ижтимоий- иқтисодий ҳаёти, маиший турмуши, ахлоқи, урф-одат, диний қўшиқлари, чорвачилик-деҳқончилиги, савдо-сотиғи, қўшни халқлар билан иқтисодий- маданий муносабатлари ёритилган. Бир қарашда «Авесто» соф диний мазмундаги китобдек туюлади, бироқ у фалсафа, тарих, ахлоқ, халқ оғзаки ижодиёти, география, биология, руҳшунослик, тарбияшунослик, фалаккиёт, табобат ва бошқа масалаларга доир қимматли маълумотларни ўз ичига олган. «Авесто» узоқ асрлар мабойнида болаларга илм –маърифат ўргатишда ва ахлоқ одоб фазилатларини шакллантиришда дастурул амал бўлиб келган. Зардушт таълим-тарбия масалаларига алоҳида аҳамият бериб дейди: «тарбия- Педагогика тарихи манбалари Хал= ижодий материаллари Буюк адиб ва алломаларнинг ижодий мероси Археологик =азилмалар натижасида топилган ашёлар 138 ҳаётнинг энг муҳим таянчи бўлиб ҳисобланиши лозим. Ҳар бир ёшни шундай тарбиялаш зарурки, у аввало яхши ўқишни ва сўнгра эса ёзишни ўрганиш билан энг юксак поғонага кўтарилсин». Китобда болаларни ўқитиш ва тарбиялаш қоидалари қуйидагича тавсия этилади: а) диний ва ахлоқий тарбия, б) жисмоний тарбия, с) ўқиш ва ёзишга ўргатиш. Зардуштийлар болалар таълим-тарбиясига катта эътибор берганлар. Эрамиздан олдинги мингинчи йилларнинг ўрталарида энг қадимги аждодларимиз томонидан қаҳрамонлик мазмунидаги жуда кўп афсоналар, ривоятлар айтилган бўлиб, улар зардуштийлик динининг муқаддас китоби «Авесто»га киритилган. Маълумотларга кўра «Авесто» эрамиздан аввалги VII асрнинг охири ва ВИ асрнинг бошларида яратилган бўлиб, тўлиқ китоб ҳолида эрамиздан аввалги I асрда шаклланган. Унда Ўрта Осиё, Озарбайжон, Эрон ҳамда Яқин Шарқ халқларининг энг қадимги (ер.ав. 2-минг йилликнинг охирларидан 1- минг йилликнинг кейинги асрларигача бўлган) даврдаги тарихи, ижтимоий- иқтисодий ҳаёти, маиший турмуши, ахлоқи, урф-одат, диний қўшиқлари, чорвачилик-деҳқончилиги, савдо-сотиғи, қўшни халқлар билан иқтисодий- маданий муносабатлари ёритилган. «Авесто»ни қадимги даврларда аждодларимизнинг табиий, илмий, маърифий фикрлари тўпланган дастлабки педагогик асар деб ҳисоблаш мумкин. Шунингдек, тадқиқотчилар унинг диний характердалигини таъкидлаш билан бирга фалсафа, сиёсат, таълим- тарбия адабиёт масалаларини ҳам қамраб олган асар сифатида таърифлайдилар. Бу китобнинг тарихий манба сифатидаги ролига катта баҳо берган юртбошимиз И.А.Каримов шундай дейди: «Авесто» айни замонда бу қадим ўлкада буюк давлат, буюк маданият бўлганидан гувоҳлик берувчи тарихий ҳужжатдирки, уни ҳеч ким инкор этолмайди» 1 . Олимларнинг мулоҳазаларига кўра «Авесто»нинг асосчиси Зардушт бўлиб, у эрамиздан олдинги VI асрда Хоразмда яшаган. У Спитамин уруғидан бўлиб, чорвачилик билан шуғулланган, унинг онасини Дугдана, отасини Паурушаспа деб аташган. Зардушт кўпхудоликка қарши чиқиб, 20 ёшида нор туясига миниб (Зардушт-сариқ тўн эгаси демакдир) қишлоқ ва шаҳарларда яккахудолик ғоясини илгари сурган. Хоразм ҳукумдорлари таъқиблари натижасида Зардушт бир гуруҳ тарафдорлари билан Эронга қочиб ўтади ва ўз таълимотини узул-кесил шакллантиради. «Ерон шоҳи Виштаспга ўз диний таълимотини асослаб беради ва унинг эътиборини қозонади.. Натижада Эрону-туронда оташпарастлик дини тўла жорий этилади «… Зарадушта 77 ёшида фалх шаҳрида ибодатхонада ибодат пайтида кўпхудолик тарафдори фратарвахш томонидан чавақлаб ўлдирилади. Аммо, унинг таълимоти, асос солган дини 1 И.Каримов. Тарихий хотирасиз келажак йы=. Т. 139 Ажам ўлкаларида ислом мажбуран қабул қилдирилганга қадар муқаддас эътиқод бўлган» 2 . Манбаларда «Авесто»нинг китоб ҳолидаги матни эрамиздан олдин, 12 минг ошланган мол терисига олтин ҳарфлар билан битилгани келтирилади. Зардуштийлик таълимоти акс этган Зардуштнинг «Авесто» унгача 2- нусхада етиб келган. Биринчиси – дуолар тўпламидан иборат бўлиб, «Вендидат - седе», яъни «Пок Вендидат» деб аталади. Бу китобга «Ясна»лар, «Висперед» ҳам киритилиб, яхлит тарзда шаклланган. Иккинчисига биринчисига каби «Вендидат», «Ясна», «перед»лар қатори уларнинг изоҳли натижаси «Занд» (шарх маъносида) киритилган. Шунинг учун ҳам шархли нушаси «Авеста Зенд» ёки «Зенд Авеста» деб юритилади. Иккинчи вариантига асосан «Авесто»қуйидаги қисмлардан иборат: 1. Вендидад, 22 бобдан иборат, 2. Висперед, 24 бобдан иборат. 3. Ясналар, 72 бобдан иборат. 4. Яшталар –у зардуштийлик худолари ва маъбудаларини мадҳ этувчи 22 қўшиқ (гимн)ни ўз ичига олади. 5. Кичик Авесто (Хурда Авесто, Хвартак апастак). Зардуштийликда яхшилик ва ёмонлик тушунчалари орқали бутун яхшилик ва ёмонлик дунёси тушунилади. Тақводор чорвадор одил, оқил ва ҳурматга сазовор бўлса, катта подаго эга бўлади. Чорвадорлар наздида кўчманчилар душман саналади. Чунки улар одамларни талайди, молини ҳайдаб кетади. Булар ахлоқсиз маҳлуқларга ўхшатилади, улар азоб-уқубатга лойиқ, чунки сер ҳосил яйловларни яксон этадилар, яхшилик ҳомийларига ҳужум қиладилар. Демак, булардан кўриниб турибдика, шахснинг ахлоқий ҳислатлари биринчи ўринга қўйилади. Зардуштнинг асосий йўриқларидан бири ҳам Ахурамазданинг кўмакчиси сифатида инсон саховати бўлиши керак, деган ақидадир. Гарчи зардуштийликда диний расм-русмларга риоя этиш, Зардуштнинг барча ахлоқий йўл-йўриқларини бажариш ҳар бир кишининг муқаддас бурчи деб қаралса ҳам, айни пайтда дунёвий ишлар ҳам тарғиб этилади. «Авесто»нинг катта қисми бўлган «Ясна»ларда инсон камолини кўрсатувчи ахлоқ-одоб мезони қуйидаги учликда ифодаланади: 2 Щ.Щамидов. «Шохнома»нинг сущрати. Т., «Ызбекистон», 1991 й, 88-89 б. «Авесто»да ифодаланган ахло=-одоб мезони Хумата(гумата) - яхши фикр Хварша (Гваршта_- яхши амал (иш) Хукта (гукта) – яхши сыз 140 Зардушт таълимотига кўра ҳар бир киши бутун ҳаёти давомида ана шу учликни қалбига жо қилмоғи лозим. «Мен яхши сўз, яхши ишга шон- шавкат бахш этаман. Мен яхшиликдан иборат Мазда қонунига шон-шавкат бахш этаман». «Авесто» узоқ асрлар мобайнида болаларга илм-маърифат ўргатишда ва ахлоқ одоб фазилатларини шакллантиришда дастурил амал бўлиб келган. Зардушт таълим-тарбия масалаларига алоҳида аҳамият бериб дейди.: «тарбия ҳаётнинг энг муҳим таянчи бўлиб ҳисобланиши лозим. Ҳар бир ёшни шундай тарбиялаш зарурки, у аввало яхши ўқишни ва сўнгра эса ёзишни ўрганиши билан энг юксак поғонага кўтарилсин». «Авесто»да болаларни ўқитиш ва тарбиялаш қоидалари қуйидаги тартибда тавсия этилган: а) диний ва ахлоқий тарбия; б) жисмоний тарбия; в) ўқиш ва ёзишга ўргатиш. 1 Болаларга диний тарбия бериш, асосан 7 ёшдан бошланган. Зардушт таълимотида 15 ёш балоғат ёши саналган. Ўсмир балоғат ёшига етганда Зардушт қонунлари, ахлоқий йўриқлари ўргатилган. Ўсмирларни художўй, меҳнаткаш, адолатли, юниятлари, сўзлари, ишларида ҳалолликка алоҳида эътибор берилган. Зардуштийликда маърифат ва билимнинг кучига қаттиқ эътиқод қилинади ва жамият ҳаётида ҳам оқибат натижада маърифат ютиб чиқади, деб ҳисобланади. Зардуштиликнинг ахлоқий йўриқларига биноан инсоннинг ўз бурчини ҳис этишининг энг биринчи белгиси маънавий поклик ҳисобланган. Бунда айниқса, аёлларга, жумладан хомиладор аёлларга ғамхўрлик қилиш асосий инсоний бурч зисобланган. Тозаликка риоя қилиш-инсоннинг ўз тозалигига риоя қилиши, каналлар, кўллар, сув ҳавзаларининг тозалигига алоҳида эътибор берилган. Болаларнинг жисмоний тарбияси, гигена ва экология масалаларига ҳам алоҳида эътибор берилган. Download 1.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling